1 литр эритмадаги эриган модданинг грамм-эквивалентлар сони нормал концентрация дейилади. - Моляр концентрацияси маълум бўлган эритманинг нормаллигини топиш учун:
Сn = Cm · Ekvсони
1000 грамм эритувчида эриган модданинг миқдори моляль концентрация дейилади. 1 миллилитр эритмада эриган модданинг граммлар сони титр дейилади. - Эритманинг ҳажми, зичлиги ва массаси ўзаро боғлиқ:
m = p · V
Эритма тўйинган буғи босими
Эритманинг қайнаш температурасининг кўтарилиши
Эритманинг осмотик босими
Эритманинг музлаш температурасининг пасайиши
ЭРИТМАНИНГ КОЛЛИГАТИВ ХОССАЛАРИ
Эритманинг хоссалари
1.Эритмадаги осмос ходисаси-эритувчи молекулаларини ярим ўтказгичли парда орқали эритмага ўтиш жараёни .
Маьлумки, эритма ҳосил бўлишида ёки концентрациялари бир биридан фарқ қилувчи эритмалар ўзаро аралаштирилганда эритмадаги модда заррачалари ва эритувчи молекулалари эритма ичида тартибсиз (Броун) ҳаракат қила бошлайди.Агар концентразияси кам шакар эритмасига концентрацияси юқори булган шакар эритмаси аста-секин қўшилса, эритма ичида шакар молекулалари кўп жойдан кам жойга ўтади.Эритмада диффузия ходисаси рўй беради.Эритмада шакар молекулулари янгидан қайта текис тақсимланмагунча давом этади.Бу икки ёқлама диффузия
дейилади.
Агар шакар эритмаси солинган,девори ярим ўтказгич хоссага (бир томонлама ўтказувчан)эга идишни сувли идишга туширилса,бир ёқлама диффузия рўй беради.
Эритувчи молекулаларининг яримўтказгич парда орқали бир томонлама диффузиясига осмос дейилади. - Эритувчи молекулаларининг яримўтказгич парда орқали бир томонлама диффузиясига осмос дейилади.
- Осмос ҳодисасини тўхтатиш учун юқори концентрацияли эритмага берилиши зарур бўлган босим осмотик босим дейилади.
Осмос ва осмотик босим
Do'stlaringiz bilan baham: |