Мавзу: Автомобилнинг турғунлиги. (4 соат). Ўқув модули бирликлари
Бурилишдаги ағдарилиш ва сирпаниш бўйича критик тезлик
Download 1.06 Mb.
|
3 maruza matni hemis uchun ajratilgan mavzu
5. Бурилишдаги ағдарилиш ва сирпаниш бўйича критик тезлик.
Транспорт воситаси эгри чизиқ бўйлаб бурилишидаги турғунликни учта ҳолатда кўриш мумкин: - транспорт воситаси текис йўлда эгри чизиқ бўйлаб бурилади, бурилиш маркази ичкарига жойлашган бўлади; - транспорт воситаси қияликда эгри чизиқ бўйлаб бурилади, бурилиш маркази қияликнинг пастки томонида жойлашган бўлади; - транспорт воситаси қияликда эгри чизиқ бўйлаб бурилади, бурилиш маркази қияликнинг юқориги томонида жойлашган. Биринчи ҳолатда транспорт воситаси текис йўлда эгри чизиқ бўйлаб ўзгармас радиус ва тезлик билан ҳаракатланганда автомобилнинг оғирлик марказига марказдан қочма куч Рм.қ таъсир этади. Бу кучнинг горизонтал ташкил этувчиси Р'м.қ автомобилни ташқарига оғдаришга ҳарак қилади (12.4-расм). 12.4-расм. Транспорт воситасини текис йўлда эгри чизиқ бўйлаб бурилиши. Бурилиш маркази орқа ва олдинги ғилдиракларнинг айланиш текисликларига шкворен ўрнатилган нуқталар орқали туширилган тик чизиқларнинг кесишган нуқтаси 0 бўлади. Марказдан қочма куч қуйидагича аниқланади: (12.4.) бу ерда: автомобилнинг юк билан оғирлиги; R-бурилиш радиуси; Rом-оғирлик марказининг бурилиш радиуси; Va-автомобилни тезлиги; g-эркин тушиш тезланиши. Автомобилни тезлиги ошган сари бурилиш радиуси камайиб марказдан қочма куч ортда ва автомобилни ташқи ғилдираклар атрофида оғдариб ташлайди, бу холатда ғилдиракнинг тишлашиш кучи бўлади. Автомобилни оғдарилиши (12.5) бўлганда бошланади, бу ерда оғирлик марказининг баландлиги, м; орқа ғилдираклар орасидаги масофа, м. (12.5) ифодадан (12.6) ни хосил қиламиз ва (12.4) билан (12.6) ни тенглигидан фойдаланиб автомобилни бурилиш пайтида оғдарилишини бошланиш олдидаги энг катта критик тезлигини қуйидаги ифода билан аниқланади: , (12.7) Автомобил бурилаётганда уни ёнига сирпаниши бўлганда содир бўлади. Автомобилни сирпанишдаги энг катта критик тезлиги қуйидагича аниқланади: дан , (12.8) Иккинчи ҳолатда транспорт воситаси қияликда ҳаракатланиб бурилаётганда бурилиши маркази қияликнинг пастки томонига жойлашган бўлади (12.5-расм). 12.5-расм. Автомобилни қияликда бурилиш пайтидаги турғунлиги. Автомобилга оғирлик кучи дан бошқа яна марказдан қочма куч таъсир қилади. Бу куч автомобилни О2 нуқта атрофида оғдаришга ҳаракат қилади. Автомобилни оғдарилиш пайтда ва га тенг бўлади. Автомобилни оғдарувчи моментни қуйидагича аниқланади: , (12.9) ва кучларнинг қийматларини ўрнига қўямиз ва ифодани қўйидагича ёзамиз: Марказдан қочма кучнинг қиймати га тенг эканлигини ҳисобга олиб, автомобилни қияликда эгри чизиқ бўйича бурилишида унинг турғунлиги қуйидагича бўлади: Бу тенгламадан фойдаланиб автомобилни қия текисликда эгри чизиқ бўйлаб бурилиш пайтидаги критик тезлигини аниқлаймиз: , (12.10) Агар бурилиш маркази қарама-қарши томонга жойлашган яъни қиялик томонда бўлса, эгри чизиқ бўйлаб бурилаётган пайтдаги автомобилни максимал тезлиги қуйидаги ифодага тенг бўлади: , (12.11) Демак, берилган радиусда ва қияликда қандай тезлик билан эгри чизиқ бўйлаб ҳаракатланиш кераклигини 12.10 ва 12.11 ифодалар кўрсатади. Бу ҳолатда автомобилнинг турғунлиги ҳавфли бўлади, чунки, бурилиш пайтида марказдан қочма кучнинг миқдори ҳар доим га кўп бўлади. Демак, бурилиш радиуси R катта бўлса ва бўлса ҳамда бурилиш маркази қияликнинг пастида жойлашган бўлса, автомобилнинг бурилишдаги турғунлиги шунча мустаҳкам бўлади. Автомобил йўлларини лойиҳалашда қия йўлларда бурилиш радиусини R=300-1000м ва қиялик бурчагини гача қабул қилинган. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling