Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Ўрта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш


Download 0.69 Mb.
bet39/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Ўрта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш. Ўрта гурухда болалар ривожланиши жиҳатдан қўйи гурухдан фарқланади. Болалар ҳаётининг 4-чи йилда ҳам физиологик, яъни жисмоний жиҳатдан, ҳам психологик жиҳатдан ривожланади. Улар предметлар тузилишидаги хусусиятларни ажрата оладиган, тарбиячининг тушунтириб, кўрсатиб беришини билан тинглай оладиган бўлишади, лекин ясаган ишлари қуйи гурухдан катта фарқ қилмайди. Болалар ҳали ўз ишларида пропорцияга риоя қилмайди, қисмларини маҳкам бирлаштирмайди, предмет шаклини аниқ тасвирлайдилар, чунки болалар ҳали тасвирининг ҳамма усулларини эгалламаган ва предмет ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмайди. Тарбиячи бу гурухда ҳам болаларда лой машғулотига нисбатан қизиқиш уйғотиш, қўл ҳаракатларининг координациясини тарбиялаш, активлигини ўстириш бўйича иш олиб боришини давом эттиради. Болаларни предмет шакли тўғрисидаги тасаввурларини яна ҳам чуқурлаштириш, унинг деталларини тўғри тасвирий устида иш олиб боради. Масалан: одамнинг боши думалоқ, унииг юзида кўзи, бурни, оғзи бор ва бошқалар. Бу гурухда қўйи гурухга нисбатан предметни, унинг тўзилишини аниқроқ тасаввур ёки идрок этишга, симметрияга риоя қилиш пропорцияни тўғри тасвирий каби сифатларни ўстиришга каттароқ ва кўпроқ аҳамият берилади. Шу билан биргаликда бу гурухда тарбиячи лой билан ишлаш усуллари ва хилларини ўзлари мустақил равишда қўллаши устида кўпроқ иш олиб боради. Лой билан ишлашнинг техник усулларидан фойдаланишга нисбатан ҳам талаб ортади: болалар бармоқ билан, унинг учларн билан илашга қисмларни мустаҳкам ёпиштиришга, ёпиштирган қисмларини, майда қисмларини чимдиб чиқаришга за ҳоказо. Болалар лой бўлагини айланавий ва узунасига ҳаракат қилдиришра, бармоқ учи билан чимдиб чиқазадилар, яъни 1-ярим йилликда болалар асосан такрор ишлайдилар. II-ярим йилликда болалар бутун лой бўлагидан сабзавот-мевалар, шунингдек бир неча қисмдан тўзилган фигуралар ясашга ўрганадилар. Улар қўғирчок, мушук, қуён, ўйинчоқ айиқ, қорбобони ясайдилар. Кичик гурухда иккита шардан ясаган бўлишса, ўрта гурухда эса катта-кичик учта шардан, шунингдек, қўл ва бошқа деталларни ҳам қўшиб ясайдилар. Болаларни лой бўлагининг майда қисмларини чўзиб чиқаришга, бармоқ билан чуқурча ҳосил қилишга, буклашга, бириктирилган қисмини маҳкам қилиб ёпиштиришга ўрганадилар. Чимдиб чнқаришга болалар жўжа, қушларни ясашда ўрганадилар. Шу жараёнда болалар предметларни, уларнинг қисмларини, шакл каттали жиҳатдан таққослашга ўрганадилар. Масалан: балиқни лой ясашдан олдин танасини овал шаклида ясаб оладилар, сўнг балиқнинг бир томонини салгина чўзиб ва думалоқлаб, балиқнинг бошини, қарама-қарши томонини кўпроқ чўзиб чиқариб, япалоқлаб, унинг думини ясайдилар, сўзгичларини чимдиб чиқарадилар. Шунингдек болалар лой бўлагини бир неча бўлакка бўлишга ўрганадилар Масалан: Қушни ясашда юқоридагилардан ташқари идишлар ясашга ўрганадилар. Улар идишларни якка усулда: яъни юмалоқсимон ва цилидрсимон шаклларни бармоқ билан босиб чуқурча ҳосил қилиш, бандини эса алоҳида лой бўлагидан ёки асосий лой бўлагидан чўзиб чиқариб ясаш мумкин. Болалар олган билим ва малакаларни ўстириб мустаҳкамлайдилар. Болалар бу кварталда бутун йил давомида ўрганган предметларини ясайдилар, шу билан бирга тарбиячи болаларни типратикан, сичқон, мева солинган идишча, қўзиқорин солинган саватча кабиларни ҳам лойдан ясашга ўргатиб боради. Бутун йил давомида олиб бориладиган машғулот асосан предметли мавзу асосида олиб борилади ва бу машғулотлар жараёнида болалар бошлаган ишларини охирига етказшга, мустақил ишлашга, ўз ишларини янги деталлар билан бойитиб боришга ўрганадилар.
Юқорида айтиб ўтилган лой билан ишлаш дастурини болалар ўзлаштиришлари учун тарбиячи турли хил метод ва усуллардан фойдаланади. Тарбиячи гурухда ёки сайрда теварак атрофда предметларни кўзатишни таклиф этади. Кўзатиш ва предметни кўриб чиқиш вақтида болалар декаратция предметнинг асосий шаклига, унинг қисмларига, тўзилишига, бир-бирига нисбатан пропорциясига жалб этади. Масалан: шуни кўзатишда унинг танаси бошининг шаклига, думининг текислигига, боши, гавдасига тик жойлашганлигига ва бошқаларга жалб этади. Шу билан бирга тарбиячи болаларнинг диққатини предмет ва ҳайвон, паррандаларнинг ҳаракати натижасида гавда ҳолатлари ҳам ўзгариб туришини тушунтириб беради. Бу гурухда тарбиячи предметни қўзғатиши ва кўриб чиқиши вақтида уни қўл бармоқларининг ҳаракати билан кўрсатиб беради ва болалардан ҳам шуни қатъий талаб қилишлари керак, бу сенсор тарбиясига таъсир кўрсатади.
Бу гурухда юқоридаги усуллардан ташқари тарбиячи кўрсатиб, тушунтириб бериш усулидан фойдаланади. Бу гурухда кўзатиш кўрсатиш қисман ёки тўлиқ бўлшии мумкин. Шунингдек, машғулот бошқа кўзатишдан ташқари предмет ёки ўйинчоқларни тарбиячи томонидан ясалган кичик ҳайкалтарошлик асарларидан фойдаланиш мумкин. Шу билан биргаликда тарбиячи машғулот жараёнида ўйин усулидан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан: қўғирчоқ учун ширинликлар ва бошқалар.
Болаларни машғулот жараёниида қизиқишларини саралаш мақсадида тарбиячи машғулот жараёнида ёки машғулотгача лой ишига мос келуви шеър, топишмоқ, қисқа эртаклар ўқиб бериши мумкин. Ясалаётган иш яна ҳам образли қилиш учун стекдан фойдаланиш мумкин. Масалан: қуённинг кўзини. Бу гурухда болалар ихтиёрий лой ишларини ҳам уқтиради. Бунда тарбиячи саволлар билан болалар ясайдиган мавзуларни аниқлай олади, уларни ясаш усулларини эслаб оладилар. Сўнг болаларнинг ўзлари ишга киришадилар. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида тарбиячи болаларга маслаҳатлар, кўрсатмалар билан ёрдамлашиб боради.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling