Маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими. Маҳсулот сифатини назорат қилишнинг умумий қоидалари. Режа
Download 216.67 Kb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш
Маҳсулот сифатини назорат қилиш тизими. Маҳсулот сифатини назорат қилишнинг умумий қоидалари. Режа. 1. Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш 2. Маҳсулотларининг сифати ва унга таъсир этувчи омиллар 3. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг давлат тизими 1. Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш Маҳсулотлар сифатини текшириш – маҳсулотларнинг сифат ва морфологик кўрсатгичларини меъёрий-техник ҳужжатларга тўғри келишига айтилади. Маҳсулотлар ишлаб чиқишидан олувчига етиб боргунча бир неча бор текширилади: операцион, қабул, даромад текширувлари мавжуд. Операцион – ҳар бир босқичдан кейин текширилади. Қабул текшируви – ишлаб чиқаришни охирида бажарилади. Сифатни бошқариш бўлими тамғаси босилиши маҳсулотни сифатлилигини билдиради. Даромад текшируви – саноат корхоналарига келган хом-ашёларни ва савдога келган маҳсулотларни сифати бўйича қабул қилиш жараёнига айтилади. Маҳсулотлар сифатини текшириши ёппасига ва танланма асосида текшириш турлари бўлади. Кўпроқ танланма асосида текшириш ишлатилади, чунки бу усул камроқ вақт талаб қилади. Электр лампаларини ҳар бири номинал даражадан 15% ошиқроқ кучланишдаги электр токка 10 секунд бардош бера олиши синаб кўрилиши керак. Шунда 15-200 Вт ли лампалар ичида куйгани 1,5 % дан ошмаслиги керак, шунда улар қабул қилинади. Акс ҳолда далолатнома тузиб ишлаб чиқаришга қайтарилиб юборилади. Маҳсулотларни сифат ва морфологик кўрсатгичлари кўплиги учун текширишларда ҳаммасини таҳлил қилиши қийин. Шу сабабли стандартларини “Қабул қилиш қоидалари“ бўлимида текширишини дастурига қараб ҳар хил синовлар кўрсатилади: Маҳсулотни ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олдин намунаси ҳар томонлама текшириладиган қабул синовлари. Ишлаб чиқариш жараёнининг охирида тайёр маҳсулотни меъёрий ҳужжат талабларига ёппасига баъзи кўрсатгичлар бўйича техник назорат бўлими (ТНБ) томонидан текшириш. Натижалар товарларга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатларда белги қўйилади. Саноат корхоналарида сифатни барқарорлигини таъминлаш учун даврий текширув ўтказилиб турилади. Бир андозадаги (намунали) синовлар. Бунда ҳар 2-3 йилда ўтказиладиган синовлар (мустаҳкамлигини синаш учун); Таъмирлашга яроқлилигини аниқлаш учун 5 йилда бир марта синалади. Маҳсулотлар 3 та белги бўйича (сифат, миқдор, муқобил) сифат гуруҳларга бўлинади. Маҳсулотни сифат белгиси бўйича навларга ажратилиб қабул қилинади. Дераза ойналари олий тоифа 1 ва 2 навларга, моделли пойафзаллар эса 2 навга бўлинади. Нуқсонлар намоён бўлишига қараб яққол кўриниб турадиган ва пинхона (яширин) турларга бўлинади. Яна нуқсонлар катта-кичиклиги бўйича жиддий, йирик ва ножиддий турларга ажратилади. Нуқсонлар келиб чиқиш бўйича ҳом-ашё, конструкция, технология ва пардозлаш нуқсонларига бўлинади. Маҳсулотларни миқдор белгиси бўйича қабул қилиш. Бунда маҳсулотнинг сифат кўрсатгичларини миқдори аниқланиб, меъёрий-техник ҳужжатлар талабига солиштириш кўзда тутилади. Масалан, цементнинг сифати уни сиқишга чидамлигига (маркасига) қараб аниқланади. Буни учун цементдан кубиклар ясалади, прессланган босим йўли билан уни пишиқлиги аниқланади. 3 кун сақланган кубиклар цемент пишиқлигининг ярмини билдиради. 28 кундан кейин тўла пишиқлиги кўринади бунда натижаларда 5% ортиқ фарқ бўлмаслиги керак. Кўп фарқ қилса маркаси пасаяди 285 кг/см гача бўлса, 200 ва 380 кг/см гача бўлса – 300 маркали деб ҳисобланади. Маҳсулотларни муқобил белгиси бўйича текшириш савдода кенг қўлланилади, маҳсулотлар стандарт талабларига жавоб беришига қараб ишлатишга яроқли ва яроқсиз турларга бўлинади. Download 216.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling