Материаллар: Автоматик локомотив сигналлаштириш ва сигналларни кўринишини текшириш акт бланки (шу-60), локомотивда юриш ҳуқуқини берувчи шахсни тасдиқловчи гувохнома чиптаси билан, блокнот, қалам


Download 14.51 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi14.51 Kb.
#1129224
Bog'liq
6 -мавзу АЛСН (1)


Ш ДАТК «ЎТЙ»

ТЕХНОЛОГИК ХАРИТА № 9

Светофор, АЛСН қурилмалари.

Бажариладиган ишларни номи

Даврийлик

Ижрочилар

Бажариладиган бандлар

Перегон ва станцияларни бош йўлларида светофорларни кўринишини текшириш, шунингдек автоматик локомотив сигналлаштиришни ишлаши (АЛС) ва йўл ва локомотив светофорларни бир-бирига мутаносиблиги

1 ойда бир маротаба

Катта электрмеханик
ва локомотив машинисти
















Материаллар: Автоматик локомотив сигналлаштириш ва сигналларни кўринишини текшириш акт бланки (ШУ-60), локомотивда юриш ҳуқуқини берувчи шахсни тасдиқловчи гувохнома чиптаси билан, блокнот, қалам.


Перегон ва станцияларни бош йўлларида светофорларни кўринишини локомотивдан текшириш, шунингдек локомотив сигналлаштириш ҳаракатлари ва локомотив светофорини катта электрмеханик локомотив машинисти билан суткани ёруғ вақтида локомотив кабинасидан текширадилар.


Поезд ҳаракати вақтида локомотив (электрпоезд) кабинасидан катта электрмеханик ва локомотив машинисти (электрпоезд), станция ва перегондаги светофорларни кўриниши таъминланишини аниқлайдилар, шунингдек автоматик локомотив сигналлаштиришни (АЛС) ишлаши ва йўлда ўрнатилган светофор кўрсаткичини локомотив светофори билан мутаносиблигини текширадилар.
Бунда, катта электрмеханик светофорнинг мачтаси ва светофор каллаги холатига, светофор кўринишига халақит берадиган бегона объектларга ахамият бериши лозим бўлади. текшириш жараёнида аниқланган камчиликларни катта электрмеханик блокнотга ёзиб олади.
Йўлдаги ва локомотивдаги светофор кўрсаткичлари мутаносиблиги поезд блок участкадан (рельс занжиридан) ўтиб турган вақтда текширилади. Локомотив светофори йўлда ўрнатилган светофор кўрсаткичига, Ўзбекистон Республикаси темир йўллари сигналлаштириш бўйича йўриқнома талабларига, мутаносиб бўлиши лозим. Текшириш жараёнида алохида ахамиятни йўл светофорида қизил, сариқ, иккита сариқ ва сариқ пирпираб ёнувчи рангларга қаратиш лозим бўлади. Текширув вақтида аниқланган камчиликлар бўйича, катта электрмеханик тўғри келадиган чораларни кўради. Текширув натижалари ШУ-60 формадаги акт билан расмийлаштиради. Актга катта электрмеханик ва локомотив машинисти (электрпоезд) имзо чекадилар. Акт сигналлаштириш ва алоқа дистанциясида сақланиши лозим.
Download 14.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling