Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Falsafa5
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-Мавзу: Билиш фалсафаси. РЕЖА
- АДАБИЁТЛАР
10-Мавзу: Билиш фалсафаси. РЕЖА: Билиш-воқеликнинг инъикосидир. Билишнинг объекти ва субъекти. Билишнинг асосий босқичлари. Фалсафада ҳақиқат муаммоси. АДАБИЁТЛАР: Ш.Туленов, З.Ғофуров. Фалсафа (дарслик). Т.: “Ўқитувчи” 1997 й. Фалсафа (дарслик). МГУ 1996 й. Фалсафа (ўқув қўлланма). И.Раҳимов, Т.: Университет. 1998 й. Фалсафа (дарслик). Э.Юсупов умумий таҳрири асосида. Т.: 1999 й. 1. Инсоннинг ўзини қуршаган дунёга бўлган муносабатларидан бири- билишдир. Инсон ўз ҳаёти давомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва жамиятнигина билиб қолмасдан, балки ўзини-ўзининг руҳий-маънавий дунёсини ҳам билиб олади. Фалсафа пайдо бўлган пайтдан бошлаб, инсон билишнинг табиати ва моҳиятини нима ташкил этади? Унинг энг умумий қонуниятлари ва хусусиятлари нимадан иборат? деган саволларга жавоб бериб келди. Шу туфайли фалсафа инсон билишининг фалсафий муаммолари билан шуғулланмаган бирорта ҳам фалсафий оқим, бирорта ҳам файласуф йўқдир. Бир гуруҳ файласуфлар инсондан, унинг онгидан ташқари дунё мавжуд эмас, дунё фақат бизнинг онгимизда, бизнинг сезги ва идрокларимизда йиғинди (комплекс ёки комбинациялари) дан иборат, бинобарин биз ўз сезги ва идрокларимизгина билиб оламиз, деган фикрларни билдиришгани маълумдир. Бошқа бир гуруҳ файласуфлар эса инсонни дунёнинг, ўзини билишига шубҳа билан қарайдилар, инсон дунёни тўлиқ билолмайди, дейишиб, инсон билишини чеклайдилар ва дунёни билишни бутунлай инкор қиладилар. Скептистизм таълимоти вакиллари инсон билишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва вазиятлар билан боғлиқ эканлигини айтишиб, ҳамма эътироф этувчи, исбот талаб қилинмайдиган инсон билимларининг бўлиши мумкинлигига шубҳаланадилар. Дунёни билишни қисман ёки бутунлай инкор қилувчи фалсафий таълимот бўлган агностистизм вакиллари инсон дунёни билишга қодир эмас, деган ғояни илгари суради. Масалан: инглиз файласуфи Д.Юм таълимотига кўра, билиш объекти, билимларимизнинг манбаи объектив борлиқ эмас, балки субъектив сезги ва идрокларимиздир, биз сезги ва идрокларимиз чегарасидан ташқарида нима борлигини била олмаймиз. Немис файласуфи И.Кант эса инсондан ва унинг онгидан ташқари объектив борлиқнинг мавжудлигини эътироф қилган ҳолда, ундаги предмет ва ҳодисаларни “нарсалар биз учун” ва “нарсалар ўзида” га бўлади. Унинг қарашича, “нарсалар биз учун” ни инсон била олади, “нарсалар ўзида”ни эса инсон била олмайди. Кантнинг “Нарсалар биз учун”и-бу инсонни қуршаб турган предмет ва ҳодисалар, шу жумладан, табиат ҳам. “Нарсалар ўзида” эса: эркинлик, ўлмаслик, худо ва шу кабилардир. Уларни инсон ҳеч қачон тўлиқ била олмайди. Кант ўзининг билиш назариясида, эътиқодга ўрин қолдириш, уни мустаҳкамлаш учун ақлни танқид қилади ва чеклайди. Илм ва фан ютуқларига асосланган файласуфлар эса инсоннинг дунёни ва ўзини билишни доим эътироф этганлар. Қадимги юнон файласуфлари инсон дунёни ва ўзини билиши, ҳақиқатга эришиши мумкин, дейишган. Тасаввуф фалсафаси вакиллари эса ўз қарашларида инсоннинг ҳиссий билиши ташқи билишнинг, ақлий билиши эса, ички билишни ташкил қилишини айтишиб, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳам айтганлар. Шу билан бирга улар дунёни ва ўзини билиши учун маънавий камолотга эришмоғи лозим, лекин бу камолотга эришиш қуруқ интилиш билан эмас, балки ўзини ўрганиш, билимлар ва хунарларни эгаллаш орқали юзага келади, дейишади. XVII-XVIII аср Оврўпо файласуфлари ҳам инсоннинг дунёни ва ўзини билиши ҳақида, масалан: инглиз файласуфи Ф.Бекон инсон билиши сезгилардан бошланади, билишнинг манбаи тажрибадир, сезгилар орқали олинган далилларни инсон тафаккур ёрдамида қайта ишлаб чиқади, дейди. Билишнинг ялпи фалсафий назариясига кўра, инсоннинг дунёни ва ўзини билиш имконияти ва даражаси, аввало ижтимоий шароитга, ишлаб чиқарувчи кучлар ва уларнинг эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш муносабатларининг даражасига боғлиқдир. Турли ижтимоий- иқтисодий даврлардаги кишиларнинг билиш даражаси фан тараққиёти, техника ривожининг даражаси ва кўлами жамият ишлаб чиқариш усули қўйган вазифалари билан белгиланади. Инсоннинг билиш қобилияти, билиш имкониятлари чекланмаган. Унинг билиш имкониятлари фанларнинг ва амалиётнинг ривожланиши билан янада ортиб боради. 2. Билишнинг фалсафий назариясига кўра билиш моддий ва маънавий борлиқнинг инсон миясидаги муайян мақсадга қаратилган фаол акс эттиришидир. Инсон билишининг манбаи эса айни шу моддий ва маънавий борлиқ, уларни ташкил қилган предметлар, ҳодисалар ва жараёнлардир. Умумий маънода айтганда, инсон билишнинг субъекти (соҳиби) ни, инсонни қуршаб турган борлиқ эса билишнинг объектини ташкил этади. Билишнинг субъекти, объекти ва предмети ўзгармас, қотиб қолган нарсалар эмас, балки билиш жараёнида улар доимо ўзгариб боради. Шу билан бирга, айни бир вақтдаги ва айни бир макондаги субъект ва объект бошқа бир вақт ва бошқа бир маконда субъект ва объект муносабатида бўлмаслиги мумкин. Инсоннинг билиши жараёнида субъект билиши зарур бўлган объектини билиб олгач, бу объект субъектнинг билиш доирасидан чиқарилади ва у энди билишнинг объекти бўлмай қолади. Инсоннинг билиши ана шу “субъект-объект- предмет” муносабатлари асосида юзага келувчи ижтимоий-тарихий жараёндир. Инсон билишининг табиатини айни шулар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш асосида тўғри тушуниш мумкин. Бунда доимо субъектнинг фаоллиги муҳим роль ўйнайди. Инсон билишини шартли равишда бир неча турларига бўлиши мумкин. Дастлаб инсон билишини унда борлиқ қандай ҳолда инъикос этганлигига қараб, оддий ва илмий билишларга ажратиш мумкин. Оддий (кундалик) билиш кишиларнинг одатдаги кундалик ҳаётларида борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни бевосита ўз сезги аъзолари ва тафаккурлари орқали билишдир. У кишиларнинг кундалик ҳаётий тажрибалари, малакалари ва амалий ишлариорқали ҳосил бўлиб, одатда “соғлом фикрлар” да ўз ифодасини топган. Илмий билиш эса, оддий билишдан фарқланиб, у борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг қонуниятларнини, уларнинг моҳиятини билишдир. Ҳиссий билиш дейилганда, одатда инсоннинг ҳис қилиши, сезги аъзолари орқали предмет ва ҳодисаларни, уларнинг ташқи томонларнини, ташқи белги ва хусусиятларнини бевосита билиш тушунилади. Мантиқий билиш инсоннинг предмет ва ҳодисаларни тафаккур орқали умулаштириб, мавҳумлаштириб ва конкретлаштириб, уларни фикрда билишидир. Интуитив билиш одатда киши бирор нарса ёки ҳодиса ҳақида муайян тасаввурлар ва билимларга эга бўлган, унинг фикри маълум муаммо ва масалани ечишга йўналтирилган, шу асосда фикрини ривожлантираётган бир пайтда рўй беради. Интуитив билиш ҳам инсон билиш жараёнининг муҳим жиҳатини ташкил қилади ва унинг борлиқни билишида муҳим роль ўйнайди. Интуитив билиш, аслида инсон билиш жараёнининг бир жиҳати сифатида фақат ижодий жараёнга хос бўлмасдан, балки у инсоннинг оддий кундалик амалий фаолиятига ҳам хосдир. Инсон билишини турларга бўлишда интуитив билишдан фарқли равишда қадимдан билиш ҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд. Ғойибона билиш инсон билишининг шундай турики, бунда киши узоқ масофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиган ҳодиса ва воқеани билиши, ҳис қилиши, бу ҳодиса ва воқеанинг қандай содир бўлиши унга аён бўлади. Кишилар бирон ишни қилмоқчи бўлса, бу ишнинг натижаси ҳақида олдиндан: “шундай бўлиши керак”, “шундай бўлади, деб ўйлайман” ёки “олдиндан юрагим сезганди”, “оёғим тортмаганди”, “негадир кўнглим ғаш”, деган фикр- мулоҳазаларни айтишади. Лекин шуни айтиш керакки, ғойибона билишнинг ҳозирча механизми фанга маълум эмас. Шу сабабли кўпинча ғойибона билишни кишилар илоҳийлаштириб, бундай билиш фақат азиз авлиёларга, алоҳида ғайритабиий хусуситларга эга кишиларга хос, деб қараб келишмоқда. Инсон билишини яна унинг ижтимоий ҳодисалар билан боғланишига кўра, унинг мифологик, диний, фалсафий бадиий эстетик билишларга ажратиш ҳам мумкин. Билишнинг бу турлари инсоннинг билиш соҳаларининг турли томонини ташкил қилади. 3. Моддий ва маънавий борлиқ ўз табиатига кўра бир-бири билан узвий боғлиқ диалектик жараён бўлганлигидан уларнинг инъикоси бўлган инсон билишини ҳам диалектик жараён деб тушуниш лозим, яъни инсон билиши билмасликдан билишга, аниқ бўлмаган билишлардан аниқроқ билишларга, тўлиқ бўлмаган билишлардан тўлиқроқ билишларга, оддий билишлардан мураккаб билишларга томон боришдан иборатдир. Ҳиссий билиш-инсон билишининг дастлабки биринчи босқичи бўлиб, инсон билиши жараёни айни шу билишдан бошланади. Натижада мияда предмет ва ҳодисаларнинг белгилари, сигналлари ва ҳиссий образлари ҳосил бўлади. Ҳиссий билиш босқичи ҳис қилиш, сезги, идрок ва тасаввур каби шаклларда содир бўлади. Ҳис қилиш-инсон билишининг шундай шаклики, унда киши ўз-ўзига, атрофдаги нарса-ҳодисаларга, киши ёки кишиларга бўлган муносабатида ўзининг муайян ҳолатга кириши, муайян ҳолда бўлишидир. Сезги ҳиссий билишнинг дастлабки шаклларидан бўлиб, у инсоннинг борлиқни билишининг ўзига хос кўринишидир. Сезги ва сезгилар инсоннинг сезги аъзоларига борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида юзага келадиган ҳиссий образлардир. Сезгиларни ҳосил қилувчи бундай сезг аъзолари инсонда ташқи ва ички ҳолатларда жойлашган бўлиб, улар: таъм билиш, кўриш, сезги аъзоси ҳисобланади. Бу сезги аъзолари инсоннинг борлиқни билишида ўзига хос бир восита бўлиб, улар орқали предмет ва ҳодисалар ҳақидаги дастлабки маълумотлар инсон миясига қабул қилинади. Инсон бу сезги аъзолари орқали борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг ташқи белги ва хусусиятларнини билиб олади. Бироқ ҳис қилиш ва сезгилар инсоннинг борлиқни билиши учун ҳали етарли эмас. Бунинг учун инсон ўзининг ҳиссий билишида ҳис қилиш ва сезгилар шаклларида ҳосил қилган маълумотларнини тўплаб, умумлаштириб, уларни бир бутун ҳолда инъикос эттириши ҳосил бўлади. Ҳиссий билишнинг бундай янги шакли идрокдир. Идрок борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни яхлит ҳолда, бир бутун кўринишда, уларнинг ҳамма асосий ташқи белги ва хусусиятларни умумлаштирган ҳолда инъикос эттирувчи ҳиссий билишнинг нисбатан юқорироқ шаклидир. Идрок предмет ва ҳодисаларнинг бир бутун яхлит ҳиссий образидир. У ўзида ҳис қилиш ва сезгилар шаклларидаги образларни жамлаб ифодаловчи хусусиятга эга. Бироқ инсоннинг ҳиссий билиши идроклар шаклларида юзага келган ҳиссий маълумотлар инсон миясида қайта ишланиб, юксак шаклини ҳосил қилади. Бу тасаввурдир. Тасаввур-илгари идрок этилган, аммо айни вақтда бевосита идрок этилаётган предмет ва ҳодисаларнинг инсон миясидаги қайта ишланиб, тикланган ҳиссий образидир. Тасаввурнинг ўзига хос хусусияти, у борлиқдаги предмет ва ҳодисалар билан айни вақтда бевосита боғланишда бўлмаган ҳолда уларнинг илгариги пайдо бўлган образлари асосида қайта тикланишидир. Инсон борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг ички томонларнини, уларнинг ўзгариш ва ривожланиш қонунларнини, бир сўз билан айтганда уларнинг моҳиятини фақат мантиқий билиш орқалигина билиб олади. Ақлий билишнинг дастлабки шакли ҳукмлардир. Ҳукм-мантиқий билишнинг шундай фикрий шаклики, унда борлиқдаги муайян предмет ва ҳодисалар, улар ўртасидаги боғланиш ва алоқадорликлар ҳақида тасдиқ ёки инкор фикр ифодаланади. Инсон ўз тафаккурида бир ёки бир неча ҳукмларни мантиқий ўзаро боғлиқ. Мантиқий билишнинг навбатдаги шакли тушунчадир. Тушунча, предмет ва ҳодисалар, уларнинг муҳим ва зарурий белги ва хусусиятларининг умумлаштирилган фикри образидир. Масалан: “инсон тушунчасини олайлик. Бу тушунча ҳамма кишилик жамиятига хос бўлган, меҳнат қилувчи, меҳнат қуроллари ва меҳнат воситаларнини яратувчи ва улар асосида моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқарувчи, онг-тафаккур, тил ва нутқ каби муҳим ва зарур белгиларга эга бўлган биоруҳий ижтимоий мавжудотнинг фикрий ифодасидир”. Хулоса чиқариш эса мантиқий билишнинг шундай шаклики, унда бир ёки бир неча ҳукмлар асосида янги ҳукм-янги фикр ҳосил бўлади. Хулосалаш инсон мантиқий билиш босқичининг юқори шаклидир. Одатда хулоса чиқаришнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, уларни “Мантиқ” фани ўрганади. 4. Ҳақиқат масаласини илмий асосда ҳал қилишнинг ягона йўли-бу инсон билимлари билан объектив борлиқдаги реал предмет ва ҳодисалар ўртасидаги муносабатларни илмий асосда ёритиб беришдир. Ҳақиқат-бу инсон билимларида борлиқнинг тўғри инъикос этиши, предмет ва ҳодисалар қандай бўлса, уларни инсон ўз миясида худди шундай инъикос эттирган билимлардир. Ҳақиқат бу борлиқдаги предмет ва ҳодисалар ёки уларнинг белги ва хусусиятларининг ўзи эмас, балки улар ҳақидаги инсон билимларининг ўша предмет ва ҳодисаларга, уларнинг белги ва хусусиятларига мос келишидир. Ҳақиқатни билиш-мураккаб жараёндир. Бизнинг борлиқ ҳақидаги билимларимиз бирданига, тайёр ҳолда юзага келмайди. Биз предмет ва ҳодисаларнинг аввал ташқи томонларнини, сўнгра ички томонларнини билиб борамиз. Нисбий ҳақиқат-бу бизнинг борлиқдаги предмет ва ҳодисалар тўғрисидаги таҳминан тўғри, лекин тўлиқ бўлмаган, билиш жараёнида тузатилиб, тўлдирилиб бориши лозим бўлган билимлар. Мутлақ ҳақиқат эса-бу борлиқдаги предмет ва ҳодисалар ҳақидаги тўлиқ, аниқ мукаммал билимлардир. Бундай билимлар инсон тафаккурининг объектга чексиз яқинлашиб бориши асосида, чексиз нисбий ҳақиқатларнинг жами сифатида қарор топади. Шу асосда инсон билиши нисбий ҳақиқатлардан мутлоқ ҳақиқатга томон боради. Инсон унга чексиз яқинлашиб боради. Билимлар тараққиётида мутлоқ ҳақиқат яхшилашиб боради. Илм-фан тараққиётида ҳар бир янги босқич нисбий ҳақиқатлар сифатида мутлоқ ҳақиқатнинг мазмунига янги-янги зарралар қўшиб боради. Борлиқ бепоён ва чексиз бўлгани каби инсоннинг уни билиши ҳам чексиз давом этади. Нисбий ҳақиқатларнинг мутлоқ ҳақиқатга чексиз яқинлашиб борувчи чегаралари тарихан шартли бўлса ҳам лекин бу мутлоқ ҳақиқатнинг мавжудлиги шубҳасиздир. Догматизм инсоннинг борлиқни билишида билимларнинг мутлоқ томонларнини бўрттириб, уларнинг нисбий томонларнини инкор этишдир. У фақат мутлоқ ҳақиқатни эътироф эътиб, билимларга ўзгармас, қотиб қолган ҳолда қарайди. Релятивизм эса инсон билишида ҳосил бўлган билимларнинг нисбий томонларнини мутлоқлаштириб, инсон билимлари фақат нисбий ҳақиқатлардан иборат, деб қарашдир. У мутлоқ ҳақиқатни бутунлай инкор қилади. Инсон қадимдан бошлаб ўз билимларининг ҳақиқатлигини, уларнинг хатолардан ажратувчи мезонни топишга ҳаракат қилиб келган. XX аср неопозитивизм оқими вакилларининг баъзилари ўз билиш назариясида ҳақиқатнинг мезони, деб когоренция принципини оладилар. Бу принципга кўра ҳақиқатнинг мезони билишнинг ўз- ўзига мос келишидир. Неопозитивизмнинг бошқа бир гуруҳи вакиллари эса билимларнинг ҳақиқатлик мезони сифатида верификация принципини илгари сурадилар. Бу принципга кўра, билимларни ҳиссий тажриба, эксперимент йўллари билан текшириш мумкиндир. Прогматизм оқими вакиллари эса, ҳар қандай билимнинг ҳақиқатлик мезони унинг инсонга келтирадиган фойдали бўлиши керак, дейишади. Ҳақиқатда эса, фойдали бўлиш, фойда келтириш ҳали инсон билимларининг ҳақиқатлиги мезони бўлмайди. Экзистенционализм фалсафаси вакилларининг баъзилари бўлса, инсон билимларининг ҳақиқатлиги мезони ҳар бир кишининг ўз эҳтиёжи, мақсад ва манфаатларига боғлиқдир, дейишади. Уларнинг қарашича ҳеч қачон икки кишининг эҳтиёжи, интилишлари бир- бирига тўла мос келмайди. Шу сабабли ҳақиқатнинг барчага баробар бўлган мезони бўлиши мумкин эмас. Аслида эса, билимларнинг ҳақиқатлиги мезони амалий фаолиятдир. Билимларнинг ҳақиқатлиги ёки хатолиги кишиларнинг Амалий фаолиятида маълум бўлади. Ҳақиқат бўлмаган билимлар инсон фаолиятини муваффақиятсизликка олиб келади. Шунинг учун ҳар қандай янги билимнинг ҳақиқат эканлиги амалиётда текшириб кўрилади. Амалиёт инсоннинг билиш жараёнида ҳосил бўлган ҳар бир билимнинг ҳақиқатлигини тасдиқлаш билан бирга, бу билимнинг чекланганлигини, хато ёки ғайриилмийлигини ҳам аниқлаб беради. Амалиёт ҳам инсон билимларининг ҳақиқатлиги мезони сифатида мутлоқ эмас. Сабаби: инсон билимларининг ҳақиқатлиги ёки хатолиги амалиётда тасдиқланиши тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун барча даврларда инсон билимларининг соҳаларида ҳали ҳақиқатлиги тўлиқ тасдиқланмаган ёки хатолиги тўла аниқланмаган кўпгина гипотезалар мавжуд бўлади, улар келгуси авлодлар томонидан тузатилиб, тўлдирилиб, тасдиқланиб ёки рад қилиниб борилади. Шу боисдан маълум шароитларда инсон эришган билимларининг ҳақиқатлиги амалиётда тасдиқланиши ёки хатолиги исботланиши мумкин. Бу муддат бир неча ўн йил, бир неча юз, хатто минглаб йилларни ўз ичига олиши ҳам мумкин. Лекин шунга қарамасдан амалиёт ҳақиқат мезони сифатида инсоннинг тўғри билимларнини хато билимларидан фарқ қилишда катта аҳамиятга эга. Бу мезон, биринчидан инсон билимлари борлиқнинг тўғри ёки нотўғри инъикоси эканлигини тасдиқласа, иккинчидан у борлиқни нотўғри акс эттирувчи қарашларнинг хатолигини ҳам очиб беради. Ҳақиқат мавҳум ҳам эмас, балки аниқ билимлардир. Ўзгармас, қотиб қолган билимлар йўқ, инсон билимлари доимо ўзгариб боради. Айни бир вақтда, айни бир нисбатда ҳақиқат бўлган билим бошқа бир вақт ва бошқа бир нисбатда ҳақиқат бўлмаслиги мумкин. Бу шуни кўрсатадики, билимларимизнинг ҳақиқатлиги улар ифодалаган мазмуннинг ўзгариши билан ўзгариб боради. Ҳар бир билимнинг ҳақиқатлиги маълум жойга, ўринга, вақт ва вазиятга киши билишининг имкониятига ва даражасига боғлиқ бўлади. Билимнинг ҳақиқатлигини аниқлашда унга маълум алоқадорлик ва боғланишлардан келиб чиқиб, аниқ шароит, жой, вақт ва маълум вазиятни ҳисобга олган ҳолда ёндошмоқ керак. Ҳамма замонлар, маконлар ҳамма давр ва ҳар қандай шароитда ҳам тўғри бўладиган, ўзгармайдиган ҳақиқатлар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳақиқатнинг аниқлигини ҳисобга олиш инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларида жуда катта аҳамиятга эга. Билиш жараёнида нисбий ва мутлоқ ҳақиқатлар диалектикасини тўғри тушунмаслик, ҳақиқатнинг аниқлигини ҳисобга олмаслик билиш назарияси соҳасида иккита янглиш қарашга, догматизм ва релятивизмга олиб келади. Инсон қадимдан бошлаб ўз билимларининг ҳақиқатлигини, уларнинг хатолардан фарқини ажратувчи мезонни топишга ҳаракат қилиб келган. Шу сабабли фалсафада билимларнинг ҳақиқатлик мезони муаммосига доир турлича қарашлар пайдо бўлган. Бундай қарашларнинг бири бу ҳақиқатнинг формал мантиқ мезонидир. Бу мезонга кўра, билим ҳақиқат бўлиши учун бу билимни ифодаловчи фикр, иккинчи бирор фикрга мувофиқ келиши ёки бу билим бошқа билимдан заруран мантиқий келиб чиқиши лозимдир. ХХ аср неопозитивизм оқими вакилларининг баъзилари ўз билиш назарияларида ҳақиқатнинг мезони деб, когеренция принципини оладилар. Бу принципга кўра, ҳақиқатнинг мезони билимнинг ўз- ўзига мос келишидир.Неопозитивизмнинг бошқа бир гуруҳи вакиллари эса билимларнинг ҳақиқат мезони сифатида верификация принципини илгари сурадилар. Бу принципга кўра, билимларни ҳиссий тажриба, кузатиш, экспримент йўллари билан те6кшириш мумкин. Бироқ бизга маълумки, фанларда пайдо бўлган баъзи ғоялар ва қарашларнинг ҳақиқатлигини бундай ҳиссий тажрибалар асосида текшириб бўлмайди. Прагматизм оқими вакиллариэса, ҳар қандай билимнинг ҳақиатлик мезони унинг инсонга келтирадиган фойдаси бўлиши керак дейишади.Ҳақиқатда эса, фойдали бўлиш, фойда келтириш ҳали инсон билимларниниг ҳақиқатлилиги мезони бўлмайди. Экзистенциализм фалсафаси вакилларининг фикрига кўра, инсон билимларининг ҳақиқатлиги мезони ҳар бир кишининг ўз эхтиёжи, мақсад ва манфаатларига боғлиқдир. Ҳақиқатнинг барчага баробар мезони бўлиши мумкин эмас. Аслида эса билимларнинг ҳақиқатлиги мезони амалий фаолиятдир.Билимларнинг ҳақиқатлиги ёки хатолиги кишиларнинг амалий фаолиятида маълум бўлади.Ҳақиқат бўлмаган билимлар инсон фаолиятини муваффақиятсизликка олиб келади. Шунинг учун амалиёт инсоннинг билиш жараёнида ҳосил бўлган ҳар бир билимнинг ҳақиқатлигини тасдиқлаш билан бирга бу билимнинг хато ёки ғайриилмийлигини ҳам аниқлаб беради. Амалиёт ҳам инсон билимларининг ҳақиқатлиги мезони сифатида мутлақ эмас.Сабаби: инсон билимларининг ҳақиқатлиги ёки хатолиги амалиётда тасдиқланиши тўлиқ бўлмайди. Шунинг учун барча даврларда инсон билимларининг соҳоларида ҳали ҳақиқатлиги тўла тасдиқланмаган ёки хатолиги тўла аниқланмаган кўпгина билимлар мавжуд бўлади, улар келгуси авлодлар томонидан тузатилиб, тўлдирилиб, тасдиқланиб ёки рад қилиниб борилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling