- Бутун қонуний
- ҳокимият тўлалигича аъзолари ўзларини «инглиз озодлиги»нинг
- асровчилари деб атайдиган Узоқ муддатли парламентнинг жамоа
- палатаси тимсолидаги бир палатали парламентга ўтди. Пресвитерианлар парламентдан қувилгандан сўнг у ерда 100 нафар аъзо қолган
- бўлиб, парламент йиғилишларига шундан 50 – 60 киши қатнашар
- эди. Бу аслида парламент деб аталган ташкилотнинг қолдиғи эди,
- холос.
Халқ ҳаракатларининг бостирилиши. Левеллерлар аскарларга - Халқ ҳаракатларининг бостирилиши. Левеллерлар аскарларга
- чақириқ билан мурожаат қилдилар: «Худди бир кишидек сизнинг
- ишончларингизни алдаган ва ҳар куни сизларни қул қилишга интилганларга қарши ўз эркингиз учун курашга отланинг...» Бу чақириққа
- жавобан қўшинларда жонланиш бошланди.
- Қўшиндаги левеллерларнинг қўзғолонини бостиришга Кромвелнинг шахсан ўзи бошчилик қилди. Энди, тадбиркорлар ва янги зодагонлар ўз ҳокимиятинимустаҳкамлаб олганидан кейин, тўқимачилар
- ва деҳқонлар билан иттифоқ уларни ортиқ қизиқтирмасди. Кромвель қўшинни барча ўзгача фикрловчилардан тозалади. Бунинг учун
- парламент унга «чин қалбдан ташаккур» эълон қилди, Лондондаги
- Ситилик бойлар эса қимматбаҳо совға – олтин коса ва идишлар ҳадя
- қилди.
Кромвелнинг протекторати. Армиядаги олий мансабли офицерлар томонидан ишлаб чиқилган «Бошқарув қуроли» деб аталувчи янги конституцияга мувофиқ давлат ҳокимияти унинг - Кромвелнинг протекторати. Армиядаги олий мансабли офицерлар томонидан ишлаб чиқилган «Бошқарув қуроли» деб аталувчи янги конституцияга мувофиқ давлат ҳокимияти унинг
- бошлиғи – лорд-протектор, парламент ва Давлат Кенгаши ўртасида
- тақсимланди. Ўрнатилган юқори сайлов цензи (йиллик даромад
- 200 фунт стерлинг ва ундан кўп) парламентдаги ўринларнинг 2/3
- қисми катта мулкдорлар томонидан эгалланишини таъминлади.
- Бу билан катта ер эгалари вакиллигининг кучайишига эришилди.
- Бироқ Кромвелнинг сиёсати мамлакатда барқарорликни ўрнатмади.
- Деҳқон ижарачилар ерни ололмадилар, уларга жамоа ерларини
- ҳам бермадилар. Республика оммавий ишсизлик ва қимматчиликка
- қарши курашиш учун ҳам ҳеч нарса қилмади. Узоқ муддатли парламент ўз таъсирини йўқотди. Бой мулкдорлар тартибсизликларга барҳам бера оладиган кучли якка ҳокимият ўрнатиш керак,
- деган хулосага келдилар. Бунинг учун мос келадиган номзод армия
- доҳийси Оливер Кромвель эди. Эски парламентни тарқатиб юбордилар, Кромвель эса «озод давлат Англия, Шотландия ва Ирландиянинг Лорд-протектори»1 бўлди. Мамлакатда ижро ҳокимияти тўлиқ
- протекторга тегишли эди. У барча қуролли кучларнинг олий бош
- қўмондони, парламентни чақиради ва тарқатиб юборади, ички ва
- ташқи сиёсатни бошқаради, қонун кучига эга бўлган фармонлар
- чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |