Мавзу-15. ЙЎлдош нефт газларини утилизация қилиш йўли орқали суюқ углеводородларни ишлаб чиқариш


Download 0.62 Mb.
bet1/2
Sana23.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1382746
  1   2
Bog'liq
Мавзу-11

Мавзу-11. ЙЎЛДОШ НЕФТ ГАЗЛАРИНИ УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИ ОРҚАЛИ СУЮҚ УГЛЕВОДОРОДЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Режа:

  • Машъала газлар таркиби.
  • 2. Йўлдош нефт газларини паст ҳароратли ажратиш технологияси.


Машъалага бериладиган йўлдош газ орқали қазиб олинадиган маҳсулотнинг асосий қисми ѐқилади. Йўлдош нефт газларининг ташкил этувчиларини утилизация қилиш нефт конларини юқори технологияда ўзлаштиришга ва углеводород хом ашѐсини қайта ишлатишга қайтаришга йўналтирилган. Йўлдош нет гази (ЙНГ)-газсимон углеводородларнинг ҳар хил аралашмаси бўлиб, нефтда эриган ҳолда бўлади; улар қазиб олиш ва ҳайдаш жараѐнларида (йўлдош газлар пропандан ва бутаннинг изомерларидан ташкил топган) ажралиб чиқади. Нефт газларига нефтни крекингидан чиқадиган газ ҳам мансуб бўлиб, чегарада ва чегарадан ташқаридаги (метан, этилен) углеводородларидан ташкил топган. Нефт газларидан ѐқилғи ва ҳар хил кимѐвий моддаларни олишда фойдаланилади. Нефт газларига кимѐвий ишлов бериш натижасида опилен, бутилен, бутадиен ҳамда пластмасса ва каучук ишлаб чиқаришда фойдаланилади. 1-жадвал
ЙНГининг таркиби тақрибан қуйидагича яқин
Нефт кўп босқичли ажратиш йўли орқали ЙНГ олинади. Ажратиш босқичларидаги босим катта қийматга фарқ қилади ва биринчи босқичда 16- 30 барни ва охирги босқичда 1,5 - 4,0 барни ташкилқилади. ЙНГни утилизация қилишнинг асосий йўлларига газни қайта ишлаш заводларида ишлаш, электр энергиясини генерация қилиш, хусусий эҳтиѐжларга ѐқиш, нефт бераолувчанликни ошириш учун (қатлам босимини сақлаб туриш ) қатламга қайтадан ҳайдаш, қудуқларни газлифт усулида ишлатиш учун-қазиб олувчи қудуққа ҳайдалади. Йўлдош нефт газларини утилизация қилишнинг асосий муаммоларидан бири оғир углеводолродларнинг миқдорининг кўплигидир. Оғир углеводородларни чиқариб юбориш ҳисобига ЙНГларини сифатини ошириш учун бир нечта технологиялардан фойдаланилади. Улардан бири – ЙНГни таѐрлашда мембранли қурилмалардан фойдаланишдир. Мембранли қурилма қўлланилганда газнинг метанлар сони кўп миқдорга ошади, паст иссиқлик яратувчанлик хусусияти, иссиқлик самарадорлиги ва шудринг нуқтасини ҳарорати пасаяди. Мембранли углеводород қурилмаси ѐрдамида олтингугуртнинг ва углерод икки оксидининг концентрацияси газнинг оқимида пасайтирилади. Йўлдош нефт газларини утилизация қилишнингбир нечта фойдали усуллари мавжуд, лекин амалиѐтда фақат бир нечтасидан фойдаланилади. ЙНГ ни утилизация қилишнинг асосий усулларига уни компонентларга ажратиш ва уларни энг катта қисмини бенсизлантирилган (табиий газ бўлиб, асосан метан ҳисобланади ва бир қанча миқдорда этандан ташкил топган) газ ташкил қилади. Иккинчи гуруҳдаги компонентларни енгил углеводородларнинг кенг фракцияси (ЕУКФ) ташкил қилади. ЕУКФсига икки ва ундан кўп атомлардан ташкил топган (С2 + фракцияси) углеводородлар киради. Мана шу аралашма нефткимѐсининг асосий хом ашѐси ҳисобланади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling