Mavzu 19. Sanoat korxonalarida energiya samaradorlikni oshirishda tahliliy axborot tizimlari


-чизма. Цех бўйича маълумотлар базасини шакллантириш алгоритми. 2.13-чизма


Download 136.24 Kb.
bet2/3
Sana21.04.2023
Hajmi136.24 Kb.
#1372039
1   2   3
Bog'liq
19-mavzu

2.12-чизма. Цех бўйича маълумотлар базасини шакллантириш алгоритми.



2.13-чизма. Цех юкламасини ҳисоблаш алгоритми



2.14-чизма. Кабел йўлларини ҳисоблаш алгоритми
Киритилган маълумотлар ҳисобот тарзида чиқарилади. 2.13-чизмада келтирилган алгоритм асосида ташкил этилган 3 та даврдан иборат ҳисоблашлар асосида цех бўйича электр юкламалар ҳисобланади. Дастлаб ички циклда дастгоҳларни, ўрта циклда ТШ ларни, ташқи даврда цех юкламаси ҳисобланади.
Корхона ички электр таъминоти бўйича КЙ ларнинг маълу­мотларни киритиш жадвали алоҳида ташкил этилган бўлиб, цех юкламалари бу жадвал учун бошланғич маълумот бўлади. Бу корхона ҳудудида жойлашган (бино ичида эмас) цехларни таъминловчи юқори ва паст кучланишли КЙ лари бўлиб, КЙ номери ва истеъмолчиси бўйича ташкил этилган. Бу жадвалда ҳам ҳисоблаш услубиёти цех ички таъминотидек бўлиб, фақат тўлароқ маълу­мотларни (энергия исрофи ва унинг нархини) ўз ичига олган. КЙ бўйича жадвал қуйидаги 2.14-чизмада берилган.
Аммо, юқоридаги жадваллар КЙ ни иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлар бўйича танлаш имконини бермайди. Шунинг учун шу кабел йўлларидаги самарадор кесим юзаси ва ток зичлигини, ҳамда келтирилган йиллик харажатларни таққослаб танлаш имкониятини берувчи чиқариш формаси ташкил этилган. Бу формага ётқизилган ва алмаштириладиган КЙ параметрлари киритилади ва самарадорлик кўрсаткичлари таққосланади. Бунда кабел йўлининг узунлиги ва юкламаси киритилса самарадор кесим юзаси ва ток зичлиги аниқланиб берилади. Шу катталикларга яқин кабел маълумотлари киритилиб йиллик иқтисодий самара таққосланади. Бундан ташқари КЙ кучланишини, типини (нархини), кесим юзасини ўзгартиб иқтисодий самара (2.51 ёки 2.57-ифодалар бўйича) таҳлил қилиниши мумкин (2.14-чизма). Ташкил этилган формалар барча КЙ бўйича тезкор маълумотлар олиш ва таҳлил қилиш билан бирга энергия тежаш тадбирлар учун таҳлилий маълумотлар билан таъминлайди.
Ҳисоблашларни кейинги босқичларида электр таъминоти схемаси параметрларини оптимал қийматларини аниқлаш бўйича ҳисоблашлар амалга оширилади. ЭҲМ да ҳисоблаш алгоритми икки даврдан иборат бўлади. Дастлаб ростланувчи миқдорларни чегаравий қийматлари оралиғидаги ўтказгич кесим юзасини ва қопловчи ускуна қувватини номинал қийматлари аниқланади. Бу қийматлар чегаравий қийматлар оралиғида 2–3 тадан ошмагани учун, ростланувчи параметрларнинг оптимал қийматлари 8–10 даврий ҳисоблашлардан кейин аниқланади. Бу қийматларни ўзгартириб ҳар хил вариантларни иқтисодий самарадорлигини аниқлаб мақсадли функцияни максимум қиймати аниқланади.




Download 136.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling