Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet50/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

3. Шаркий Осиё области – бу область ҳудудига собиқ СССРнинг шаркий кисмидан Приморя ўлкаси, Шимолий ва Урта Хитой, Корея, Япония (Хокайдо ороли кирмайди). Ўсимликлар хукмронлигидаги 2-чи областга мос келади. Гималай тоғларининг жанубий ва шаркий ёнбагрлари хам шу областга киради. Иқлими ҳайвонот олами учун жуда кулай. Шунинг учун ҳайвонот олами бу областда жуда хилма-хил. Сут эмизувчилардан Гарбий Хитой тоғларида узига хос Гораль деб номланувчи эчкилар яшайди. Бу областда кемирувчилардан каламушлар, сичконлар, олмахонлар, қушлардан фазанларнинг бир неча турлари чомга, лайлак, урдак, гоз, товук, майна, каклик, беданалар кенг таркалган. Судралиб юрувчилардан тошбака, чипор илонларнинг бир неча турлари, гадюка, аспидлар (королевская кобра) кенг таркалган. Амфибиялардан тритонлар, саламандралар яшайди. Тирнокли торитон Хитой, Корея, Япония ва Россиянинг Приморя ўлкасида учрайди. Булар териси оркали нафас олади. Мазали таом хисобланади.
2. Неоарктик кичик хукмронлик – бу хукмронлик иккита областга булинади:
1. Канада области
2. Санор области.
Неоарктик кичик хукмронлик ҳудудига Шимолий Американинг асосий кисми, Тинч ва Хинд океанидаги бир канча ороллар билан биргаликда киради. Бу кичик хукмронликда конуний равишда жанубдан шимолга караб, яъни Аляска ва Греландияга караб ҳайвонот турлари камайиб боради. Бу жойлар учун энг характерли сут эмизувчилардан узига хоси халтали америка опоссиумидир. Жанубий Канададан бошлаб шимолгача булган ҳудудларда хашоратхур ҳайвонлар кенг таркалган. Уларни ичида энг кузга ташланадигани кротлардир. Бу ҳудуд учун кемирувчилардан эндемик турга Гоферлар ва апаладонтлар киради. Йирткичлардан бури, Америка корлик тулкиси, америка малла буриси кабилар эндем турлар хисобланади. Мушуксимонлардан пума мушуги, сут эмизувчилардан халк хужалигида куп ишлатиладиган бизонлар куп таркалган. Қушлардан гагра қушлари, паганкалар, урдак, гоз, турналар, эндемик йирткичлардан ок бош, Курмбош, гриф кенг таркалган. Судралиб юрувчилар ичида хакикий эчкиэмарлар ва гадюкалар учрамайди. Агамалар урнига игуанлар яшайди. булар ичида захар тишли игуан ягона эндемик тур хисобланади. Илонлардан калкон тумшук, чинкирок илон куп учрайди. Тошбакаларга бой. Улар ичида энг машхури Гофер тошбакаси (деликатес таом хисобланади)
1Канада области – бу шимолий Америка материгининг Канада чегарасидан бошлаб шимолгача давом этади. Ландшафти тайга ва тундра ўрмонларидан иборат булиб, улар Евросиёдаги тундра ва тайгага ухшаб кетади. Шунинг учун ҳайвонлари хам ухшашрок (айик, куён, олен ва бошкалар). Жанубга томон иқлими узгариши билан ухшашлик камайиб боради. Ҳайвонот дунёси Евросиёга нисбатан бир мунча бойрок. Шимолида оленлар, жанубий ўрмонларда ок думли олен, тоғларда кор куйлари, кор эчкилари, ўрмон безони, йирткичлардан айик, пума, енот, Америка кинуцаси, кемирувчилардан ўрмон суроги, олмахон, Канада бобри, ондатралар яшайди. Қушлардан Америка слафкаси, сойка, колибра, шимолий кисмларида фазанлар яшайди. Судралиб юрувчилари бир мунча кам. Саламандра, тритон, илонлардан ужимонлардан бир вакили бор холос.
2. Санор области – бу область Канада областнинг жанубий томонидан бошлаб Марказий Америкагача давом этади ва у табиати характери жихатидан 3 та кичик фаунистик областга булинади.
1) Калифорния кичик области
2) Марказий ёки кояли кичик фаунистик област
3) Шаркий ёки Атлантик фаунистик област.
1). Калифорнияга шимолий Американинг Тинч океани киргоклари шимолидан Ванкувердан бошлаб, жанубда Мексикагача боради. Майдони катта бўлмаса ҳам иқлими илик, қиши қаттиқ, ёзи қуёшли. Эндемик сут эмизувчилардан апладонт, ер казир, йирткичлардан енот, тулки, пума кенг таркалган. Эндемик қушлардан Калифорния грифи, Калифорния беданси, Калифорния коккуси. Рептилярадан удовлар, чинкирок илон, шох илони, амфибиялардан думли бака учрайди.
2). Марказий ёки кояли тоғлар кичик областига материкнинг марказий кисми кириб, ландшафти асосан тоғлардан иборат. Унга Оризонт, Войораинг, Колорадо штатлари киради. Прейра даштларида бизонлар кенг таркалган. 50 йилларгача бизонлар прейраларда доминантлик килган булса кейинчалик куплаб овланиши натижасида жуда оз колган. Маълумотларга кура асримиз бошида 60 млн. бизон булган булса, хозирги кунда 10 минг бизон колган холос. Бизонлар деярли кириб ташланган. Бу ҳудудда кадимги ҳайвонлардан виларак куп учрайди. Йирткичлардан кайотлар, биздаги чия буриларга ухшайди. Бурилар, итлар куп таркалган. Қушларнинг асосан утлокзор қушлари булиб (уларнинг хаммаси уясини ерга куяди), группа-группа булиб яшайдиган бир неча тур қушлар булиб, булар узларига жуфтини танлашда катта жанглар эвазига амалга оширади. Судралиб юрувчилардан характерлиси захар тишли калтакесакдир. Умурткасиз ҳайвонлари куп жихатдан Калифорния областига ухшаш.
3) Шаркий ёки Атлантик фаунистик областига материкнинг шаркий томони киргоклари ва бир неча кичик ҳайвонлар, сут эмизувчилардан ок думли оленлар, чучкалар, йирткичлардан кунгир айик, ягуар, пума куплаб яшайди.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling