Мавзу: Буғ қозони ишини ростлаш


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
Sana24.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1653405
Bog'liq
12- Мавзу bug\' qozon



12– Маъруза.
Марузачи: O.Maмтов
Мавзу: 
Буғ қозони ишини ростлаш


Режа:
1. Буғ қозони ростлаш объекти сифатида.
2. Буғ қозони ишининг тавсифи.
3. Унинг принципиал ва структура схемалари.
4. Буғ қозонида кечаётган жараённинг
функционал схемаси. 


Кўпгина кимёвий ишлаб чиқариш корхоналарида берилган параметрларда буғ олиш
учун мўлжалланган мавжуд. Пар ишлаб чиқаришда кечадиган жараёнларнинг иш
режимини танлашда, автоматик ростлаш системаларини қуришда технологик
жараённинг
кириш ва чиқиш оқимларининг тахлилини ўтказиш ва математик
тавсифини олиш лозим. Буғ қозонлари учун асосий чиқиш оқимининг ростланувчи
параметири сифатида генерация қилинаётган парнинг босими p ва бунинг
натижаси ўлароқ барабандаги сувнинг сатҳи L ҳам ҳисобланади ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш лозимки тўйинган буғ
учун босим ва ҳарорат ўртасида
маълум боғлиқлик мавжуд. Шунинг учун босимнинг барқарорлиги ҳароратнинг
ҳам
доимийлигига
олиб
келади.
Буғ
қозони
учун
асосий ростловчи
параметрлар сифатида буғ қозон ўчоқхонасига берилаётган ёқилғининг сарфи
GЁ ва берилаётган сувнинг сарфи GС
ҳисобланади. Асосий назорат қилиш
мумкин бўлган ғалаёнлар сифатида ўчоқхонага берилаётган ёқилғи ва ҳаво
сарфи нисбатлари Υ нинг бузулиши, иситиш камерасидаги сийраклаштирилган
ҳаво р
к
, ёқилғи ҳарорати θ Ё, сувнинг ҳарорати θ С кабилар ҳисобланади.


Буғ қозониниг соддалаштирилган схемаси
Буғ қозони ишини ростлаш масалалари буғ
истемолчиларининг
талаблари
ҳамда
қозонларнинг
ишончли
ва
самарали
иш
режимини таъминлашнинг заруриятидан келиб
чиқади ва улар қуйидагилардан иборат:
- буғ қозони иши юкламасини берилган вазифага
муофиқлиги;
-
истемолчига берилаётган буғ босими ва
ҳароратини берилган қиймаьда ушлаб туриш;
-
ёқилғи ва ҳаво берилишини шундай нисбатда
ушлаб туриш лозимки, унинг натижасида ёниш
жараёни энг юқори самарага эришсин;
-
иситиш
камераси
ва
ўчлқдаги
сийраклаштирилган ҳавони
барқарорлаштириш;
- барабандаги сув сатҳини доимий ушлаб туриш.


Келтирилган иш режимидан ташқари яна қатор параметрларнинг доимийлиги
эътибордан четта қолмаслигига эришиш лозим (сувнинг таркиби, ҳарорати,тутун
газлари таркиби в.ҳ.к.) Буғ қозони мураккаб динамик система бўлиб, унинг бир неча
кириш ва чиқиш параметрларининг ўзаро алоқалари мавжуд. Қозондаги ёниш
жараёнини ростлашдаги жиддий масалалардан бири ҳаво берилишининг маълум
миқдори орқали ёқилғи ёнишининг тежамкорлигига эришиш ҳисобланади. Ҳаво
ва ёқилғи нисбатларининг кўрсатгичи сифатида ҳаво ортиқчалиги коэффициенти
хизмат қилади (сарфлар нисбати) Υ =GҲ/ GЁ≈1.1. Агар ёқилғи сифати ўзгарса у
ҳолда мураккаброқ ростлаш системаси талаб этилади ва бу система тутун
газларидаги кислород миқдорига кўра GҲ/ GЁ нисбатни ростлаш имконини
бериши лозим бўлади. расмда буғ қозонини ростлашнинг соддалаштирилган
функционал схемаси келтириган. Бу схема шундай тузулганки, буғ босими
ўзгарса ёқилғининг берилиши ўзгаради. Бу ҳолда бир вақтнинг ўзида GҲ/ GЁ
сарфлар нисбати ҳам ўзгаради. Иситиш
камерасидаги
сийраклаштирилган
ҳавонинг
ўзгариши
кучли ғалаён
ҳисобланади
ва
бу
параметрнинг
барқарорлигига тутун газлари сарфини ўзгартириш орқали эришилади. Схемада
моддий баланснинг ушлаб турилиши сатҳ ростлагичи орқали амалга оширилади.
Бунда ростловчи таъсир озиқа суви сарфини ўзгартириш орқали киритилади.


Шундай қилиб буғ қозони ишининг АРС умуман олганда алоҳида ёпиқ
ростлаш контурларидан ташкил топган
• тўйинган буғ босими ва иссиқлик юкламасини ростлаш; 
• ёқилғи ёниш жараёнининг тежамкорлиги; 
• иситиш камерасининг юқори қисмидаги сийраклаштирилган ҳаво; 
• барабандаги сув сатҳи; 
• “ёқилғи-ҳаво” сарфлар нисбати. 
Ростлашнинг юқори аниқлигига бўлган талаб бутун системанинг
самарали ва ишончли ишлашини таъминлайди. Бунда ПИ-ростлаш қонунли
замонавий ростлаш қурилмаларидан фойдаланиш мақсадга муофиқ
ҳисобланади.


Буғ қозони ишини автоматлаштиришнинг функционал схемаси.




ёниш камераси (Т);
Қиздирилувчи участка (ИУ);
барабан (Б);
Буғ қиздиргич (ПП);
Буғ магистрали(ПМ);








Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling