Мавзу: “Бошқарув мақсади ва функциялари”


“ой охиригача сотилган товарларни тахлил қилиш ва тегишли хулосаларни тақдим этиш”


Download 20.59 Kb.
bet3/5
Sana12.11.2023
Hajmi20.59 Kb.
#1767892
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу 3

“ой охиригача сотилган товарларни тахлил қилиш ва тегишли хулосаларни тақдим этиш”.

Бу анъанавий мақсад.

Иккинчи гуруҳдаги мақсадлар

Оддий мақсадлардан фарқ қилади. Бу мақсадлар корхонага ва айрим ходимга қийинчиликлар туғдиради.

Масалан, махсулотга бўлган талабнинг кескин пасайиши ва сотиш ҳажмининг камйиши, корхонанинг фойда ҳажмининг пасайишига олиб келади. Корхона рахбари олдида вазиятни ўзгартириш, сотиш ҳажмини айтайлик икки ой ичида кескин кўпайтиришдек мураккаб масала туради.

Бу мақсад муаммоли мақсад

Чунки сотиш ҳажмини қисқа муддат (2 ой) ичида кескин кўпайтириш:

  • Махсулотга бўлган талабнинг кескин пасайиши сабабларини аниқлашни;
  • Кўп омилли корреляцион-регрессион таҳлилни амалга оширишни;
  • Энг мақбул қарорлар қабул қилишни талаб этади.

Инновацион мақсадлар

Бу янги махсулотни ишлаб чиқариш, янги технологяини жорий қилиш бўйича қўйиладиган учинчи гуруҳдаги мақсадлар. Масалан тадқиқот бўлими ходимларининг масади қуйидагича бўлиши мумкин:

1 декабрьгача экспорт учун мўлжалланган уч турдаги янги махсулотни синовдан ўтказишни таъминлаш”.

Мақсад қанчалик мураккаб бўлса, у бошқарувчи учун шунчалик муаммоли ёки инновацион бўлиши мумкин.

Аммо бир мақсаднинг ўзи биров учун оддий, бошқа учун муаммоли бўлиши мумкин. Раҳбарлардан бири ўша мақсадни ечиш усулларини мукаммал билади, яъни билими, маҳорати етарли бўлади, қийиналмай муаммога ечим топади.

Бошқа раҳбар эса бу мақсадни ўзи учун мураккаб ва муаммоли тариқада қабул қилади.

Тўртинчи гуруҳ мақсадлар

Бу корхона ходимлари малакасини ошириш соҳасидаги мақсадлар бўлиб, улар узоқ муддатли (стратегик) режа асосида мунтазам равишда амалга оширилиб борилади.

Масалан, “3-5 йил ичида 20% корхона ходимлари малакасини ошириш”.

Корхона умумий мақсаднинг самарадорлиги ҳар бир ходимнинг қанчалик тўғри аниқланганлиги ва нақадар самарали бажарилишига боғлиқ бўлади


Download 20.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling