Мавзу: “ёшлик – бебошлик” режа


Download 19.18 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi19.18 Kb.
#1165860
Bog'liq
4-topshiriq


4-topshiriq.”Yoshlik beboshlikmi?!” Mavzusida esse

МАВЗУ: “ЁШЛИКБЕБОШЛИК
РЕЖА:
1. Ёшлик – бебошлик
2. Хулоса
Ёшлигимиз ўтганидан хабар топганимизда ҳар биримиз ўзига хос лаҳзани бошдан ўтказамиз. Йиллар ўтиб эса аслида ёшлик бизни анча кечроқ тарк этганини фаҳмлаймиз.
Жон Глен
Оила ва фарзанд жамиятнинг узвий асоси. Шунинг учун ислом шариатида амал қилаётган мамлакатимиз мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб фарзандларни хар тамонлама етук ва баркамол тарбия топишлари, ёшликдан илму фан, касбу хунар малакаларини эгаллашлари учун барча зарур чора тадбирларни кўрмоқда. Мактабгача тарбия муоссасалари, мактаблар, касб хунар коллежлари, лицейлар, олий ва махсус ўқув юртлари, спорт иншоатлари барпо этилган.
Ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний ривожланиш даври бўлиб айни шу паллада уларни илмга ва касб – хунарга тарғиб қилиш лозим, чунки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир, кексаликда ўрганилган илм эса сувга ёзилгандек бўлур” – деганлар.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ёшлик инсон ҳаётининг энг мураккаб ва зиддиятли даври бўлса керак. Бир тарафдан, инсон ўз ҳаётининг бу фаслида куч-қувватга тўла, соғлом бўлади. Унга бутун дунё эшиклари очиқдек, истаган нарсасини қила оладигандек туюлади. Истаса, саёҳат қилади, оила қуришга тайёргарлик кўради, илм олишга ҳам, кўнгилхушликка ҳам, дўстлар орттиришга ҳам кучи етади.
Бошқа тарафдан, бу пайтда инсоннинг ҳаётий тажрибаси ва у билан боғлиқ бўлган эҳтиёткорлик, вазминлик, донолик сифатлари бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўйламай иш қилиб қўйиши, ёмон улфатлар орасига тушиб қолиши, ножўя дўстларидан таъсирланиши осон бўлади. Чунки унда ҳали яхшиликни ёмонликдан, яхши инсонни ёмон инсондан фарқлаш малакаси шаклланмаган.
Бекорга “Ёшлик – бебошлик”, дейишмайди. Киши ёшлик пайтида кучи ва турфа хил истаклари шу қадар кўп бўладики, баъзан ақлсиз одам қиладиган ишларни қилиб қўяди. Афсуски, баъзан бу аҳмоқона ишлар кишининг кейинги ҳаётини барбод қилиши ҳам мумкин. Шундай экан, инсон ёшлик пайтим, деб ақлини йўқотмаслиги лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг: ўлимдан аввал ҳаётни; касал бўлишдан аввал соғликни; банд бўлиб қолишдан аввал бўш вақтни; кексалик етмасидан аввал ёшликни; камбағал бўлмасдан аввал бойликни”, деб айтганлар.
Яна бир ҳадисда эса Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Биринчиси, умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси, ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси, мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси, ўрганган илмига қандай амал қилгани»
Ёшликда яна бир нарсага эҳтиёткор бўлиш даркор, яъни дўст танлашда ҳушёр бўлиш керак. Афсуски, кўпчилик ёшларнинг аҳмоқона ва ҳатто ахлоқсиз ишларига шунчаки дўстларига йўқ дея олмагани сабаб бўлади ва бу ёшликнинг бебошлигига олиб келмоқда. Ўғрилик, урушиш, наркотик моддалар тарқатиш сабабли қамоқда ўтирган ёшлардан нима учун бундай қилганини сўрасангиз, кўпчилигидан қайсидир дўсти шунга ундаганини эшитасиз.
Ҳали муҳим масалаларда ўз шахсий фикри тўла шаклланмаган ёш шахсият учун атрофидагиларнинг мақтови, ижобий муносабат билдириши муҳим саналади. Шунинг учун ҳам бу даврда ким билан мулоқот қилишни тўғри танлай олиш, ёмон даврадан вақтида чиқиб кетиш муҳим фазилатдир.
Агар дўстларингиз нотўғри ишлар билан шуғулланаётганини кўрсангиз-у, уларнинг чақириқлари ва мазахларига қарши туриш сизга қийин бўлса; мабодо ўртоқларингиз сизга чекиб кўришни, спиртли ичимликлардан тотиб кўришни, қизлар билан танишиб кўришни таклиф қилаётган бўлса, улар билан баҳслашиб ўтирмай, уларни тарк қилинг. Ўзингизга яхши, солиҳ дўстлар изланг.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, бизга берилган бебаҳо ёшликда биз энг қизиқарли ва энг фойдали нарсалар – ўқиш, иш, саёҳат, спорт, турли машғулотлар ва қизиқишлар билан шуғулланмоғимиз керак. Шуни тушуниш лозимки, киши маълум интизом ва керакли меъёрларга риоя қилмаса, ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди. Машҳур кишиларнинг ҳаёти ҳақида ўқиб кўрсангиз, номдор бўлиб, муваффақият қозонишдан аввал уларнинг кўп тер тўкканларига, кичик ёшларидан бошлаб вақтларини зоеъ қилмаганларига гувоҳ бўласиз. Шу йўл билангина инсон вақт ўтгач, муносиб муваффақиятдан баҳра олиши мумкин бўлади. Шундай экан, кексалик келмай туриб, ёшлик фурсатингиздан оқилона фойдаланиб олишимиз керак.

Komyuter injenering


810-22 guruh
Tojiboyev Umidjon
Download 19.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling