Мавзу: брадзот, энтеротоксемия касалликка қарши кураш тадбирлари bradsot режа


Download 33.6 Kb.
bet3/7
Sana23.03.2023
Hajmi33.6 Kb.
#1289474
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Брадзот 17

Тарихий маълумот. Шимолий мамлакатлар — Исландия, Норвегия, Шотландияларда касаллик қадимдан маълум. Аввал буни куйдирги билан аралаштириб келинган. 1975 йилда Краббе ҳам шу ҳақда маълумот беради. 1888 йили Норвегиялик врач И. Нильсен брадзотнинг қўзғатувчисини топади ва у бу касалликнинг куйдирги эмаслигини ҳамда ўткир кечадиган юқумли касаллик эканлигини исботлаб беради. Касаллик Бухорода К. А. Андреев (1926) томонидан қайд қилинган.
1918 —1921 йилларда Австралияда брадзот «Қора касаллик» деб юритилган. Қўйларнинг ўлиш сабаби бактерия ва ундан ажралган токсин оқибати деб тушунилган. Кейинчалик «Некротик гепатит» номи билан юритилган. Кассаллик қўзғатувчиси Сl. Oedemmatiens эканлиги кейинчалик маълум бўлди. 1909 ва 1931 йилларда немис олимлари Мисснер, Мейн ва Шооплар ҳам касалликни ўрганиш билан шуғулланиб, аввал «Қора касаллик», кейинчалик эса «Немис брадзоти» деб аташган. Улар ҳам юқоридаги қўзғатувчиларни касаллик сабабчиси деган фикрга келишган.
Тарқалиши. Брадзот жуда кўп мамлакатлар (Австралия, Греция, Туркия, ГФР ва ҳ. к.)да учрайди. К. Ламихова, М. Фарзалиев, А. Волковаларнинг маълумотига асосланадиган бўлсак брадзот учраб туради. Жумладан, бизнинг Ўзбекистонда ҳам тез-тез қайд қилинади.
Иқтисодий зарар. Касалликка чалинган қўйлар ўлади, профилактик чора-тадбирларга катта маблағ сарфланади.
Қўзғатувчиси. Аксарият Сl. sepficum ва Сl. Oedemmafiens ажратилади. Кўп ҳоларда Сl. Didas да ҳам топилади. Лекин бу микроорганизм кўпинча олдинги иккала микробнинг таъсир кучини оширади. Сl. septicum қатьий анаэроб, 37°С да ўсади. Китт-Тароцци муҳитида ўсади ва 16-24 соатда лойқаланиб, газ ажратиб чиқаради, 48 соатдан кейин бульон тиниб, у чўкмага тушади. Организмда спора кам ҳолларда учрайди, кўпинча ўлаксаларда бўлади. Цейсслер муҳитида гемолиз зонасини намоён қилиб ўсади. Микроб газ ажратиб, қуйидаги муҳитлар (глюкоза, мальтоза, фруктоза ва ҳ. к.)да ферментация ҳосил қилади. Глицерин билан маннитни парчаламайди. Камдан-кам ҳолларда сахарозани парчалайди. Ана шу хусусиятдан уни Сl. septicum ва Сl. chavoei дан фарқ қилишда фойдаланилади. Чунки охиргиси сахарозани ҳар доим ферментация қилади.
Сl. septicum ўта кучли токсин ажратади, бу ҳол айниқса Мартен бульонида кўзга яққол ташланади. Токсинда тўрт хил компонент бўлади:
- Альфа токсин-некротик ва гемолитик омил қўзғатади (қўйлар эритроцитини гемолизга учратади).
- Бета токсин-кислородолабил фермент-дезоксирибонуклеаза, тез гемолиз содир қилади.
- Гамма токсин-фермент гиалуронидаза.
- Дельта токсин-кислородолабил бўлиб, эритроцитларни лизис қилади.
Сl. septicum таркибида О ва Н антиген бор, улар ўз навбатида агглютинин, преципитин, гемагглютининларни пайдо қилади.
Сl. oedemmatiens таёқчасимон полиморф анаэробдир. Қаттиқ муҳитларда ўсганда доначасимон юза ҳосил қилиб, четлари нотекис бўлади. Китт-Тароцци муҳитида газ ҳосил қилиб ўсади. Лаборатория ҳайвонлари учун ўта патоген.
Cl. didas брадзотдан ташқари, юқумли некротик гепатитни қўзғатади. Одамларда гангрена пайдо қилиши мумкин.

Download 33.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling