Мавзу – 13. Кучланиш ҳолатлари ва олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементларни мустаҳкамликка ҳисоблаш


Download 0.62 Mb.
bet1/8
Sana09.12.2020
Hajmi0.62 Mb.
#162691
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЛЕКЦИЯ-13

Мавзу – 13. Кучланиш ҳолатлари ва олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементларни мустаҳкамликка ҳисоблаш.





  1. Кучланиш ҳолати босқичлари.

  2. Олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементларни мустаҳкамликка ҳисоблаш.

Таянч сўзлар: зўриқтириш усуллари, миқдори, бетон, арматура, анкер, кучланиш, кучланишлар релаксацияси, йўқотишлар, босқичлар.
Олдиндан зўриқтирилган темирбетон конструкцияларда бетонни сиқилиш бошланганидан уни ташқи кучлар таъсирида емирилишигача бўлган кучланишлар ҳолати бир неча характерли босқичларга бўлинади. Бетон сиқилгандан кейин элементда қуйидаги кучланиш ҳолати таркиб топади:

  • йўқотишларнинг бирламчи турлари содир бўлгач - бетонда σb1, арматурада

  • йўқотишларнинг ҳамма турлари содир бўлгач - бетонда σb2, арматурада кучланиш ҳосил бўлади. Элементнинг бу ҳолатида олдиндан уйғотилган кучланишлар муҳим қарор топган бўлиб, ташқи кучлар қўйилгунга қадар 0 босқичга киритса бўлади. Ташқи чўзувчи кучлар ортган сари бетонда олдиндан уйғотилган сиқувчи кучланишлар камайиб, арматурадаги чўзувчи кучланишлар орта боради. Бетонда олдиндан уйғотилган кучланишлар сўнганда, арматурадаги кучланиш бўлади. Шу ҳолатдан бошлаб элемент оддий темирбетон элементи каби ишлайди, элементнинг бу ҳолати 1 босқичга киради. Ташқи кучларнинг янада ортиши бетонда чўзувчи кучланишлар пайдо қилади, бу кучланишлар орта бориб, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси Rbt га тенглашиши мумкин. Элементннинг бу ҳолати 1а босқичга кириб, элементни ёриқлар пайдо бўлишига ҳисоблаш ана шу босқичга асосланади.

    Download 0.62 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling