Режа: - Бюджетдан ташқари жамғарма
- Давлатга тегишли бўлган бюджетдан ташқари жамғармалар
- Давлатнинг мақсадли жамғармалари-24та
- Давлатни бюджетдан ташқари жамғармалари
- Нодавлат бюджетдан ташқари жамғармалар
- Халқаро бюджетдан ташқари жамғармалар
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамғармалари
- Халқаро нодавлат бюджетдан ташқари жамғармалар
Бюджетдан ташқари жамғармалар - Бюджетдан ташқари жамғармалар- бу молиявий ресурсларнинг тақсимлаш ва қайта тақсимлаш шакли бўлиб, улар давлат томонидан баъзи бир жамият эҳтиёжларини молиялаштириш учун тезкорлик ва мустақиллик асосида сарф этилишини кўзда тутади.
Давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармалари - Давлат молиясининг аҳамият жиҳатдан муҳим бўғинларидан бири – давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари бўлиб, улар жамиятнинг айрим эҳтиёжларини маблағ билан таъминлаш мақсадида давлат томонидан жалб қилинган молиявий ресурсларни тақсимлаш ва ишлатиш шакли ҳисобланади. Бу фондларнинг асосий тайинланиши махсус мақсадли ажратмалар ва бошқа қатор аниқ белгиланган манбалар ҳисобидан давлатнинг мақсадли тадбирларини молиялаштиришдан иборат.
Давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг иқтисодий моҳияти - давлат функцияларини бажаришга йўналтириладиган марказлашган пул фондининг шакллантирилиши ва ишлатилиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизимида намоён бўлади.
Давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ижтимоий моҳияти - бир томондан, алоҳида аҳоли қатламларига ва иқтисодий субъектларга мажбурий ажратмалар юкининг даражаси билан белгиланса, иккинчи томондан, жамғармалар маблағларини ишлатиш йўналишлари билан белгиланади.
- Бошқача қилиб айтганда, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ижтимоий моҳияти қуйидаги икки саволга жавоб бериш билан очиб берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |