3. Ўсимликларнинг озиқланиши хакида баъзи тахминлар XVI-XVIII асрларда пайдо бўлган, лекин улар етарли даражада бахоланмаган. - 3. Ўсимликларнинг озиқланиши хакида баъзи тахминлар XVI-XVIII асрларда пайдо бўлган, лекин улар етарли даражада бахоланмаган.
- 1761-1766 йилларда швед олими Валериус «Гумус назариясини» илгари сурди. Бу назариянинг таркалиши оммалашиб кетишига XIX асрнинг биринчи ярмида немис олими Тэер айниқса хисса кушди. Бу назарияга қўшилмаган француз олими физиолог ва агрокимёгар Буссенго озиқланиш ва ўғитланишнинг азот назариясини илгари сурди.(1836). У дехкончиликда азотнинг биринчи даражали аҳамияти борлигини курсатди ва аник дала тажрибалари утказиб алмашлаб экишда дуккакли экинлар (беда) азот балансининг яхшиланишига ва бошқа экинлар ҳосилдорлиги анча ортишига олиб келишини курсатиб берди.
Юстус Либих – агрокимё фанининг асосчиси. 1840 йилда таникли немис химиги Ю.Либих ҳосилдорликни сақлаш учун тупрокни ўғитлаш назариясини илгари сурди, бу назария тупрокдан олинган барча минерал моддаларни тупрокка қайтариш лозимлигига асосланган эди. Бу коида кейинчалик «Минимум конуни» деган ном олди. Шу муносабат билан К.А.Темирязов қуйидагича ёзган эди: «қайтариш зарурлиги хакидаги таълимотнинг аҳамиятини чеклашга ҳар қанча уринишдан катъий назар, бу таълимот фаннинг энг буюк ютукларидан бири бўлиб колади». - Юстус Либих – агрокимё фанининг асосчиси. 1840 йилда таникли немис химиги Ю.Либих ҳосилдорликни сақлаш учун тупрокни ўғитлаш назариясини илгари сурди, бу назария тупрокдан олинган барча минерал моддаларни тупрокка қайтариш лозимлигига асосланган эди. Бу коида кейинчалик «Минимум конуни» деган ном олди. Шу муносабат билан К.А.Темирязов қуйидагича ёзган эди: «қайтариш зарурлиги хакидаги таълимотнинг аҳамиятини чеклашга ҳар қанча уринишдан катъий назар, бу таълимот фаннинг энг буюк ютукларидан бири бўлиб колади».
- 1840 йилда немис кимёгари – Юстус Либих (1803-1873) “Кимёнинг деҳқончилик ва физиологияга тадбиғи” номли китобини ёзди ва у 1847 йилгача Олмония ва Британияда тўрт мартадан, Америка ва Францияда икки мартадан, шунингдек, Дания, Италия, Польша ва Руссияда кўп нусхада нашр қилинди.
- XIXасрнинг 60-70 йилларидан бошлаб ўсимликларнинг озиқланиши ва ўғитлар ишлатишга доир илмий текширишлар системали равишда утказила бошланди. А.Н. Энгельгардт, Д.Н.Менделеев, П.А.Костичев, К.А.Тимирязевнинг ишлари айниқса катта аҳамиятга эга бўлди.
- Агрокимёнинг назарий асосларини яратишда К.А.Тимирязевнинг фотосинтезга ва ўсимликларнинг минерал ўғитланишига доир классик тадкикотлари ҳамда унинг вегетацион тажрибалар усулини илмий амалиётга киритиши катта аҳамиятга эга бўлди. Мутахассислар тайёрлаш сохасида эса Д.Н.Прянишниковнинг «Агрохимия» деб аталган фундаментал асаридан хозирги пайтга кадар фойдаланилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |