Мавзу : «kafolat sug'urta kompaniyasi»


Download 0.87 Mb.
Sana13.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1195475
Bog'liq
сугурта кафолат






Тошкент Молия институти
Сугурта фанидан Мустакил иш.


Бажарди : Нурмухамедов Б.Б. СБИ 54 талабаси


Мавзу : «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi»



«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ
«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ 1997 йил 14 мартда ташкил топган бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3317-сонли қарорига мувофиқ амалга оширади. Компаниянинг йирик акциядорларига қуйидагилар киради: «UzAssets» Инвестицион компанияси АЖ, «GENESIS INNOVATION» МЧЖ, "ТИФ Миллий банки" АЖ, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, АТБ "Алоқабанк", «Асака» ДАТБ .

Компания ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган лицензияга мувофиқ амалга оширади ҳамда ушбу лицензия орқали умумий суғурта соҳасида мажбурий ва ихтиёрий шаклларда суғурталашнинг 100 дан ортиқ турларини бирлаштирувчи барча 17 та класслар бўйича суғурта хизматларини тақдим этади.


Мамлакатда бозор иқтисодиётининг шаклланиши доирасида трансформация жараёнларига мувофиқ «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ тизимини ислоҳ этишни таъминлаш мақсадида Компания ривожланишнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиб, ушбу йўналишлар андеррайтинг ва инвестиция сиёсатини белгилаб берди. Ушбу сиёсатда аҳоли ўртасида суғурта фаолиятини ривожлантиришга алоҳида ўрин ажратилган.


2021 йилнинг 1 январь ҳолатига компаниянинг ҳудудий тармоғига 228 бўлинма кириб, у 15 та филиаллар, 60 та бўлимлар ва 153 та суғурта марказларини ўз ичига олади. Компаниянинг 600 га яқин доимий ходимлар, 3400 дан ортиқ суғурта агентлари уз фаолиятини республикани барча минтакаларида амалга оширади.


«КАФОЛАТ суғурта компанияси» акциядорлик жамиятини кучли томонлари:


1) Компаниянинг универсаллиги, тармоққа мансублиги мавжуд эмаслиги;2) Кенг минтакавий тармок


3) Мос молиявий ресурсларнинг мавжудлиги - «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Ўзбекистонда йиғимлар бўйича энг яхши компаниялар ўнталигига киради, активлари 125 млрд. сўмдан ортиқ суммани, устав капитали 33 млрд. сўмдан ортиқ суммани ташкил этади;


4) «Кафолат Ҳаёт» МЧЖ СК ва «My assist» МЧЖ шўъба компанияларнинг мавжудлиги;


5) Компания ходимларининг аксарияти юқори малакага эга. Бунга олдиндан юқори малакага эга ходимларни танлаш ва / ёки уларни келгусида ўқитиш ҳисобига эришилади;


6) Таниқли бренднинг мавжудлиги - «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Ўзбекистон суғурта бозорида таниқли ҳисобланади;


7) Ягона стандартлар ва универсал суғурта технологияларини қўллаш - «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ бошқарувнинг ягона корпоратив стандартлари бўйича ишлайди, универсал суғурта технологияларини қўллайди;


8) Компания рейтинги халқаро Fitch Ratings стандартлар бўйича «BВ-» (барқарор) рейтингига эга


9) Миллий стандартлар бўйича ахборот рейтинг агентлиги «SAIPRO» дан «uzA++» (энг юқори молиявий кўрсаткич)


10) «International Underwriting Association of London» ассоциация аъзоси


11) ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сифат менежменти тизими жорий этилди


12) Хар йили МҲХС бўйича аудит олиб борилади.


Компаниянинг ривожланшининг асососий йуналишлари:


1) Ҳудудий агентлик тармоғининг самарали ривожланиши;


2) Янги бозорлар ёки бозорлар сегментларига чиқиш;


3) Кайтасуғурта фаолиятини кенгайтириш;


4) Янги инновацион ва анъанавий талаб килинадиган суғурта махсулотларини жорий этиш оркали суғурта хизматларини хажми, спектрини ва сифатини ошириш


5) Электрон масофавий сотувлар каналларини ривожлантиришни фаоллаштириш;


6) Бизнес жараёнларининг автоматлашиши даражасини ошириш;


7) Ўзбекистон Республикаси 2019 йил 2 августдаги ПФ-4412 сонли Фармонига «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»га мувофик компаниянинг молиявий баркарорлигини ошириш, суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишда замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш максадида устав капиталини купайтириш


8) Узбекистон республикаси вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2019 йилдаги 713-сонли карори «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» га мувофик мехнат мухожирларини хаётини ихтиёрий узок муддатли суғурта килиш механизмлари бўйича янги суғурта махсулотларини ишлаб чикиш ва жорий этиш ва ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган ихтисосли шуъба ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


9) Узбекистон республикаси Президентнинг 13.08.2019 йилдаги 5780 президент Фармони «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш» га мувофик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига берилган гаров билан копланмаган кисмда кредитни тўланмасликдан суғурта килиш.





Компанияни суғурта фаолиятини такомиллаштириш йуллари

Режалаштирилаётган чоралар


Амалга ошириш шакли


Саноат корхоналарини ва иқтисодиёт тармоқларидаги қурилиш объектларини барча хавф-хатарлардан комплекс суғурталашни таъминлаш мақсадида суғурта операцияларини амалга ошириш бўйича замонавий талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берувчи янги инновацион суғурта маҳсулотлари ва махсус дастурлар яратиш


Махсус суғурта маҳсулотлари


Тиббиёт суғуртаси, техник ва юридик ассистанс бўйича хизматлар кўрсатадиган ассистанс ташкилоти фаолиятини ривожлантириш


Ассистанс ташкилотини ривожлантириш

Республика ҳудудларида бўлинмаларни ташкил этган ҳолда масъулияти чекланган жамият шаклида ҳаётни суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини ривожлантириш


Ҳаётни суғурталаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотни ривожлантириш


Акциядорлик жамиятлари менежерлари, шифокорлар, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари ва бошқалар жавобгарлигини суғурта қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш



Намунавий қоидалар


Ёшлар учун уйлар қуриш бўйича дастурларга мувофиқ уй-жойни суғурталашни амалга ошириш


Суғурта шартномаларини тузиш


Аутсорсинг, суғурта бозорининг ихтисослаштирилган профессионал иштирокчиларини, шартнома асосида бошқа мутахассисларни (шифокорлар, экспертлар, ҳуқуқшунослар ва бошқалар) жалб этиш бўйича ишларни давом эттириш


Ҳамкорлик тўғрисида тегишли шартномаларни тузиш


2019 йилда суғурта хизматлари ҳажмларининг 1,3 баравар кўпайиши


Чора-тарбирлар мажмуи


2019 йилда активлар ўсиши 1,2 баравар ошган ҳолда активларни кўпайтириш


Чора-тарбирлар мажмуи


- компанияда фаолият самарадорлигини аниқлашнинг «KPI» кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими жорий этилиб, молиявий хисоботларнинг халқаро стандартлари асосида аудит текшируви ўтказилди;


Маълумот: компанияда фаолият самарадорлигини аниқлашнинг «KPI» кўрсаткичлари 2016 йилдан буён амалиётга жорий этиб келинмоқда. Компания ижро органи «KPI» кўрсаткичлари бўйича ҳисоботни ҳар чоракда Кузатув кенгашига тақдим этиб боради. Фаолият самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари ҳам компания Бошқарувида ҳам ҳудудий филиалларга нисбатан ҳам жорий этилган. Мазкур фаолиятни Стратегик ривожлантириш ва сифат назорати департаменти мувофиқлаштириб боради.


- Fitch ratings Халқаро рейтинг агентлиги компания рейтингини «В+» даражасидан «ВВ-» (барқарор) даражасига кўтарди;


Маълумот: Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан тасдиқланган рейтинг баҳоси компаниянинг авваламбор юқори молиявий салоҳияти ва фаолияти барқарорлигидан далолат беради. Капитал етарлилигининг кўрсаткичи яхши ҳолатда эканини, активлари сифати, фойда олишнинг кўрсаткичлари юқори эканини, Ўзбекистон суғурта бозорини кенгайтиришга қўшаётган улуши ошиб бораётганини тасдиқлайди.


- ҳудудларда 4 та янги бўлинмалар ташкил этилиб, уларнинг сони 220 тага етказилди;


Маълумот: Қорақалпоғистон Республикаси филиали негизида Муйноқ туман суғурта маркази, Наманган вилоят филиали негизида «Дўстлик» суғурта маркази, Қашқадарё вилоят филиалида негизида Қарши шаҳар суғурта маркази, Сирдарё вилоят филиалида негизида «Келажак сари» суғурта маркази очилиб, фаолиятини бошлади.


Бўлинмалар билан ишлаш Ҳудудларни ривожлантириш департаменти томонидан мувофиқлаштирилади.


- 16 турдаги суғурта маҳсулотлари онлайн тарзда (мобил илова) сотилди, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ID картали тўлов тизими жорий этилди ва ҳудудларда мазкур тизим орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди;


Маълумот: ID картали тўлов тизими орқали Суғурта агенти хизмат гувоҳномаси ва унинг шахсини QR код орқали аниқлаш, Андроид телефондан QR код орқали тўлов, рақамли телефондан Сlick USSD кодлари орқали тўлов амалга оширилиши мумкин. Компания бўлинмаларига суғурта хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюраётган жисмоний шахс суғурта мукофотини (пулини) хизмат гувоҳномасига жойлаштирилган тўлов тизимлари орқали онлайн равишда амалга оширишлари мумкин.


Мазкур янгилик Ҳудудларни ривожлантириш департаменти ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш департаменти, Мажбурий суғурта Департаменти томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.


- «Жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги, инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича» режа-график асосида 5 та янги суғурта тури ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди;


Маълумот: Қўшни мамлакатларга ташувчи транспорт воситалари орқали чиқаётган фуқароларни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилиш, Юк ташувчиларнинг жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш, Онкологик касалликлардан суғурта қилиш, Инвестицияларни суғурта қилиш, Инкассаторларни суғурта қилиш турлари.


Компанияда Инновациялар ва таваккалчиликларни бошқариш Департаменти томонидан янги суғурта маҳсулотлари яратилади. Актуар ҳисоб-китоблар, суғурта турларининг зарарлилиги, бозордаги ҳамда мижозларнинг талаби, суғурта тарифлари бўйича рақобат жараёни, суғурта портфели доимий назорати олиб борилади.


- аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини кўриб чикиш бўйича доимий равишда жойларда сайёр қабуллар амалга ошириш тизими, туну-кун (24 соат) ишлайдиган call-centre (мулоқот линияси) фаолият юритмоқда;


Маълумот: Қўшни мамлакатларга ташувчи транспорт воситалари орқали чиқаётган фуқароларни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилиш, Юк ташувчиларнинг жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш, Онкологик касалликлардан суғурта қилиш, Инвестицияларни суғурта қилиш, Инкассаторларни суғурта қилиш турлари.


- янги бўлинмаларни ташкил этиш ҳамда тармоқни кенгайтириш орқали 4 та янги иш ўринлари яратилди, бундан ташқари соҳага 64 нафар суғурта агентлари жалб этилиб, яратилган янги иш ўринлари 68 тани ташкил этди;


«KAFOLAT HAYOT» МЧЖ томонидан ҳаётни суғурталаш бўйича 11,6 млрд. сўм суғурта мукофоти тушуми таъминланди ва 623 та суғурта шартномалари имзоланди;


- «MY ASSIST» МЧЖ номли юридик, техник ва тиббий хизмат кўрсатувчи ассистанс ташкилоти томонидан Республика бўйлаб 137 та тиббий муассасалар билан ихтиёрий тиббий суғурта тури бўйича суғурта хизматларни кўрсатиш учун шартномалар имзоланди ва 25,0 мингга яқин мурожаатлар буйича хизматлар кўрсатилди.


2019 йил 9 ойда ва йиллик кутилаётган асосий кўрсаткичлар


- 2019 йилнинг 9 ойлигида суғурта шартномалари сонини 650,0 мингтага, йил якунлари бўйича 920 мингтага етказиш (кутилаётган ўсиш 110,2%);


- 2019 йилнинг 9 ойлигида суғурта мукофотлари ҳажмини 118,0 млрд. сўмга, йил якунлари бўйича 157,5 млрд. сўмга етказиш (кутилаётган ўсиш 148,4%);


- чет эл суғурталовчи ва қайта суғурталовчилари билан алоқаларни кенгайтириш ва қайта суғурта операциялари бўйича тушумлар хажмини 9 ойликда 1,5 млн. АҚШ долларига, йил якунида 2,0 млн. АҚШ долларигача етказиш (кутилаётган ўсиш 2 баробар);


- 2019 йилнинг 9 ойлигида компания активлари ҳажмини 155,0 млрд. сўмга, йил якунлари бўйича 161,0 млрд. сўмга етказиш (кутилаётган ўсиш 137,3%);


- 2019 йилнинг 9 ойлигида компания инвестициялар ҳажмини 74,8 млрд. сўмга, йил якунлари бўйича 80,1 млрд. сўмга етказиш (кутилаётган ўсиш 139,5%);


- 2019 йил якунлари бўйича компания устав капиталини 35,3 млрд. сўмга етказиш (кутилаётган ўсиш 105,1%).


Соҳа ва тармоқларда юзага келаётган тизимли муаммо ва тўсиқлар, уларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлили биринчидан, Республиканинг барча ҳудудларида жумладан, чекка ва олис туманларда суғурта хизматларини кўрсатувчи компания бўлинмалари билан тўлиқ қамраб олинмаганлиги;


Маълумот: республикада компания бўлинмалари сони 220 та бўлишига қарамай, чекка ҳудудларда сотув шахобчалари етарли эмас. 2019 йилда чекка ҳудудларда қўшимча 32 та сотув шахобчалари ташкил этиш режалаштирилган.


иккинчидан, компаниянинг амалдаги устав капиталига асосан мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори 24 млрд.сўм, бу компания мажбуриятлари миқдорини камайтириб, қайта суғурта харажатларини ошишига олиб келмоқда.


Маълумот: Устав капитали ўртача 30 млрд. сўмга ошганида мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори 38 млрд.сўмга етади. Мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори 158,3%га ошади. Қайта суғурта мукофотларини республикада олиб қолиш имконияти ошади.


учинчидан, мажбурий суғурта турларида, жумладан давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этилаётган объектларни қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилишда, хавфли ишлаб чиқариш объектларининг жавобгарлигини суғурта қилишда ва шу каби бир неча қонун билан тартибга солинмаган мажбурий суғурта турларида суғурта тарифларини аниқлашда аниқ механизм ишлаб чиқилмаганлиги;


Маълумот: шу билан бирга, 20 дан ортиқ қонун ҳужжатларида жавобгарликни мажбурий суғурта қилиниши белгиланган бўлиб, улар деярли амалиётда қўлланилмай келинмоқда. Суғурта механизмлари Қонун билан белгиланса, қўшимча суғурта мукофотлари тушуми таъминланади.


тўртинчидан, марказий телеканаллардаги реклама жойлаштириш нархи юқорилиги сабабли аҳолининг суғурта маданиятини янада ошириш ва тақдим этилаётган мажбурий суғурта турлари билан кенгроқ таништиришда имкониятлар чекланганлиги;


Маълумот: 2019 йилда ОАВ ларида 300 дан ортиқ чиқишлар қилинди, лекин телевидениеда орқали реклама жойлаштиришга жуда катта маблағ талаб этилиши, телевидениеда самарали реклама жойлаштириш имкониятини бермаяпти.


бешинчидан, Фаолият юритаётган иш берувчиларнинг 20 фоизигина иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасини амалга оширган холос. Назорат тизимининг етарли эмаслиги суғурта билан тўлиқ қамраб олишга имкониятини бермаяпти;


Маълумот: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича назорат давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юклатилган. Назорат юқори бўлганлиги боис барча автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси деярли таъминланган.


олтинчидан, Ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдори хусусий суғурта компаниялари учун 12 фоизга камайтирилди, давлат улуши 50% ортиқ бўлган суғурта компаниялари учун бу миқдор 25%ни ташкил этади;


Маълумот: хусусий суғурта компанияларида ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдори 12 фоизни ташкил этгани учун уларда ходимларни рағбатлантириш давлат улушига эга компанияларга нисбатан юқори, бу турли мулкчилик шаклидаги компаниялар ўртасида ходимлар билан боғлиқ рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги 3317- сонли «Кафолат суғурта компанияси АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ компания Ижроия органи ташкилий тузилмаси маъқулланган ва ушбу тузилма акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган бўлиб, унда фаолиятга таллуқли бўлган барча йўналишлар қамраб олинган. Бошқарувдаги ҳар бир ташкилий тузилма ўзига юклатилган функционал вазифаларни бажариш билан бир қаторда замон билан ҳамнафас ҳолда инновацион ғоялар, йўналишлар бўйича янгича ёндашувларни амалиётга жорий этган ҳолда компания ривожига ўзининг ҳиссасини қўшмоқда.


Шу билан бир қаторда амалда бўлган Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси айни вақтда компаниянинг олдига қўйган устивор вазифалари ечимини топишида, сифатли бошқарув механизмини ҳамда фаолиятни тўғри ташкил этиш, хусусан, республикамизда шиддат билан кечаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланишни ҳамда ҳукукматимиз томонидан компания олдига қўяётган долзарб масалаларни ҳисобга олган ҳолда қисман ўзгартириш киритишни таълаб этмоқда.



Компаниянинг 2019 йил 1 июль ҳолатига жами активлар 154,4 млрд. сўмни ташкил қилган, шундан 34,8 млрд. сўми асосий воситалар, 39,7 млрд. сўми акциядорлик ташкилотлардан сотиб олинган акциялар, 18,1 млрд. сўми банкларга жойлаштирилган инвестиция маблағлари ҳисобига, 14,9 млрд. сўм корхона ва ташкилотлар улушини сотиб олиш учун йўналтирилган инвестиция маблағларига ва бошқа активлар ҳисобига тўғри келади.

Фурсатдан фойдаланиб, компания рахбарияти барча мижозларга, ҳамкорларга ва акциядорларга кўп йиллик манфаатли ҳамкорлик ва билдирилган ишонч учун чин кўнгилдан ўз миннатдорчилигини билдиради ва фаолиятларида катта муваффақиятлар тилайди. Уларнинг иштирокисиз «Кафолат» бундай ютуқларга эришмаган бўларди. Шунингдек, алоҳида миннатдорчиликни компаниянинг барча ҳодимлари ва суғурта агентларига билдиради.


Маълумот 2019 йил 1 сентябрь ҳолатига



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling