Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари :
Soliq solish sohasida vujudga keladi;
Munosabatlarning majburiy subyekti bo‘lib davlat nomidan ommaviy-huquqiy manfaatlarni ko‘zlab harakat qiluvchi davlat organlari hisoblanadi;
Hokimiyat-bo‘ysinuvining mavjudligi hamda tomonlarning yuridik teng emasligi bilan tavsiflanadi;
Qonuniylikni ta'minlashning alohida huquqiy tartibi va o‘zining huquqiy himoyasi bilan ajralib turadi;
Ommaviy manfaatlarni qondirish maqsadida boshqaruv vazifalari va funksiyalarini amalga oshirish bo‘yicha vujudga keladi.
Солиқ ҳуқуқий муносабатлари - бу солиқ ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш ва ундириб олиш ҳамда солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда хамма вақт давлат ( ёки у ваколат берган орган) томонларнинг бири сифатида қатнашади, иккинчи томон эса, хар доими биринчи томонга бўйсунади. 2. Солиқ ҳуқуқий муносабатларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва бекор бўлиш асослари
Yuridik faktlar
Harakatlar
Qonuniy (masalan, soliq to‘lovchini ro‘yxatga olish)
Noqonuniy (masalan, soliq solish obyektlarini yashirish)
Hodisalar
Tabiiy ofat yoki favqulodda holat (masalan, shaxsning tug‘ilishi yoki o‘limi)
? Харбий хизматни тамомлаб келганидан сўнг А. Икромов якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана бошлади. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган маблағлари эвазига Тошкент шаҳридан бино сотиб олди. Орадан икки йил ўтиб мазкур нотураржой бино сел оқибатида вайрон бўлди. Қандай юридик фактлар асосида А. Икромовда солиқ ҳуқуқий муносабатлари пайдо бўлди, ўзгарди ёки бекор бўлди? 3.Солиқ ҳуқуқий муносабатлари субъектлари турлари Солиқ ҳуқуқий муносабатлар субъекти бўлиб ҳатти-ҳаракати солиқ ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинадиган ва солиқ ҳуқуқий мунособатлар иштирокчиси бўла оладиган, субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган шахслар ва органлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |