Мавзу №1: Зилзилалар хақида умумий маълумот


Download 478.99 Kb.
bet2/3
Sana07.05.2023
Hajmi478.99 Kb.
#1440657
1   2   3
Ички ядро-(Субьядро) суюқ ер ядроси ичида яна қаттиқ ички ядро мавжуд эканлиги тахмин қилинади.
Шундай қилиб, ер асосан уч қисмдан – устки қобиқ, мантия ва ядродан ташкил топган экан. Энди унинг гравитацион хоссалари, иссиқлик режими, массаси ва бошқа шу каби физик хоссаларига қисқача тухталамиз.
Ер қаъридаги моддаларнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш усулини дунёда биринчи бўлиб Абу Райхон Беруний яратган ва тажриба асосида моддаларнинг солиштирма оғирликларини аниқлаб берди. Бу соҳада Беруний махсус асбоб ясаб, уни ишлатишга ва моддаларнинг солиштирма оғирликларини аниқлашга оид «Металлар билан жавоҳирлар орасидаги ҳажмий нисбатлар ҳақида» - деб номланган асарини ёзди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Берунийнинг моддалар солиштирма оғирликларини аниқлашда биринчи булиши билан бир қаторда аниқлик даражасида ҳам юқори, усули эса оригиналлиги билан ажралиб туради.
Физика курсидан маълумки, бутун олам тортилиш қонунига (F=γMm/R2) мувофиқ, бир хил масофада массаси катта жисмлар массаси кичикроқларга нисбатан катта куч билан тортишадилар. Шунга кўра, бутун олам тортилиш кучлари натижасида оғирроқ элементлар ернинг марказий қисмига ядрога тўпланиб, нисбатан енгилроқлари улардан ажралиб ернинг устки қисми – қобиғини ташкил қилган. Шу принципдан фойдаланиб, инглиз физиги Генри Кавендиш ернинг умумий массасини аниқлаш буйича ўзининг буюк тажрибасини ўтказиб аниқладики, ернинг ўртача зичлиги (Pур= 5,5 г/см3) ернинг устки қобиғи зичлигидан деярли икки марта ортиқ экан. Зичлик қиймати чуқурлик бўйича бир хил бўлмасдан, у чуқурлик ортгани сари ортиб боради ва шу туфайли муҳитнинг деформацион бикрлиги ҳам ортиб боради. Шу ҳолат туфайли чуқурлик ортгани сайин сейсмик тўлқинларнинг муҳитда тарқалиш тезликлари қиймати ҳам ортиб боради. Лекин тахминан 2900 км чуқурликда бўйлама тўлқинларнинг тезликлари 13,6дан 8,1км/сек гача камаяди, кўндаланг тулқинлар бундан чуқурга тарқалмайди. Кейинги чуқурлик ортиши билан бўйлама тўлқинларнинг муҳитда тарқалиш тезликлари яна орта боради. Бунга кўра, бу муҳит суюқ ҳолатда деб тахмин қилинади.
Ер қаърига чуқурлик ортгани сайин унинг температураси кўтарилиб боради. Ер ости шахталари ва бурғулаш қудуқларида олиб борилган ўлчаш ишлари шуни кўрсатдики, ҳар 1км чуқурликда муҳит температураси тахминан 25оС га кўтарилган. Гап шундаки, ерни ташкил қилган жинсларнинг таркибида кўпгина иссиқлик чиқариш хусусиятига эга бўлган радиоактив элементлар мавжуд. Бу радиоактив элементлар ўзидан доимо иссиқлик чиқариб туриши натижасида чуқурлик ортгани сайин муҳит температураси ҳам ортиб боради. Ернинг марказида муҳит температураси 4150оС–4200оС ва бундаги босим нормал атмосфера босимидан 3,6 млн марта, зичлиги нормал шароитдаги сув зичлигидан 13 марта катта(1-расм).30-70 км қалинликда ер қобиғи ҳамда ернинг ундан ҳам чуқурроқ қисми биз одатда ўйлагандек тинч ҳолатда бўлмай, балки ҳаракатга келиб туради, ер сатҳи ва ер қаъри доимо ўз­гариб, ўз шаклини ҳам ўзгартириб боради(2-расм). Ернинг маълум участкалари ҳар хил геологик даврлар ичида кўтарилиш ва па­сайиш ва бурмалаш жараёнларини бошидан кечирмоқда. Ер қобиғи­нинг бундай жараёнлардаги ҳаракати тектоник ҳаракат деб юри­тилади. Юқоридаги айтилган жараёнлар таъсири натижасида ер жинслари мустаҳкамлик чегараларидан катта силжитувчи ва бош­қа деформациялар пайдо қилувчи зўриқишлар таъсиридан айрим жойларда синиқлар деб аталадиган ёриқлар содир бўлади. Бундай синиқлар пайдо бўлишини яъни зилзилалар келиб чиқиши сабаб­ларини кўп олимлар турли гипотезалар билан тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Шулардан фан оламида америкалик олим Г. Рид томонида таклиф қилинган эластик бўшалиш ёки эластик қайтиш назарияси ҳақиқатга яқин деб тан олинган. Бу жараённи қуйи­даги мисолда тушунтириш мумкин. 3-расмда ернинг бирор қисми тасвирланган бўлсин. Унинг ўлчамлари 50-70 км бўлиши мумкин. Маълумки, ҳар қандай ер қис­ми қатламлардан иборат бўлиб уларнинг мустаҳкамлик даражаси­ни бирдай деб бўлмайди. Ажратиб қурилаётган 1234 элементга турли сабаблар: температура ўзгариши, моддаларнинг бир ҳолат­дан иккинчи ҳолатга ўтиши билан боғлиқ ҳажм ўзгариши, ради­оактив парчаланишлар, босимнинг ўзгариши ёки физик-химик ўз­гаришлар сабабли уни силжиш деформациясига олиб келувчи Т куч пайдо бўлсин. Унинг натижасида 1234 элемент 1'2'3'4' ҳолатга ўтади ва унинг зўриқиш-деформацияланиш ҳолати давом этади. Агарда бир элементни мустаҳкамлиги шу элементникидан паст бўлган бирор ХУ ўлчами ниҳоятда кичкина қатлам ажратиб турган бўл­са, шу ХУ чизиқ бўйлаб синиши (бўзилиши) содир бўлади. (1234) яъни деформация орта боргани сари потенциал энергия ҳам орта боради. Кучланиш қиймати орта бориб ХУ бўйлаб сил­жишдаги мустаҳкамлик чегарасига етганда эластик бўшалиш со­дир бўлади. Кўп йиллаб йиғилган потенциал энергия қисқа вақт ичида атроф муҳитга тарқалади.
Шундай қилиб потенциал энергия кинетик энергия шаклида атрофга тарқалади, кучланганлик ҳолати аста секин йўқола­ди. Бирданига содир бўладиган ўзилиш натижасида пайдо бўлган жараён зилзила деб аталади. Ушбу модел бўйича зилзила содир бўлиш жараёнини тушунтириш кейинчалик кўпгина кучли зилзила­ларда (масалан 1906 йилда Сан-Францискода юз берган зилзила) ўз тасдиғини топди(3-расм).


Download 478.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling