Mavzu: elektron sxema simulyatorlari
NI Multisimдастурининг интерфейси
Download 1.11 Mb.
|
2- mavzu. Elektron sxema simulyatorlari
NI Multisimдастурининг интерфейси
Фойдаланувчининг интерфейси меню, асбоблар панели ва ишчи соҳадан иборат (2.1-расм). Меню қуйидаги компонентларга эга: файллар билан ишлаш менюси (филе), таҳрирлаш менюси (едит), занжирлар билан ишлаш менюси (Cирcут), схемаларни таҳлил қилиш менюси (аналйсис), ойналар билан ишлаш менюси (Wиндоw), ёрдам файллари билан ишлаш менюси (ҳелп). Асбоблар панелида радиоелектрон схемалар элементларининг тасвирлари бўлган кнопкалар мавжуд (2.1-расм). Кнопкалар босилганда уларга мос бўлимлар очилади, масалан, диоднинг тасвири босилса диодлар бўлими очилади. 2.1-расм. NI Multisim комплексининг интерфейси Дастурнинг бош ойнаси 1-расмда келтирилган. Кўриниб турганидек, дастур стандарт интерфейсга эга. Командалар менюси ойнаси дастур ойнасининг юқори қисмида жойлашган. Схема ойнаси дастур ойнасининг марказий қисмини эгаллайди. Ушбу ойнада электр занжирлар ҳосил қилинади ва уларга керакли ўгартиришлар киритилади.
2.2-расм. Компоненталар менюси Бир қанча бўлимлардан иборат бўлиб, улар дастурий таъминотда турли хилдаги мураккаб схемаларни йиғишда фойдаланилади. Ушбу меню қуйидаги асосий бўлимлардан иборат.
Манбалар бўлими; Пассив компоненталар болими; Диодлар бўлими; Транзисторлар; Аналог компоненталар бўлими (Оператсион кучайтиргичлар); ТТЛ технологияси асосида қурилган рақамли микросхемалар бўлими; CМОС технологияси асосида қурилган рақамли микросхемалар бўлими; Рақамли компоненталар бўлими; Аналог ва рақамли компоненталар бўлими; Индикаторлар бўлими; Юқорида келтирилган бўлимлардан ташқари компоненталар менюси юқори частотали компоненталар, микроконтроллер, электро механик компоненталар болимларидан ташкил топган. Компоненталар менюсидаги бўлимлардаги элементлардан фойдаланиш учун керакли бўлим устига сичқончанинг чап тугмаси билан босилади ва керакли элементни танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз. Мисол тариқасида манбалар бўлимга кирамиз ва натижада ишчи столда қуйидаги ойна пайдо бўлади (2.3-расм). У ерда турли хилдаги манбалар гуруҳлари мавжуд бўлиб биз Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling