Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш объектидир. Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш солиқ солиш объектидир. 3. Ижтимоий солиқ Солиқ базаси Солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси ушбу Кодекснинг 371-моддасига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади. 3. Ижтимоий солиқ 3. Ижтимоий солиқ - Календарь йил солиқ давридир.
- Йил ойи ҳисобот давридир.
3. Ижтимоий солиқ Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби Солиқ солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади. Солиқ иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади. Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турилган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |