Машқлар тўплами Педагогика олий ўқув юртларининг бошланғич таълим методикаси, дефектология, мактабгача тарбия ҳамда


Download 1.73 Mb.
bet62/160
Sana11.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1697418
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160
Bog'liq
r ikromova-va-b ona-tili-mash-tpl

199-машқ. Гапларни ўқинг, олмошларни аниқланг. Кишилик олмоши иштирок этган гапларни кўчиринг, олмошнинг тагига чизиб, шахс ва сонини айтинг.

1. Онам учун бениҳоя оғир бўлган ўша кунларда мен қўлимдан келганча унга ёрдам қилардим. (Н. С.) 2. Ҳайҳот, унинг сўнгги умиди ҳам чил-чил синди. У шаҳзода Абдуллатифнинг катта қўшин билан Жайҳундан ўтиб, Кешга яқинлашаётганини билса-да, бу мустаҳкам қалъа унга жанг-жадалсиз таслим бўлишини кутмаган эди. У Амир Камолиддинга ишонар, унинг қалъа калитини шаҳзодага қаршиликсиз топширишини сира кутмаган, чунки уни ўзининг энг содиқ амирларидан бири деб ўйларди. (О.Ё.) 3. Ўзинг-ку мактабхонада бинойидай ишлаб юрувдинг. (Ҳ. Н.) 4. Нимадан чўчиб, ниманинг мулоҳазасига боряпсизлар? (Н. С.) 5. Али Қушчи негадир бир сапчиб тушди. Мирзо Улуғбек унинг тепасида ҳамон қўл қовуштириб турар, ҳорғин кўзлари қисилган эди. (О. Ё.) 6. Ҳеч кимга, ҳеч бир зотга қалбида нималар кечаётганини билдирмасди. (Ч. Айт.) 7. Биз кейинги вақтларда мактаб учун яхши ғамхўрлик қилмаяпмиз. Бу — бизнинг айбимиз. (Ф. Ниёзий.)




200-машқ. Гапларни ўқинг. Кишилик олмошларининг қайси келишик шаклида қўлланганини ва гапдаги вазифасини айтинг; ўзакда рўй берган ўзгаришларни изоҳланг.

1. “Назирқул энди фақат сизнинг ўғлингиз эмас, менинг ҳам ўғлим”, — деди домла. (Н. С.) 2. Мендан ҳам ўзғир, Чаққонми одам? Эслолмас буни Бўронбой дадам. (Қ. Ҳ.) 3. Мен ўз Ватанимни қаттиқ севаман. (Ю. Семёнов.) 4. Унинг юзларида, дудоқларида... бир табассум ёнади. (О.) 5. Чакалакзор кўчадан ўтиб олиш менинг учун нақадар қўрқинчли эканини бир билсангиз эди! (Н. С.) 6. Билмадим, мен сенинг олдингда гуноҳкорманми ё сен менинг олдимда гуноҳкорсанми? (С. Аҳм.) 7. Сиздан илтимос, одамлар билан жуда эҳтиёт бўлиб муомала қилинг. (Ж. Абд.)




201-машқ. Ўқинг. Кўрсатиш олмошларини топиб, маъносидаги фарқларни тушунтиринг ва ўзи боғланган сўз билан биргаликда кўчиринг.

1. Ўша зарб, ўша куч ҳамон барқарор! (Мирм.) 2. Бу она-Ер, бу Ватан башарият бахти деб, Авлодлар иқболи деб беқиёс йўл очмоқда. (Мирм.) 3. Зотан, бу мавқе, бу обрў, бу бойлик — ҳаммаси Мирзо Улуғбек орқасида орттирилган эди. (О. Ё.) 4. Ўшанда, бундан йигирма беш йил муқаддам, устод, мана шу пастқамликда туриб, Али Қушчи билан сўнг бор видолашганида, бу элга қайтмоқ, -бу юрт, бу масканни кўрмоқ насиб бўладими, йўқми, деб ғам чеккан, бу ўй, бу ташвишдан, кўнгли вайрон эди. Мана энди унинг ўзи ҳам шу ўй, шу ғам билан банддур. (О. Ё.) 5. Ойижон! Манави қизили менга! (Я.) 6. Ҳозир у шу ўтиришида ўйлаб ўйига етолмади. (С. Аҳм.)



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling