3. Ўтағонликнинг геометрик кўрсаткичлари.
Йўлсиз шароитларда автомобил ҳаракатланганда ўтағонликнинг геометрик кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга.
Ўтағонликнинг геометрик кўрсаткичлари қуйидагилар (13.3-расм):
13.3-расм. Ўтағонликнинг геометрик кўрсаткичлари.
Ўтағонликнинг олдинги бурчаги 1, ўтағонликнинг орқа бурчаги 2,ўтағонликнинг бўйлама радиуси r1, ўтағонликнинг кўндаланг радиуси r2, ўтағонликниг баландлиги hйўл.
Ўтағонликнинг олдинги 1 бурчаги, автомобилнинг олдинги энг чекка нуқтасини тўсиққа тегмай чиқиб кета олишини таъминлайди.
Ўтағонликнинг орқа 2 бурчаги, автомобил орқага ҳаракатланганда унинг орқа энг чекка нуқтасини тўсиққа тегмай ўтишини таъминлайди.
Замонавий автомобилларнинг ўтағонлик ўлчамлари қуйидаги жадвалда келтирилган (13.1-жадвал).
13.1-жадвал
Автомобиллар
|
hйўл, м
|
1, град
|
2, град
|
r1, м
|
Енгил автомобиллар
|
150-220
|
20-30
|
15-20
|
3,2-8,3
|
Юк автомобиллари
|
250-350
|
40-60
|
25-45
|
2,7-5,5
|
Автобуслар
|
220-300
|
10-40
|
6-20
|
4-9
|
Ўтағонликниг бўйлама r1 радиуси автомобилнинг бўйлама текислик бўйича тўсиққа тегмай ундан ошиб ўтишини таъминлайди. Ўтағонликнинг кўндаланг r2 радиуси автомобилнинг ўта олиш мумкин бўлган тўсиқнинг баландлигини белгилайди. Ўтағонликнинг оралиғи hйўл асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, автомобилнинг энг пастки нуқтасидан йўл юзасигача бўлган масофадир. Бу оралиқ тўсиқнинг баландлигини белгилайди, ўтағонлиги нормал бўлган автомобилларда 4х2 бўлганда hйўл=150-220 мм, ўртача ўтағонли 4х4 автомобилларда hйўл=180-270 мм ва юқори ўтағонли автомобилларда hйўл=400-500 мм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |