ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 2 | ISSUE 2 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Academic Research, Uzbekistan 284 www.ares.uz
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Жахонгир Нодирович Шайматов
Чирчиқ олий танк қўмондонлик
мухандислик билим юрти
АННОТАЦИЯ
Мақолада олий таълим тизимида масофавий таълим ва уни ўзига хос
хусусиятлари, масофавий таълим тизимини ташкил килиш усул, шакл ва
воситалари, аҳамияти, масофавий ўқитиш моделлари ва
уларнинг турлари
атрофлича кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар: масофавий таълим тизими, масофавий таълим
моделлари, экстернат, консорциум,
франчайзинг, валидацсия,
узоқлаштирилган аудиториялар, лойиҳалар
FEATURES OF DISTANCE EDUCATION SYSTEM
Jaxongir Nodirovich Shaimatov
Chirchik Higher Tank Command Engineering School
ABSTRACT
The article describes in detail distance learning in the higher education system
and
its features, methods, forms and means of organizing the distance learning
system, its significance, distance learning models and their types.
Keywords: distance learning system,
distance learning models, external,
consortium, franchising, validation, remote audiences, projects
КИРИШ
Глобаллашув даври инсоният цивилизациясида
ахборотлашган жамият
даврининг бошланишига туртки берди. Информацион технологияларнинг
ривожланиши, халқаро коммуникацион алоқалар, фан, таълим ва ишлаб
чиқаришни шаклланиши билан характерланади.
Бугунги кунда инсониятнинг
бутун умр давомида таълим олишини, яъни ўз ҳаѐтий фаолияти давомида
мунтазам
касбий
билим,
кўникма
ва
малакаларни
эгаллашини,
компетенцияларини такомиллаштиришини тақозо этмоқда, бу эса,
ахборот-
коммуникацион технологияларни ривожланиши ва электрон алоқа тизимлари
орқали амалга оширилади.