Аммо бевосита кўча тагида авто тўхташ жойларининг жойланиши юқори ораёпмаларнинг юк кўтарувчи конструкцияларига қўшимча катта сарфларни келтириб чиқаради ва бир неча ер ости яруслари бўлганидагина ўзини оқлаш мумкиндир. - Аммо бевосита кўча тагида авто тўхташ жойларининг жойланиши юқори ораёпмаларнинг юк кўтарувчи конструкцияларига қўшимча катта сарфларни келтириб чиқаради ва бир неча ер ости яруслари бўлганидагина ўзини оқлаш мумкиндир.
- Гараж тўхташ жойларининг турар-жой уйларигача бўлган оралиқ автомобилларнинг сонига кўра қуйидагилардан ошмаслиги керак: 50 автомобил-камида 15 м; 100 тагача-25 м ва 210 тадан ошиқ бўлганда-50 м.
- Кўрасатилган санитар ер ости ва ярим ерости гаражлар учун ер усти гаражлар каби девордан эмас, балки бевостиа ифлослик тарқалувчи нуқтадан ҳисобланиши мумкин.
- Бу ҳолат ер ости ва ярим ерости гаражларини турар-жой қурилиши орасида жойлаштиришни жуда ҳам енгиллаштиради.
- ГАРАЖЛАРНИНГ ЖОЙЛАШИШ ТАРТИБИ
- Гаражларни турар-жой уйлари билан бир қаторга жойлаштиришда турар жой мавзеси ичида пиёдалар ҳаракати учун қийинчиликлар туғилишини бартараф этиш талаб этилади. Ёнғинга қарши меъёрлар бўйича гаражларда ҳар бир 50 машинага бир дарбоза кўзда тутулиши лозим. Барча ер ости ечимлари автомобил сақлаш жойини эгасининг турар жойига максимал яқинаштириш имконини бериб, бунда ҳовли ҳудудида тирбандлик ҳис этилмаслиги лозим.
- Турар жой мавзесининг қандайдир бир жойида автомобилларнинг кўплаб тўпланишига йўл қўймасликка интилиш ҳар бир гаражнинг сиғимини 25 дан 100 ўрингача чегаралаш лозимлигига олиб келади.
Турар-жой уйлари остидаги гараж-тўхташ жойлари, ўзларининг машиналари кунда фойдаланувчи машина эгаларининг эҳтиёжларини тўлароқ қондиради. Бироқ бир турдаги уйларнинг ертўлаларини шу мақсадда мослаштириш анча қийин, чунки бунда конструктив схемалар мос келмайди. Хонадонлари учинчи қаватдан бошланадиган иккинчи қавати техник қават бўлиб ҳизмат қилувчи турар жой уйларида гараж-тўхташ жойларини жойлаштириши кўпроқ истиқболли кўринади. Бунда биринчи қаватда очиқ жойлар ҳосил бўлиб улар фақатгина юк кўтарувчи таянч ва зина-лифт катаклари билан чегараланади . - Турар-жой уйлари остидаги гараж-тўхташ жойлари, ўзларининг машиналари кунда фойдаланувчи машина эгаларининг эҳтиёжларини тўлароқ қондиради. Бироқ бир турдаги уйларнинг ертўлаларини шу мақсадда мослаштириш анча қийин, чунки бунда конструктив схемалар мос келмайди. Хонадонлари учинчи қаватдан бошланадиган иккинчи қавати техник қават бўлиб ҳизмат қилувчи турар жой уйларида гараж-тўхташ жойларини жойлаштириши кўпроқ истиқболли кўринади. Бунда биринчи қаватда очиқ жойлар ҳосил бўлиб улар фақатгина юк кўтарувчи таянч ва зина-лифт катаклари билан чегараланади .
Do'stlaringiz bilan baham: |