Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Европа – Сибирь области
2. Арктоғей ҳайвонлар хукмронлиги – Голартик ўсимликлар хукмронлиги чегарасига тўгри келади. Иккита кичик ҳайвонлар ҳукмронлигига булинади.
1. Полеарктик кичик ҳайвонлар ҳукмронлиги 2. Неоарктик кичик ҳайвонлар ҳукмронлиги 1. Полеарктик ҳайвонлар к. хукмронлигига 3 та фаунистик областга бўлинади. 1. Европа – Сибирь области – бу область ҳудудига Евросиё материгининг шимолий қисми шимолий Америка, Аляска, Греландия, Чукотка, Камчатка ороллари киради. Жуда катта ҳудуд ва иқлим шароитига эга. Лекин маълум даражада иқлимда умумийлик бўлганлиги сабабли фаунаси жуда бой эмас. Уларда шимолдан-жанубга қараб маълум даражада ҳайвонот дунёси хилма-хил бўлиб боради. Сут эмизувчилардан айиқлар, тулки, оленлар, олмахонлар, зубрлар, йирткичлардан бури, ласка, расамах, кемирувчилардан леминглар, суслик, юмронқозик, бобрлар, қушлардан чумчуқлар, карга ва кўпчилик бошқа қушлар миграция йули билан келган қушлардир. Умурткасиз ҳайвонлар бошка областларга нисбатан иқлим шароити совук булганлиги учун кам яшайди. Балиқлардан асосан карпсимонлар, ласоссимонлар оиласи вакиллари яшайди. 2. Ўрта ер-Турон ҳайвонлар области – бу областга шимолий ярим шарнинг тропик кисмидан шимолий ҳудудлари киради. Шу билан бирга шимолий ярим шарнинг арид ва субарид зоналарини уз ичига олади. Иқлими чўл, курук ва нам оз булган зоналар Ўрта Осиё, Марказий Осиё, шимолий Африка, урта ер денгизи уз ичига олади. Бу областда кузга яккол ташланадиган очик ландшафт ҳайвонлари куп таркалган. Сут эмизувчилардан куйлар, муфлонлар, эчкилар, туялар, эшак ва йирткичлардан бури, тулки, айик кемирувчилардан юмронкозик, каламуш, сичконлар, судралиб юрувчилардан турли хил илонлар, тошбакалар, калтакесаклар, гекконлар, эчкиэмарлар, амфибиялар кам учрайди. Урта ер денгизи буйларида иқлим бир мунча бошка зоналарга нисбатан узига хос булганлиги ҳайвонлари хам бир мунча куп тарқалишига сабаб бўлган. Сут эмизувчилардан яклар, жайронлар, ёввойи эчкилар, йирткичлардан кор йулбарси, (Марокко тоғларида) гиеналар куп таркалган. қушлардан ўлимтикхўр бургутлар, ок бош сиф, кук карга кенг таркалган. Судралиб юрувчилардан калтакесаклар, саламандралар, чучук сув хавзаларида баликларнинг жуда куп турлари яшайди. Ҳашаротлари хелицералийлар кенг таркалган. Бу зонада инсоният таъсирида жуда куп ҳайвонлар вахшийларча йук килинди. Масалан: йулбарс XIX асрни ўрталарига келиб йўқолиб кетди. Чунки асримизни ўрталарида Ўзбекистон ва қозоғистон чўлларини ўзлаштирилиши ҳайвонот оламига тузатиб бўлмайдиган зарар келтирди. Хозир йўлбарслар факат тоғларда колган холос. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling