Мавзу: Чакка пастки жаг бугими касалликлари
Download 91.5 Kb.
|
chakka pastgi zhag bogimi kasalliklari.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқиди
- Уткир артритлар
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Абу Али ибн Сино номли Бухоро давлат тиббиёт институти Кафедра: Ортопедик стоматология Мавзу: Чакка пастки жаг бугими касалликлари. (ЧПЖБ) Ўқиди : доц Идиев Г.Э. Чакка пастки жаг бугими касалликлари. (ЧПЖБ) Маъруза баёни: ЧПЖБ касалликлари жуда хилма-хилдир. Олимлар текширишича хозирги кунда стоматологларда мурожат килаётган беморларнинг 27-67% ЧПЖБ касалликлари кузатилади. ЧПЖБ касалликларини келтириб чикарадиган омиллар куйидагилардан иборат. Моддалар алмашинувининг бузилиши, эндакрин ва психик узгаришлар ва асаб системаси касалликлари. ЧПЖБ касалликларига олиб келадиган асосий сабабларга юзнинг пастки 3 кисмининг кичрайиши, адентия тиш каторлари деформацияси ва патологик едиришлар киради. ЧПЖБ касалликларининг куйидаги назологик шакллари тафовут килинади: - артритла (утки рва сурункали) - артрозлар – (склерозловчи ва деформацияловчи, сурункали ва кайталовчи) - Анкилозлар, усмалар (яхши ва ёмон сифатли) - Пастки жагнинг тулик ва чала чикиши. - Мушак-бугим дисфункцияси Уткир артритлар: Бугимда тусатдан огрик пайдо булиб, жаг харакатланганда огрик кучаяди. Огизочилиши 0,1-1 см гача чегараланган. Огиз очилган пайтда касалланган бугим томон жаг сурилади. Марказий кесувчи тишлар огиз очилиш йули узгарган булади. ЧПЖБ атрофии тукималари шишган. Кизарган, палпация килинганда кучли огрик пайдо булади. ЧПЖБ да йирингли жараёнла давом этаётган булса, беморда умумий холсизлик, харорати 38-39 С бугим сохаси палпация килинганда каттик йирингли инфильтрат куринади. ЧПЖБ касалликларни диагностика килишда уни келтириб чикарадиган сабабчиларга алохида эътибор бериш керак. Масалан, йирингли артритлар ЧПЖБ атрофии каттик ва юмшок тукимаси йирингли жараёнлари окибатида келиб чикади (пастки жаг остеомиелити, флекмона, паратит, урта кулок яллигланиши). Download 91.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling