МАВЗУ: «ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» ТИЗИМИНИ ХАКИДА ТУШУНЧАЛАРИ
Elektron hukumat tushunchasi dastavval XX asrning 90-yillari boshida AQSHda paydo bo’lgan.
Mazkur tushuncha, 1991 yilda, AQSHning o’sha vaqtdagi prezidenti Bill Klinton davrida, internet va umuman axborot kommunikatsiya texnologiyalarining rivojlantirishga davlat darajasida, alohida e’tibor qaratgan paytda yuzaga kelgani ma’lum
Электрон ҳукумат деганда, фуқаро, корхона ва ташкилотларга, ҳукумат идораларининг турли поғоналарига ва давлат амалдорларига давлат хизматларини тақдим қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тушунилади.
Хусусан, «Электрон ҳукумат» сўзининг инглиз тилидаги муқобили - «Electronic Government» сўзи, кўпчилик ўйлагани сингари, ҳукумат, яъни, давлат бошқарувининг, ижро этувчи марказий ҳокимияти тушунчасинигина таъллуқли эмас, балки кенгроқ маънода бўлиб, яъни, у – давлат бошқаруви органларининг ўз функцияларини амалга оширишда ахборот коммуникация воситалари потенциалидан кенг фойдаланишини назарда тутади.
Elektron hukumat ta`rifi
Электрон ҳукумат тушунчаси ва унинг таърифи
Манба
|
Таъриф
|
HEEKS R.
(Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги университет етакчи ўқитувчиси)
|
Давлат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида давлат бошқарувида Интернет ва ахборот технологияларининг қўлланилиши, шунингдек инсон фаолиятини компютерлаштириш натижасида хизмат кўрсатиш муддатларини кескин қисқартириш
|
HOLMES D. (MICROSOFT компаниясининг давлат идоралари билан ишлаш бўлими мутахассиси)
|
Фуқароларга йўналтирилган давлат хизматларини янада арзон ва қулай усулда Интернет ва ахборот технологияларини қўллаш орқали кўрсатиш
|
Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни
|
Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими
|
Электрон ҳукумат аҳолига ва корхона-ташкилотларга, давлат ўрганларига юридик шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматларини тақдим қилишни осонлаштиради. Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқаришлари учун қўшимча имкониятлар яратади, уларнинг технологик янгиликлардан хабардорлигини оширади, давлат бошқарувидаги иштирокини осонлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |