Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet11/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

49-машқ. Ўқинг. Айрим сўзлардаги ундошларнинг ёзилишида йўл қўйилган хатоларни топиб, сабабини изоҳланг.

1. У бошини шундай тез ва кутилмаган вақтда бурдики, Саидий кўзини ололмай қолди ва худди гуноҳ иш қилиб тургани устида тутилгандай эсангкиради, қизарди. (А. Қ.) 2. Орол тўрт-тўрт ярим танопча келар эди. (А. Қ.) 3. Абадий севикли бўлиб қолади Тўнғич парзандимиз, «кичкинтойимиз». (У.) 4. Ҳазил бошлаб дер Фаридун: «Кенгашинг-ку, жуда боб. Лекин сенга тулпор тортиқ қилганимдан дил кабоб». (Ш. Руставели.) 5. Ҳурматой ипагидай асил, нафис батисга Санъаткор қиз қўли-ла ҳаёт ўзи босар гул. (З.)




50-машқ. Ўқинг. Орфографик жиҳатдан хато ёзилган сўзларни аниқлаб, улар қайси қоидага мувофиқ ёзилишини тушунтиринг.

1. Машъала вишиллаб-вишиллаб муштдекгина чўғга айланди-ю, охири уни ҳам чўл шамоллари... учириб кетди. (С. Аҳм.) 2. Одил Саркорга мурожаат қил, у додинга етади, деб маслаҳат берган эди. (Ф. Ниёзий.) 3. Райис отни ҳайдаб, табельчига яқинлашди. (С. Назар.) 4. Юсуфжон рангги оқариб, ...деворга суяниб ўтирди. (С. Калмиков.) 5. Барон ... устги лабини кўтариб бурнини жийирди. (А. Қ.) 6. Наҳотки икки йил ишлаб, меҳнати синган жойни ташлаб кетади? (С. Аҳм.) 7. Уста Ғиёс турди эрта билан, сесканмади тонги совуқда. (Мирм.) 9. Шоҳга одат эмас эди қуруқгина дўқ қилмоқ. (Ш. Руставели.) 10. Йўқламанинг бир чеккасига қўл қўйиб берсалар, вассалом. Бир минутли иш. (Э. Носир.) 11. Кампирлар аравачаларда невараларини олиб келиб, ўзлари кўз ойнак устидан газетани ялагудек қилиб ўқишади. (С. Аҳм.)


51- машқ. Гапларни ўқинг. Ажратиб кўрсатилган сўзларда нима мақсадда иккита бир хил ундош ва унли кетма-кет қўлланганини изоҳланг.

I. 1. Тақдири бошшини есин! (М. Исм.) 2. Камолхонов илтимосига «хўп» деган жавобни кутиб, савол аломатидай гажжак бўлиб турганида, телефон жиринглаб қолди. (А. Қ.) 3. «Ажойиб олма! — деди Феруза. — Мазза!» (Ҳ. Ғ.) 4. Ҳов, ой-йи! бу ердаги нарсалар жа катта-я! (Д. Кьюсак.) 5. Бола уни туззукроқ ўйлаб кўришга қўймади. (С. Аҳм.) 6. Яшша, Қорақош! Танкчининг кўзини ўйдинг! — деди ... капитан. (И. Р.) 7. — Шу кўриб турганларинг ҳаммаси оқибат, ука, — дедим. — Оқибатинг нимасси! (А. Қод.)


II. 1. - «Жи-им!» — Капитан Фарагут буюрди. (Ж. Верн.) 2. Соч — мундоқ. Шим - му-у-ундоқ... (Ас. М.) 3. Шундай паллада пенсияни шими-и-б, уйда ағнаб ётсак бўлмас. (А. Муқимов.) 4. Биздақа одам бир оғзи очилдими, ке-етди. (Ў. Усмонов), 5. Шу хотин ҳайро-о-он қоларди. (Мирм.) 6. Куло-о-ол, уйғоқмисе-ез? (Мирм.) 7. «Каналга-а!» — деган овозлар кўкка кўтариларди. (Н. Бирюков.) 8. Қорақош ... қичқирди: «Лента! Лента-а!» (И. Р.) 9. Бу ҳисобмас, бошқа келасизлар энди хотиржамликда. Ётадиган бўли-иб... (А. Муқимов.) 10. «Ким?» — деб сўради ўрнидан тураётиб. «О-оч!» — деб бақирди Йўлдош. (С. Ан.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling