МАВЗУ: АКЦИЗ СОЛИҒИ - Режа:
- Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти, вазифалари.
- Акциз солиғининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тутган ўрни.
- Акциз солиғини тўловчилари таркиби.
- Акциз солиғини солиққа тортиш объекти ва солиқ солинадиган база.
- Акциз солиғи ставкалари ва уларнинг табақаланиш мезонлари.
- Акциз солиғи бўйича имтиёзлар таркиби.
- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарларга ҳамда Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи, уни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби.
- Акциз солиғини тўлаш муддатлари.
Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти - Акциз солиғи ўз моҳиятига кўра товар баҳосига киритилувчи ва охирги истеъмолчи томонидан тўланадиган эгри солиқларнинг бир туридир. Акциз солиғининг ҚҚСдан фарқли томони - маълум бир чегараланган тур ва гуруҳдаги маҳсулотларнинг нархига қўшилади.
- “Акциз” французча (accise) ва лотинча (accidere) сўзларидан олинган бўлиб, таржима қилинганда «кесиб олиш» маъносини англатади.
- Унинг ижтимоий - иқтисодий моҳияти фақат тақсимот даражасига қараб ифодаланади ва такомиллаштирилади.
- Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти бюджет тушумини таъминлаш орқали халқ хўжалиги манфаатларини қондиришга, кўпроқ маблағларни жалб эттириши орқали намоён бўлса, унинг ижтимоий моҳияти аҳолининг, яъни асосий истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятларини ошишида ўз ифодасини топади. Бу эса акциз солиғи объектлари (акциз ости товарлари)ни қисқартирилишида, солиқ ставкалари пасайишида, аҳоли тўлов қобилиятини ўсишида намоён бўлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, субъектлар акциз солиғи истеъмолчилари сифатида юзага келиши табиийдир.
- Ўзбекистон Республикасида акциз солиғи қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда 1992 йилда жорий этилган бўлиб, бу солиқни ҳуқуқий тартибга солувчи солиқ қонунчилиги ҳужжати бўлиб 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонун ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |