Тўртинчи квадрат. Тепадаги қора квадрат тўғрилаш лозим бўлган муаммони ёки чегарани ифодалайди. Квадратда чизилган нарсага қараб, муаммони ечишга нисбатан фаол ёки пассивликни билдиради.
Бешинчи квадрат. Иккита диоганл тарздаги кесишувчи чизиқ. Текширилувчини сайёҳатни давом эттиришга таклифни, уларни давом эттирилганлигига қараб, бу ўзидан нимани тақдим этаётганлигини билдиради. Кесишувчи чизиқлар қилич ва болғани ифодалайди ва бу агрессивлик ёки душманликни билдиради. Кесишмайдиган чизиқлар қатъиятсизлик, иродани ва қатъиятлиликни етишмаслигини билдиради.
Олтинчи квадрат. Иккита алоҳида вертикал ва горизонтал ўтказилган чизиқ, ҳозирги ёки ўтмишдаги эмоция билан муҳитнинг бирлигини ифодалайди. Улар ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар ва эр-хотин орасидаги муносабатни ҳам ифодалайди. Бир хилда чизиқ муҳитни меъёрда эканлигини, чизиқларни акс ҳолати эса текширилувчи онгидаги беқарорликни билдиради.
Еттинчи квадрат. Ярим айлана нуқтасидан ўнг бурчакка қаратиб чизиладиган тасвир кишини хушмуомалалик, назокатини, сезгирлигини. Квадратда текширилувчи ўзида бундай сифатлар бор ёки йўқлигини намоён этади.
Саккизинчи квадрат. Тўнкарилган эгри чизиқ бошпанани ифодалайди. Бу текширилувчи қандай бошпанада эканлиги, атрофдагилар муҳити, табиатда, китобларда, хотиржамликда ёки моддий таъминланганликда эканлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |