Мавзу: Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аудити Режа


Download 0.65 Mb.
bet1/8
Sana20.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1633504
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аудити


Мавзу: Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аудити


Режа

  1. Кириш

  2. Асосий қисм

1. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг мазмуни, моҳияти ва
таснифланиши
2. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аудитини режалаштириш
3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аудитини ўтказиш тартиби

  1. Хулоса

  2. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати



Кириш
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг молиявий ҳолатини янада
яхшилаш бугунги куннинг долзарб масалалари қаторига киради.
Модернизациялаш жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
таъсирларини олдини олиш, иқтисодиётни тадрижий ривожлантиришнинг
муҳим омили ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
маҳсулот таннархини пасайтириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш,
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларига ички талабни
рағбатлантириш ҳисобига хўжалик юритувчи субъектларнинг оладиган
фойдаси ошиши таъминланади.
Иқтисодиётнинг ҳозирги шароитида корхоналарнинг фаолиятида
асосий кўрсаткич улар фаолиятининг молиявий натижаси - фойда
ҳисобланади. Фойда миқдорининг ошиб бориши иқтисодий субъектнинг
молиявий барқарорлигини ошириш, рентабеллик кўрсаткичларининг
яхшиланишига олиб келади.
Дарҳақиқат, корхона ихтиёрида қоладиган маблағнинг кўпайиши,
уларда дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг камайишига хизмат қилади.
Бугунги кунда мамлакат иқтисодий ривожланишига салбий таъсир
қилаётган ва ўз ечимини кутиб турган муаммолардан бири бу дебиторлик ва
кредиторлик қарзлари муаммосидир.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари корхоналар фаолиятининг доимий
йўлдоши ҳисобланади. Аммо, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг
меъёридан ошиб кетиши ва тўлов муддатининг ўтиб кетиши корхоналарнинг
молиявий ҳолатининг ёмонлашувига, ишлаб чиқариш жараёнида
узилишларнинг вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин. Булар нафақат
корхоналар фаолиятида салбий оқибатларга олиб келиши билан бир қаторда,
бюджетга даромад тушишини камайтиради ва мамлакат макроиқтисодий
барқарорлигига ҳам салбий таъсир этади. Шу сабабли ҳам дебиторлик ва кредиторлик қарзлари муаммоси давлат аҳамиятидаги масала сифатида доимо давлат назорати остида бўлади. Айниқса, бунда муддати ўтган қарзларга катта эътибор берилади. Муддати ўтган қарзлар суммаси
ўсишининг олдини олиш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бугунги кунда ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарияти олдидаги масалалардан биридир.


  1. Download 0.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling