Ротор занжирига қаршилик киритиш билан ўзгарувчан ва ўзгармас ток моторларнинг тезликларини ростлаш
Ток частотасини ўзгартириш билан ўзгарувчан ва ўзгармас ток моторларнинг тезликларини ростлаш
Кучланишни ўзгартириш билан ўзгарувчан ва ўзгармас ток моторларнинг тезликларини ростлаш
Жуфт қутблар сонини ўзгартириш, билан ўзгарувчан ва ўзгармас ток моторларнинг тезликларини ростлаш
Тезликларни ростлашнинг асосий кўрсаткичлари.
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАРИНИНГ ҚИЗИШИ ВА ИШ РЕЖИМЛАРИ
Узоқ ва қисқа муддатли юкланишларда ҳароратнинг кўтарилиши машина қувватини чекловчи асосий сабаб бўлиб хособлангани сабабли электр машиналарининг юкланиш имкониятлари кўп холларда уларнинг қизиш шароитларига кўра аниқланади.
Юкланишнинг ортиши билан электр машинасидаги исрофлар ортиб, ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдори ортиб боради ва ўта юкланиш холларида машинанинг айрим қисмларининг ҳарорати рухсат этилган чегаравий миқдордан ортиб кетиши мумкин.
Қизиш тенгламаси. Электр машиналаридаги қизиш ва совиш жараёнлари уларнинг барча русумларида умумий қонунлар асосида содир бўлади.
Электр машинада вужудга келадиган энергия исрофлари унинг чўлғамлари ва магнит ўтказгичи ҳароратини кўтарувчи иссиқлик кўринишида бўлади.
вақт давомида электр машинасидан қисман электр машина ҳароратини миқдорга кўтаришга ва яна қисман атроф мухитга тарқалувчи
иссиқлик энергияси ажралади. Вақтнинг ҳар қандай қисмида машинада иссиқлик энергия баланси мавжуд бўлади.
Бу ерда - машинада тўпланиб унинг ҳароратини ортишига сабаб бўлувчи иссиқлик энергиясининг бир қисми;
- атроф мухитга тарқалувчи иссиқлик энергиясининг бир қисми;
С – машинанинг нисбий иссиқлик сиғими;
т – машинанинг массаси;
- электр машинанинг совиш интенсивлиги билан аниқланадиган юзадан иссиқлик ажралиш коэффициенти (машина ва атроф-мухит ҳароратлари орасидаги фарқ 1 0 С бўлганда 1 секунд давомида машинанинг 1м2 юзасидан ажралаётган иссиқлик),;
SOXJl— машинанинг совиш юзаси;
θ — машина ҳароратининг атроф-мухит ҳароратидан ортиқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |