Мавзу: аудитнинг мохияти ва аудиторлик хизматини ташкил килиш


АУДИТНИ ЯКУНЛАШ ВА ХУЛОСА ТАЙЁРЛАШ


Download 215.5 Kb.
bet8/10
Sana07.03.2023
Hajmi215.5 Kb.
#1245429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аудитни мохияти, унинг максади ва вазифалари

3. АУДИТНИ ЯКУНЛАШ ВА ХУЛОСА ТАЙЁРЛАШ


Аудит тарифига биноан аудитор фойдаланувчига хулоса топширади. Аудитнинг асосий мақсади молиявий ва хўжалик операцияларининг тўғрилигини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва бошқа меoёрий хужжатларга нечоғлик мос келишидан, буларнинг тўла тўкислиги, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий хисоб юритишга қўйилаётган талабларга мос ва монанд эканлигининг аниқлашдан иборат.


Аудиторлик иш хизматларинг бажарилиши унинг натижаси бўйича хисобот тузилиб буюртмачига тақдим этиш билан якунланади. Хисобот хулоса шаклида расмийлаштирилиб, текшириш натижалари учинчи томонга буюртмачининг рухсатисиз ошкор қилинмайди.
Хулоса топшириш аудит жараёнининг энг мухим қисмидир.
Халқаро амалиётда хулосалашнинг қуйидаги стандартлари қабул қилинган:

  1. Хулоса молиявий хисоботнинг умумэoтироф этилган бухгалтерия тамойилларига мос тузилганлиги тўғрисидаги хабарга эга бўлиши керак.

  2. Хулосада тамоиллар ўтган даврга нисбатан хисобот даврида кетма-кетлик тартиби амал қилинмаган холатлар ва тамойиллар аниқланиши керак.

  3. Агар хулосада бошқа ибора бўлмаса молиявий хисоботдаги маoлумотларни очишни тўлиқ бир хилликда қараш керак.

  4. Хулоса ўз ичига яхлит молиявий хисобот тўғрисидаги фикрни ёки бу фикр ифодаланмаслиги ўз ичига олиши керак. Агар якуний фикр ифода этилмаса унинг тегишли сабаблари кўрсатилади. Барча ҳолатларда аудиторнинг номи молиявий хисоботлар билан боғлиқ бўлганда хулоса ўз ичига аудиторлик текширувининг характерининг аниқ ифодасига эга бўлиши керак. Шунингдек аудитор ўз ичига олаётган мажбуриятлар даражаси тўғрисидаги маoлумотларни ўз ичига олиши зарур.

Хулосанинг характеридан мустақил равишда, унинг қуйидаги 7 элементи ўзгармасдир.
1. Хулосанинг номи. Аудит стандартлари хулосанинг албатта номи бўлиши ва «мустақил» сўзи билан ёзишни талаб қиладики, «мустақил аудитор хулосаси ёки мустақил бухгалтер фикрлари» деб номлаш мақсадга мувофиқдир. қўшимча «мустақил» сўзини киритиш талаби фойдаланувчиларга аудитнинг бошқа муносабатларининг нисбатан обoектив ўтказилганлигини кўрсатиш керак.
2. Аудиторлик хулосасининг йўналтириши (адресат).
Хулоса компания акционерларига ёки директорлар кенгашигаюборилади. Сўнгги йилларда аудиторнинг на компанияга на директорлар кенгашига қарам эмаслигини кўрсатиш мақсадида хулоса акционерларга берилади.
3. Кириш абзаци. Хулосанинг биринчи абзаци 3 та функцияни бажаради.

Биринчидан, аудит бухгалтерлик фирмаси томонидан ўтказганлиги хақида ёзилади. Бу қайд учун зарур, чунки берилган хулоса счётларни тайёрлаш хақидаги хисобот ёки умумий текшириш эмаслигини кўрсатиш учун муҳимдир.


Иккинчидан, бу абзацда аудитга тегишли бўлган хисобот айтиб ўтилган. Унда шунингдек, фойда ва зарарлар, пул маблағларининг харакати тўғрисида хисоботлар учун баланслар ва хисобот даврларининг муддатлари келтирилган. Аудиторлик хулосасида келтирилган молиявий хисоботларнинг номланишлари маoмурият ишлатадиган номланишлар билан бир хил бўлиши керак.
Учинчидан, кириш абзацида бу хисобот бўйича жавобгарлик компания маoмуриятида ва аудиторнинг мажбуриятларига фақатгина бу хисобот бўйича унинг фикрлари кириши тўғрисида ёзилган. Ушбу фикрнинг мақсади - компания маoмурияти ўринли умумэoтироф этилган бухгалтерия принциплари танланишга жавоб беришни, шунингдек бу принципларни қўллаш бўйича қарорлар қабул қилишни такидлашдан иборат. Бу ифода маoмурият ва аудиторнинг муносабатига аниклик киритиши керак.
4. Соха (мухит) абзаци. Бу абзацда аудитор аудит йўлида айнан нималар қилганлиги айтилади. Бу ерда аудитор умумэoтироф этилган стандартларга қай даражада амал қилганлиги кўринади. Соха абзацида аудитни амалга ошириш доираси баён этилади.
5. Фикр абзаци. Аудиторлик хулосасининг охирги абзацини аудиторнинг ўтказилган текширишларга асосланган натижалари ташкил қилади. Хулосанинг ушбу қисми муҳимдир, чунки кўпинча аудиторлик хулосаси аудитор фикрлари деб аталади. Фикр абзаци адиторлик хулоса топширишнинг умумэoтироф этган стандартларнинг биринчи ва тўртинчилари билан бевосита боғлиқдир. Аудитордан молиявий ҳисобот хақида фикр билдиргада компания умумэoтироф этилган бухгалтерия принцларига риоя этганлиги хақида натижани қўшиши кераклиги талаб қилинади.
6. Аудиторлик фирмасининг номи. Бу ерда сўз аудитни амалга оширган фирманинг ёки аудитор фамилиясининг конкрет номланиши хақида. Кўпинча фирма номидан фойдаланилади, чунки касбий ва хуқуқий жавобгарликни аудитнинг касбий стандартлари сифатида мослик бўйича тўлиғича аудиторлик фирмаси олади.
7. Аудиторлик хулосасининг санаси.
Аудиторнинг обoектидаги энг муҳим аудиторлик жараёнларини тугатгандан сўнг аудиторлик хулосасини санасини қўйиш муҳим ахамиятга эга. Бу сана фойдаланувчилар учун жуда керакдир, чунки аудиторнинг молиявий хисобот тақдим этилган санасидан сўнг бўлиб ўтган барча ходисалар учун аудиторнинг бўлган маoсулиятини кўрсатувчи кундир.
қуйидаги холатларда ижобий аудиторлик хулоса ёзишдан бош тортиш мумкин:
текширилган хисобот корхонанинг хақиқий молиявий ахволини ифода этмаса; хўжалик фаолияти муомалалари ва уларнинг натижалари бузиб кўрсатилса хамда амалдаги меoёрий хужжатларга ва умумий қоидаларга мос келмаса.


Download 215.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling