2.15-чизма. Рационал электр таъминоти схемасини
ҳисоблаш алгоритми
Ишлаб чиқилган математик модел ва оптимал параметрларни аниқлаш усули асосида корхона рационал электр таъминоти схемасини автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими (ЭТС АЛТ) ишлаб чиқилган.
Бунда оптималлашни кўпвариантли ва аналитик усулларини мужассамлаштирган услубиётдан фойдаланилган. Дастлаб, корхона мавжуд электр таъминоти схемаси натижалари таҳлили асосида рационал электр таъминоти схемаси аниқланади. Иккинчи босқичда электр таъминоти схемаси параметрларини оптимал қийматлари аниқланади. Бунда электр таъминоти схемаси параметрлари бирин–кетин ва ЭТТ босқичлари бўйича аниқланади. Дастурнинг ушбу ҳисоблашларини амалга оширадиган блок схема 2.15-чизмада кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |