Масъулияти чекланган жамияти Тошкент ш., Учтепа тумани, Каттахирмонтепа кучаси, 29а уй


Download 49.09 Kb.
Sana28.09.2023
Hajmi49.09 Kb.
#1689596
Bog'liq
3 от 20.09.23 маданият хат


N UR INDEX
Масъулияти чекланган жамияти
Тошкент ш., Учтепа тумани, Каттахирмонтепа кучаси, 29а уй
х/р : 2020 8000 2055 8011 0001, «Orient Finans» ХАКБ, СТИР: 309 909 933
_____________________________________________________________________________________

№ 3
20.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О.А.Назарбековга

Хурматли Озодбек Ахмадович!


Сўнгги йилларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Жумладан Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб куйидагилар белгиланган:
- аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш;
- миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, республиканинг олис ҳудудларида ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
- янги нашр этилган китобларни етказиш ва ахборот манбаларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
- китоб етказиб берувчиларни замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мослаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ахборот-кутубхона марказларини чоп этиладиган босма нашрлар ва уларнинг электрон нусхалари билан тўлдириб бориш, электрон китоблар яратиш, китобларни рақамлаштириш ва электрон каталогларни тузиш ҳамда тизимли равишда янгилаб бориш;
- аҳолининг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини тизимли ўрганиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
- хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-407 сонли «ЎЗБЕК ИМО-ИШОРА ТИЛИ ВА БРАЙЛЬ АЛИФБОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ги Карорида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосида ўқитиладиган таълим дастурларига қўйиладиган давлат талабларини такомиллаштириш;
- ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосида ўқитишда замонавий ахборот технологиялари, инновацион воситалар ва усулларни кенг қўллаш;
кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларга телевизион дастурлар, фильмлар, театр ва бошқа маданий тадбирларнинг улар учун қулай форматларда бўлишини, шу жумладан сурдотаржима, субтитрлар ёки тифлошарх билан намойиш этилишини таъминлаш;
2. 2023 йил 1 январдан бошлаб, талаблардан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилиши белгиланган.
Юкоридаги кайд эилган вазифаларни ижросини таъминлаш максадида «Нур индекс» МЧЖ Давлат хусусий шерикчилик асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги билан хамкорликда куйидаги хизмат курсатиш йуналишларини амалга оширишни таклиф этади:
- Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун брайл алифбосида китобларни чоп этиш ва етказиш;
- Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун турли аудио китобларни яратиш ва етказиб бериш;
- Аввалги йилларда яратилган тасма, лента, кассета, пластинкаларга ёзилган «Гапирувчи» китобларни хозирда уларни эшитишга ускуналарни йўклиги сабабли замонавий электрон вариантда кайта ёзиб олиш ва китобхонларга етказиш;
- Аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бино ва иншоотларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишга ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашувчи воситалар (Брайль алифбосидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, видео ва фотосуратлар, маълумотларни бир вақтнинг ўзида текст кўринишида тақдим этадиган видео- ва аудиоматериаллар ҳамда бошқа воситалар) билан таъминлаш;
- Ахборот-кутубхона муассасаларига келишга имконияти бўлмаган фойдаланувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментидаги электрон кутубхона веб-ресурсларини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфида Республика марказий кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ва унинг 144 та филиаллари мавжуд бўлиб, унда жами 672 нафар ходим фаолият олиб боради.
Бугунги кунда Республика марказий кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг жами Республика бўйича адабиётлар сони 581 897 та, улардан 131 719 та Брайл алифбосида, 174 132 та аудио ёзувидаги “Гапирувчи” китоблар ва 276 046 та босма ҳарфдаги адабиётлар мавжуд.
2023 йилнинг феврал ҳолатига келиб, республика бўйича жами кўзи ожиз китобхонлар сони 78 337 нафарни ташкил этиб, шундан 40 540 нафари (62 фоиз) 30 ёшгача бўлган ёшларни ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан сўнги 5 йил давомида амалга оширилган ишлар:
2017-2018 йилларда Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси 1,7 млрд сўм миқдоридаги 1252 та аудио диск ва 352 та Брайль алифбосидаги адабиётлар, 316 та босма ҳарфли китоблар, 962 та бадиий адабиётлар билан таъминланган.
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида 670 млн сўмлик овоз ёзиш студияси ташкил этилиб, 50 номдаги махсус рулонларга ёзилган техник жиҳатдан эскирган “гапирувчи” китоблар аудио дискларга кўчириб ёзилган.
2019-2020 йилларда Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари 1,2млрд сўм миқдоридаги 31570 та аудио диск
ва 5845 та брайль ёзувидаги адабиётлар, 24815 та босма ҳарфли китоблар 4510 та бадиий адабиётлар билан бойитилди.
2022 йилда Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиалларида брайл алифбосидаги китобларни ишлаб чикариш хажми кескин камайиб 822тани ташкил этди.
2023 йилда апрел ойида ишлаб чиқаришни экспериментал тарзда ташкил этиш натижасида бир ой ичида 1500 та брайл алифбосидаги китоблар ишлаб чикарилди.
Юкоридагиларни инобатга олиб, Маданият вазирлиги ва “NUR INDEX” МЧЖ ўртасида давлат хусусий шерикчилик асосида шартнома имзоланиши ва кўп сонли кўзи ожиз китобхонларни эхтиёжарини қондирилишида биз каби тадбиркорлар қўшилишида якиндан амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз.
Сизга чексиз ҳурмат билан Гулямова Ш.

Ижр. А.А.Сафаев


+998 99 833 68 96
Download 49.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling