2.1. таҳририят қуйидаги ҳуқуқларга эга;
- таҳририят рўйхатда қайд этилган номидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
- таҳририят бошқарув органларини шакллантиришда таъсис шартномаси, таҳририят низоми ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
- фойдани тақсимлашда ва зарарларни қоплашда иштирок этиш;
- энг катта хажми ва чиқариладиган муддати тахририят низомига ёки муассис ва твхририят ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланадиган, реклама тўғрисида бўлмаган хабар ёки материалларни ўз номадан оммавий ахборот воситасида бепул жойлаштириш;
- таҳририят низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- таҳририятнинг иш режаси, штатлар жадвали, харакатлар схемаси хамда бошқа ташкилий-хуқуқий тузилмасига оид хужжатларни тасдиқлаш;
- таҳририят бош мухарририни тайинлаш, мехнат тўғрисидари қонун хужжатларига мувофиқ у билан мкхнат шартномасини тузиш;
- таҳририят ходимларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший мехнат шароитларини ташкил этиш тартибини белгилаш;
- қонун хужжатларида белгиланган тартибда веб-сайтда берилган энг долзарб материалларини китоб холда чоп этиш ва сотиш ишларини ташкиллаштириш;
-мехнат интизомини бузган ва қонуний талабларни бажармаган ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси амалдаги мехнат қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, жазо ва чоралар қўллаш;
-таҳририят фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
-қонун хужжатларида хамда ушбу низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида таҳририят фаолиятини бошқариш;
2.2. муассис таҳририятнинг фаоляти тугатилган тақдирда , кредиторлар билан хисоб китоб қилингандан кейин қолган мол-мулкни ёки уни қийматини қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда олиш хуқуқига эга;
2.3. Муассис қонун хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларига хам эга бўлиши мумкун;
|