Mavzu: Bazalt,marmar qurilish materiallari
Download 306.08 Kb.
|
Bazalt asosidagi qurilish materiallari
Ўзбекистонда 30 дан ортиқ ҳар хил рангли мармар конлари бор. Самарқанд вилоятидаги «Ғозғон» мармари ўзининг йирик захира Kaтегориясига блоклашувчанлигига ва рангининг турлилигига кўра барча чет эл курувчиларига кенг танилган. Бу мармар билаи Париж ва Нью-Йоркда ташкил этилган бутун дуне кўргазмасидаги павильонларининг деворлари қопланган. Москвадаги Сьездлар саройининг ички кисмини қоплашда ва қисман Тошкентдаги Навоий номидаги опера ва балет Академик театри биносини безатишда шу «Ғозғон» мармари ишлатилган. Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари тоғларида жуда кўп мармар конлари бор. Тошкент яқииида иккита мармар кони бўлиб, булардан бири - Мингбулоқ конидир. Мингбулоқ мармари йирик донали, оч кул ранг. Иккинчи кон Чотқол тоғларининг ғарбий ён бағрида, Сўқоқ ва Заркент қишлоқлари ўртасида жойлашган. Бу мармар оқ, сарик, кўкимтир ва кул раигдир. Ўзбекистонда хар хил рангдаги мармар ашёларпи қазиб олувчи 15 та кон мавжуд.“Ғозгъон” мармар кони Навоий вилоятида “Навоий” темир йўл стантсиясидан шимолга 60 км масофада жойлашган. Мармар майда боълакчали, рангдор: сарғиш-оқ, битта плитада ранг кул рангдан аста секин қора ранггача ўзгариб боради. Яхши силлиқланади. “Ғозгъонмармар” АЖ да қайта ишланади. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 30 минг кв.м ни ташкил этади. Қалинлиги 10- 40 мм, эни 400 мм гача, узунлиги 1200 мм гача оълчамларда чиқарилиши мумкин. Вагон меъёри 1200 кв.м, қалинлиги 15 мм. “Нурота” мармар кони Навоий вилоятида “Навоий” темир йўл стантсиясидан шимолга 75 км масофада жойлашган. Мармар ранги оқ, йирик кристалланган. Яхши силлиқланади. “Нурота” хусусий корхонасида қайта ишланади. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 30 минг кв. м ни ташкил этади. Қалинлиги 10-40 мм, эни 400 мм гача, узунлиги 1200 мм гача оълчамларда чиқарилиши мумкин. Вагон меъёри 1200 кв.м, қалинлиги 15 мм. “Зарбанд” мармар кони Самарқанд шаҳридан 100 км, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридан 45 км масофада жойлашган. Мармар ранги кул ранг қорамтир йўл-йўл чизиқ-чизиқ доғлари бор, ўртача донали, оғир структурали. Яхши силлиқланади. “Қашқадарёмармар” МЧЖ да қайта ишланади. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 40 минг кв. м ни ташкил этади. Қалинлиги 10-40 мм, эни 400 мм гача, узунлиги 1200 мм гача ўлчамларда чиқарилиши мумкин. Вагон меъёри 1200 кв.м, қалинлиги 15 мм. Download 306.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling