Мавзу 12. Тупроқ дегаратацияси ва эрозияси тупроқ


Download 27.35 Kb.
Sana22.02.2023
Hajmi27.35 Kb.
#1220907
Bog'liq
тупроқ нима


Мавзу 12. Тупроқ дегаратацияси ва эрозияси

ТУПРОҚ — литосфера юза қаватларининг сув, ҳаво ва тирик организмлар таъсирида ўзгаришидан шаклланадиган ва генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ горизонтлардан ташкил топган табиий тузилма; Ер пўстининг юза ва унумдор қатлами. Тупроқнинг нураган тог жинсларидан фарқ қиладиган энг муҳим хусусияти — унумдорлигидир (қ. Тупроқ унумдорлиги). Т. ни ўрганиш ва унинг таснифини тузиш, таркибини яхшилаш ҳамда унумдорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш сингари масалалар билан тупроқшунослик фани шуғулланади. Тупроқ ҳосил қилувчи асосий омиллар: иқлим, тупроқ она жинсиўсимликлар ва ҳайвонот олами, ҳудуднинг рельефи ва геологик ёши ҳамда одамнинг хўжалик фаолияти.


Ер юзасига чиқиб турган тоғ жинслари ёғинсочин, карбонат ангидрид, кислород, ҳаво ҳарорати, механик кучлар, сув ва унда эриган моддалар, ҳаво, микроорганизмлар ва тубан ўсимликлар (йўсин, лишайниклар) таъсирида емирилади (нурайди). Нураган жинслар майдаланиб, ғовак қатлам ҳосил қилади. Бу қатлам вақт утиши билан янги хусусият — нам сиғимита ва ўсимликлар ўзлаштира оладиган бир оз микдордаги озиқ моддаларга эга бўлади. Вужудга келган янги муҳитдаги микроорганизмлар ўз ҳаёт фаолияти туфайли ўсимликларнинг ўсиши учун шароит яратади, ўсимликлар тупроқдан ўз ҳаёти учун зарур озиқ моддаларни ўзлаштиради ва ўзида тўплайди. Нобуд бўлган ўсимликнинг бир қисми микроорганизмлар таъсирида парчаланиб, минерал моддаларга, қолган қисми эса мураккаб биокимёвий жараёнлар натижасида чиринди (гумус) га айланади. Бу жараёнларнинг барчаси узлуксиз давом этадиган нураш шароитида содир бўлиб, ўсимлик илдизлари ажратган нордон моддалар ҳамда органик қолдиқлар таъсирида янада тезлашади. Натижада Ер пўстлоғининг сиртида унумдор ғовак катлам — Т. пайдо бўлади. Иклим, тупроқ она жинси, ўсимлик ҳамда ҳайвонот олами, ҳудуд рельефи каби омилларнинг Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига таъсири турлича бўлганлиги туфайли ҳар хил табиий зоналарда ўзига хос Тупроқ типлари вужудга келади. Мас., тайга зонасида чимли подзол Тупроқ, даштларда қора ва каштан Т., чўлларда эса сур тусли қўнғир Т. лар ва б (қ. Тупроқ зонаси).
Одамнинг хўжалик фаолияти қам Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг баъзи омилларига, мас., ўсимликларга, шунингдек, ерга ишлов бериш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, органик ўғит солиш ва б. билан тупроққа бевосита таъсир кўрсатади. Бу таъсир кўрсатиш тўғри мутаносибликда олиб борилганда Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнини ва хусусиятларини мақсадга мувофиқ ўзгартириш мумкин.
Тупроқ қаттиқ, суюқ, газ ҳолатидаги ва тирик таркибий қисмлардан ташкил топган. Уларнинг бир-бирига нисбати турли Тупроқ лардагина эмас, балки бир Тупроқ типининг ҳар хил қатламларида ҳам турлича. Тупроқ қаттиқ қисмини минерал моддалар ташкил килади. Табиий жойланишда қаттиқ зарралар Тупроқ массасининг маълум қисмини эгаллайди, қолган қисмини эса зарралар ва уларнинг агрегатлари оралиғидаги ҳар хил катталик ҳамда шаклга эга бўлган коваклар (ғоваклик) ташкил қилади. Бу бўшликларнинг умумий йиғиндиси Тупроқ ғоваклиги дейилади. Тупроқ ғоваклиги капилляр ва нокапилляр бўлади. Капилляр ғовакли Тупроқнинг майда зарралари капилляр оралиғидаги ҳажмга, нокапилляр ғоваклик эса макроструктура элементлари оралиғидаги йирик коваклар ҳажмига тенг. Тупроқнинг минерал қисмидаги говаклиги 40—60%, ботқоқи ва глейланган Тларда эса 27% атрофида бўлади. Ғоваклик Тупроқнинг солиштирма ва ҳажм оғирлигига боғлиқ. Ковакларда Тупроқнинг суюқ қисмини ташкил қилувчи, таркибида эриган моддалар — пгупроқ эритмаси бўлган тупроқ нами ҳамда Тупроқнинг газ ҳолатидаги қисмини ташкил этувчи тупроқ ҳавоси бўлади. Тупроқ таркибидаги сув ва ҳаво миқдорининг нисбати атмосфера ёғинлари, суғориш ва грунт сувлари ҳамда сувнинг сарфланиши, яъни тупроқ қатламидан оқиб чиқиб кетиши, буғланиши ва ўсимлик илдизлари орқали шимилиши ва б. билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Мана шу шароитлар тупроқнинг сув ва ҳаво режимини белгилайди. Тупроқ даги ҳаво таркиби атмосфера ҳавосидан (О220,96%, СО20,03%) фарқ қилади (тупроқ ҳажмига нисбатан % ҳисобида: О2—20,3%, СО2—0,65%), азот миқцори деярли тенг.
Тупроқнинг ҳаво ўтказувчанлиги ундаги ҳаво миқдорига тўғри пропорционал катталик бўлиб, Тупроқ тузилиши, структураси ва сувга чидамлигига боғлиқ.
Тупроқнинг солиштирма массаси маълум ҳажмли Тупроқ қаттиқ қисми оғирлигининг 4° да олинган худди шундай ҳажмдаги сув оғирлигига бўлган нисбати билан белгиланади. Тупроқ минерал қисмларининг солиштирма массаси минералогик таркиб ва ундаги органик моддалар таркибига боғлиқ (2,50 — 2,80 г/см3 гача бўлади). Крвушмаси бузилмаган Тупроқ зичлиги деб табиий ҳолатдаги 1 см3 Тупроқ оғирлигининг грамм ҳисобидаги вазнига айтилади ва Тупроқнинг ғоваклиги ва қаттиқ фазанинг ўртача зичлиги билан белгиланади. Унумдорлик даражасини белгиловчи тупроқнинг кимёвий таркиби, физиккимёвий, физикмеханик ва б. хусусиятлари маълум даражада ундаги сингдирувчи комплекс табиати ва таркибига боғлиқ. Тупроқнинг ана шу сингдирувчи комплекси хусусиятларига қараб ерларни яхшилаш тадбирлари белгиланади.
Тупроқнинг тирик таркибий кисми тупроқ микроорганизмлари (қ. Микрофлора), умуртқасиз ҳайвонларнинг кўпгина гуруҳлари — энг содда ҳайвонлар, чувалчанглар, моллюскалар, ҳашаротлар вакилларидан ҳамда ерни ўювчи умуртқалилар (юмронқозиқ, сичқон, каламуш) ва ҳ. к. дан ташкил топган.
Моддаларнинг табиатда айланиши ҳамда қайта жойланиши асосида Тупроқ морфологияси, таркиби ва хусусиятлари профиль бўйлаб юқоридан пастга томон маълум қонуниятга биноан ўзгариб боради ва тупроқ горизонтларининг навбат билан алмашинишида намоён бўлади. Шунинг учун бу жараёнларни билмай туриб инсоннинг ҳаёт кечириш муҳитини ташкил этувчи омиллардан бири бўлган Тупроқ қопламидан нотўғри фойдаланиш тупрок эрозиясига, унинг шўрланиши ва ботқоқланишига олиб келади. Тупроқнинг ифлосланишини камайтириш учун қишлоқ хўжалиги. да пестицидлардан фойдаланиш қоидалари жорий қилинган (яна қ. Тупроқ macнифи, Ту прок, унумдорлиги).
Ад.: Прасолов Л. И., Почвы Туркестана, Л., 1925; Баҳодиров М., Расулов А., Тупроқшунослик, Тупроқ, 1975; Генусов А. 3 ., Почвы и земельные ресурсы Средней Азии, Тупроқ, 1983; Почвы Узбекистана, Тупроқ, 1984; Конобеева Г. М., Почвў Узбекистана, их районирование и качественная оценка, Тупроқ, 1985; Азимбоев С, Тупроқ ва унинг турлари, Тупроқ, 1986.
Жўрақул Сашпюров.
Download 27.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling