Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Катта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш


Download 0.69 Mb.
bet40/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Катта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш. Бола ҳаётининг 5-чи йилида унинг теварак-атроф ҳақидаги билимлари, турмуш тажрибаси кенгая боради. Унинг қўл мускуллари мустаҳкамланиб тараққий этади. У кўл бармоқлари билан нозик ҳаракатларни бажара оладиган бўлади. Унинг психикасида ҳам сифат ўзгариши юз беради. Хотираси ўсади, барқарор бўлади, диққат ҳам тобора барқарор бўлади. Болалар олдин предметни ясашда унинг қисмларини ва қисмларнинг шакли, унинг хусусиятларини аниқ тасаввур эта оладилар. Шу билан биргаликда катта гурухда болалар предметларни кўпроқ ҳаракатда тасвирлашга ҳаракат қиладилар. Бу гуруҳда болаларни лой ишларига ўргатишда қуйидаги вазифалар туради: предмет шаклини, пропорциясини, унинг тўзилишини, ҳарактерли деталларини ва ҳаракатини тасвир этиш ва бошқалардир. Бу гуруҳда декоратив лой ишлари бўяйди иш давом эттирилади. Болалар идишлар ясаб, сўнг уни бўяйдилар, декоратив плстинкалар ясаб уларни безайдилар. Бу гурухда болалар сюжет мазмун асосида яшлайдилар. Техник усуллар ҳам бу гурухда мураккаблашади. Ўрта гуруҳда қисмлардан ясашса, катта гурухга келиб бутун бир лой бўлагидан ясайдилар. Шу билан бирга стек билпн ишлашга ҳам кенг имконият ёки ўрин ажратилади. Бу кварталда болалар даставвал ўзларига таниш бўлган содда предметларни ясайдилар. Улар лой билан ишлашнинг икки усули: конструкторлик ва ҳайкалтарошлик усулларидан фойдаланиб, турли хил мева ва сабзавотлар ясайдилар. Бодринг, лавлаги, сабзи, олманинг икки хил сорти. Болалар шу икки усулда одам; фигурасини ва ҳайвонларни ясайдилар. Бу ишларнинг мазмуни асосан ҳали ўйинчоқларидан олинади. Масалан: Димково кўғирчоғи. Шу асосида болалар аста-секин илашга ўтадилар. Тарбиячи болаларни предметнинг сифатларини лойдан тасвирлашга ўргатиб боради. Масалан: узун, қисқа, ингичка, калта, шунингдек, предметларни вертикал, тик ҳолатда ўрнатадилар, қисмларни маҳкам бириктиришга, бирлаштирилган қисмларни силлиқлашга ўрганадилар. Болалар аста-секин ўз ишларига мазмун беришни кенг тадбиқ этадилар, асосан бир бутун лой бўлагидан ҳайкалтарошлик усулида ясайдилар. Масалан: мушук, кучук, қуён ва бошқалар. Иккинчи ярим йилликда бутун бир лой бўлагидан идишлар ясайдилар, сўнг уларни безайдилар, лентасимон усули билан.
Болаларни теварак-атроф ҳақидаги тасаввурлари кенгаяди лой бўйича билим, малакани эгаллашган бўлади, ишлаш ишлари яна ҳам сифатли бўлади. Болалар ҳаракатдаги одам ёки ҳайвонлар фигураси мавзусида турли хил лой ишларини бажарадилар. Масалан: рақсга тушаётган петрушка, "Икки қизғанчиқ айиқ" эртаги асосида ва бошқалар. Идишлар ясашда янги усулни қўллайдилар. Бу идишнинг таги диск кўринишида бўлиб, девори эса яссиланган лой бўлагидан иборат бўлади. Болалар ўзларига таниш техник усуллар ёрдамида турли нарсаларни ясайдилар. Масалан: хўроз, товуқ, ўрдак, жўжа ва бошқаларни ясаб, паррандалар формаси мазмунида ишлайдилар. Бу кварталда болалар кўпроқ натура асосида, ихтиёрий лой ишларини бажарадилар. Катта гурухда тарбиячи лой машғулотини уюштярганда кўп метод ва усулларни кўллайди. Бу гурухда ҳам тарбиячи даставвал предметни ёки натурани кузатиб, кўриб чиқадилар. Унинг шаклини, қисмларини, пропорциясини. Бу гурухда ҳам болалар предметни бармоқ ҳаракатлари билан кўриб чиқишлари мумкин. Агарда болалар ясаш усулини билишса, унда мустақил ясайдилар, агарда билишмаса, унда тарбиячи қисман кўрсатиб бериши мумкин, шунингдек, тарбиячи бу гуруҳда ҳам болалар билан қўпроқ кузатишлар олиб боради, бадиий адабиётдан фойдаланади, расм, ҳайкалтарошлик асарлари устида кўзатишлар олиб боради. Савол-жавоблар уюштиради, кўрсатмалар, маслаҳатлар беради, бола жуда қийналса, алоҳида лой бўлагида ясаш усулини кўрсатиб боради, топишмоқлардан кенг фойдаланади. Болалар ишни таҳлил қилиш ҳам муҳим усуллардан ҳисобланади. Болалар билан тахлил, суҳбат сифатида уюштирилади. Болалар ҳар бири чиқиб ишни қандайлигини, тўғри ясалаганми, ясаш усули тўғри танланганми, шакл тўғри берилганми, қисмлари, уларнинг пропорциясини тўғри берилганми, шулар ҳақида сўзлашади. Тахлилни ҳар хил формада уюштириш мумкин: болалар ўз жойида ўтириб, алоҳида болани доскага чиқариб, ишни сифатини тахлил қилишлари мумкин. Ўйин усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling