Мавзу: Фаннинг мақсад ва вазифалари. Экстремал ва қийин ҳаётий вазиятлар негизида психологнинг фаолияти
Download 0.54 Mb.
|
30101 маъруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
- Мавзу: Жароҳатдан кейинги стресс бузилиши. Режа
- Таянч иборалар
«Сўниш», «Қўйиш» каби терминлар амалиётга қўлланиш учун биринчи бора Америкалик психолог Фрайденбергер томонидан 1974 йил фанга киритилади. У ўз изланишларида соғлом инсонларнинг психологик ҳолатини тавсифлаш ва мижозларга профессионал ёрдам кўрсатиш жараёнида улар билан доимий равишда ва тор доирадаги муносабатларда бўлувчи инсонларни психикасини ўрганиш каби мувзуларда ва шу йуналишларда иш олиб бориш натижасида бу термин юзага келеди. Бундай мутахассислар «инсон-инсон» системасида иш олиб борувчилардир. Уларга мисол қилиб
-шифокорлар -роҳиблар -хуқуқшунослар -ижтимоий хизматчилар -психиатрлар -психотерапевтлар -психологлар каби касб соҳиблари мисол бўла олади. Назорат учун саволлар: “Сўниш синдроми” деб инсоннинг қандай ҳолатига айтилади? Икқиламчи жароҳат қандай юзага келади ва кимларда? «Сўниш синдроми»га олиб келувчи омилга нималар киради? Икқиламчи жароҳат омилигачи? Супервизия ким томонидан олиб боррилади? Икқиламчи жароҳат билан қандай ишлар олиб борилади? Мавзу: Жароҳатдан кейинги стресс бузилиши. Режа: Стресс. Жароҳат стресси ва жароҳатдан кейнги стресс бузилиши. Жароҳатдан кейинги стресс бузилиши назариялари. Жароҳатдан кейнги стресс бузилиши диагностик назариялари. Жароҳатдан кейнги стресс бузилиши психотерапияси. Таянч иборалар: психогения, фобия, стреес, жароҳат стресси, стресс бузилиши, жароҳатли невроз. Экстримал вазиятлар инсон ҳаётига юқори таъсири натижасида унда жароҳатли стрессни юзага келтириши билан характерланади. Жароҳатли стрессни психологик оқибати жарохатдан кейинги стресс бузилишида воқеаларга нисбатан доимий ва ўткир реакция юзага келиши, ҳаёти ва соғлиғига тахдид қилиши билан намоён бўлади. Кўпчилик авторлар жароҳатдан кейинги паталогияни уч асосий гуруҳ симптомларига ажратадилар: 1) ҳаддан ортиқ ҳаяжонланиш(ўзига вегетатив лабиллик, уйқуни бузилиши, хавотир, жароҳат билан ассоциацияланган воқеадан фобиявий қочиш); 2) депрессив кайфиятни даврий хуружи (эмоционал қотиб қолиш, ноумидлик); 3) истерикани таъсир кўриниши(паралич, кўрлик, нервли титроқ). Жароҳатдан кейнги стресс бўйича тадқиқотлар стреcсдан мустақил тарзда ривожланган, хозирги кунда бу икки соҳа умумийликка у қадар эга эмас. 1936 йил Ганс Селъе томонидан таклиф этилган стресс концепциясини марказий ҳолати организмни ўз-ўзини сақлаши гомеостатик модели ва стрессорларга реакцияси учун ресурслар мобилизацияси ҳисобланади. У организмга бўлган таъсирларни специфик ва стерелотипли спецефик бўлмаган стресс эффектларга ажратади, бу адаптацияни умумий синдромида намоён бўлади. Строссорлар одатда физиологик( оғриқ, очлик, чанқоқ, меъёридан ортиқ жисмоний оғирлик, юқори ва қуйи темпиратура) ва психологик (хавф-ҳатар, ёлғон, ранжиш)га бўлинади. Жароҳатдан кейнги стресс бузилиши – бу жарохатли стрессга психологик бўлмаган ўткир реакция, у исталган шахсда психик бузилишни келтириб чиқариши мумкин. Жароҳатли стрессни юзага келтириши мумкин бўлган 4 жароҳат тури ажратиб қўрсатилган. Инсон ўзи билан нима бўлгани ва нима сабабдан уни психик ҳолатини ёмонлашганини англаган ҳолда бўлади. Бу ҳолат ташқи сабаблар билан шартланган. Кечинмалар доимий ҳаёт тартибини бўзади. Бўлиб ўтган воқеалар нимадур қилишга ёки чора кўришга даҳшат, ночорлик ва кучсизлик чақиради. Жароҳат стресси – бу кечинмаларни алоҳида тури бўлиб, атроф олам ва инсонни биргаликдаги ҳаракат тури натижасидир. Бу оддий инсон тажрибаси доирасига кирмаган, шахсни бошидан ўтказган ҳолатига нисбатан анормал вазиятга нормал реакцияси. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling