Мавзу: Электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари. Режа


Мурожаатларнинг шакллари, турлари ва уларга қуйиладиган талаблар


Download 104.46 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi104.46 Kb.
#1503624
1   2   3   4
Мурожаатларнинг шакллари, турлари ва уларга қуйиладиган талаблар.
Умумий ҳолатда мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, электрон ҳукуматда мурожаатлар электрон шаклда бўлади. Электрон мурожаатлар – бир неча турга бўлинади. Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.
[СПиТ:
1.Фуқаролар мурожаатлари / Ариза]
Ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.
[СПиТ:__1.Фуқаролар_мурожаатлари_/_Таклиф]__Таклиф'>[СПиТ:
1.Фуқаролар мурожаатлари / Таклиф]
Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.
[СПиТ:
1.Фуқаролар мурожаатлари / Шикоят]
Шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
Эслатиб ўтиш жоиз, мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.
Мурожаатларга қўйиладиган талаблар.
Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.
Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. Электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади.
Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Давлат органларига келиб тушган мурожаатлар “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш.
Давлат органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш давлат органининг раҳбари ёхуд бошқа ваколатли шахс томонидан амалга оширилади. Бунинг учун давлат органларида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этилиши мумкин, қабул учун масъул бўлган мансабдор шахслар белгиланади.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалларига мувофиқ ўтказилади. Қабул қилиш жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, шунингдек қабул қилиш тартиби давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.
Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, агар уларнинг шундай хусусиятга эга бўлган илгариги мурожаати бўйича қарор қабул қилинган бўлса ва бу ҳақда уларга ушбу Қонунда белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса, рад этилиши мумкин.
Давлат органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Давлат органларининг шахсий қабулни ўтказувчи раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари ҳар қандай масалалар, шу жумладан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат этилганда қабулни рад этишга ҳақли эмас.
Агар шахсий қабул давомида баён этилган масалаларни ҳал этиш давлат органининг ваколатларига кирмаса, тегишли мансабдор ёки бошқа ваколатли шахслар мурожаат этувчига мурожаатда баён этилган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириши керак.
Шахсий қабул давомида давлат органининг раҳбари қарорига кўра ҳамда мурожаат этувчининг ёзма розилиги билан махсус техника воситалари (аудио- ва видео ёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.
Давлат органларининг раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкин.
Мурожаатлар бўйича иш юритиш. Давлат органларида мурожаатлар бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.



Download 104.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling