Мавзу: Электр юритма асослари


Download 34.55 Kb.
bet4/9
Sana17.06.2023
Hajmi34.55 Kb.
#1548624
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Электр юритма асослари

Умумий тушунчалар.


Автоматлашган электр юритмаларнетнг ҳозирги пайтда ривожланган автоматик бошқариш, назорат қилиш ва ростлаш назариясига ва воситаларига эга бўлиши якка ва боғланмаган автоматизациялашдан комплекс, яъни жамланган ва ўзаро боғланган автоматик системага ўтиш имкониятини беради. Ҳозирги вақтда автоматлаштирилган дасгоҳлар, қатор мураккаб машиналар, цехлар ва ҳатто заводлар бор. Уларда бутун иш жараёни ва бошқариш автоматлаштирилган бўлиб, хом ашё тайёр маҳсулот даражасига етказилади. Автоматлаштирилган электр юритмани қўллаш меҳнат унумдорлигини ортишига, маҳсулот сифатинииг яхшиланишига ва таннархининг камайишига ҳамда ишлаб чиқариш майдонининг қисқаришига олиб келади.
Ҳозирги вақтда ва яқин келажак учун электр юритмаларнинг қуйидаги асосий ривожланиш йўналиши белгиланган: деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларида ҳамда транспортда электр юритмадан фойдаланишни кенгайтириш; замонавий электротехника материаллари ва воситаларини қўллаш асосида мавжуд электр юритмаларни такомиллаштириш ва уларнинг янги турларини яратиш.

Электр юритманинг ҳаракат тенгламаси


Электр юритманинг бир турғун ҳолатдан иккинчисига ўтиши ҳамда уни ишга тушириш, тўхтатиш, ҳаракат йўналишини ўзгартириш электр юритманинг ўтиш режими деб аталади.
Бунда унинг тезлиги, моменти ва ундаги токнинг қиймати ўзгаради Электр двигателнинг қувватини бошқариш схемасини ва аппаратларни тўғри танлаш, двигателни ишга тушириш ва тўхтатиш вақтида электр энергия сарфини камайтириш каби масалалар катта аҳамиятга эга: Масалан, механизмнинг иш унумини ошириш учун оптимал тезликни танлаш етарли булмай, балки электр юритманинг ўтиш режимининг вақтини камайтириш ҳам керакдир.

Умумий тушунчалар.


Электр юритманинг ўтиш режими электр двигателнинг ва иш механизмининг ишлаш динамикаси билан боглангандир.

Электр двигатель ишлаганда ҳосил бўлувчи айлантириш моменти М электр юритманинг турли қисмларига таъсир этувчи қаршилик моменти билан мувозанатлашади.

Download 34.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling