- РЕЖА:
- 1. Қадимги Эрон тарихи бўйича Европа олимлари қатор тадқиқотлари
- 2. Ғарбий Осиё археак даврида мавжуд бўлган давлатлар
Ғарбий Осиё минтақасига Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари таълуқли бўлиб, археак даврида бу минтақада ўта юксак даражада ривожланган маданиятлар мавжуд бўлган. Ғарбий Осиёда темир даври мил. авв II минг йиллик охири ва мил. авв. I минг йиллик бошларида бошланган. Бу минтақада қадимий шаҳарлар ва давлатлар мил авв. IV минг йилликлардаёқ шаклланган. - Ғарбий Осиё минтақасига Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари таълуқли бўлиб, археак даврида бу минтақада ўта юксак даражада ривожланган маданиятлар мавжуд бўлган. Ғарбий Осиёда темир даври мил. авв II минг йиллик охири ва мил. авв. I минг йиллик бошларида бошланган. Бу минтақада қадимий шаҳарлар ва давлатлар мил авв. IV минг йилликлардаёқ шаклланган.
- Бу ерда археак даврида Қадимги Элам, Форс (Аҳамонийлар), Месопатамия, Ўрта ер шарқий соҳили ва Жанубий Арабистон давлатлари мавжуд бўлган.
Қадимги Эрон тарихи бўйича Европа олимлари қатор тадқиқотларни амалга оширдилар. Италиялик ёш сайёҳ кейинчалик папа Урбан VIII нинг камергери бўлган Петро делла Валле 1614-йилда Эронга саёҳат қилиб, қадимги Персепол шаҳри харобалари ва ундаги ёзувлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар беради. Даниялик олим Карстед Нубур 1760-йилда Персепол ёзувларини ўрганиб, бу ёзув уч тилда ёзилганини аниқлайди. Шундан сўнг немис олими О.Г. Тихсен бу ёзувларни ўқишга ҳаракат қилди. Персепол ёзувларини ўқишга немис олими Гпотефенд, инглиз Роулингсон ва бошқа олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Европа олимлари Ж. де Марго ва Гришман қадимги шаҳарлар харобаларини ўрганиб, ероншунослик фанига муҳим ҳисса қўшдилар. - Қадимги Эрон тарихи бўйича Европа олимлари қатор тадқиқотларни амалга оширдилар. Италиялик ёш сайёҳ кейинчалик папа Урбан VIII нинг камергери бўлган Петро делла Валле 1614-йилда Эронга саёҳат қилиб, қадимги Персепол шаҳри харобалари ва ундаги ёзувлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар беради. Даниялик олим Карстед Нубур 1760-йилда Персепол ёзувларини ўрганиб, бу ёзув уч тилда ёзилганини аниқлайди. Шундан сўнг немис олими О.Г. Тихсен бу ёзувларни ўқишга ҳаракат қилди. Персепол ёзувларини ўқишга немис олими Гпотефенд, инглиз Роулингсон ва бошқа олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Европа олимлари Ж. де Марго ва Гришман қадимги шаҳарлар харобаларини ўрганиб, ероншунослик фанига муҳим ҳисса қўшдилар.
- Қадимги Элам пойтахти Сузада 1807-йил франсуз археологи Де Морган археологик қазишмаларни олиб борди. Де Морган Сузада Хаммурапининг қонунлари ёзилган базалт тошини топди. М.М.Дандамаевнинг «Қадимги Эрон тарихи очерклари», америкалик Р.Фрайнинг «Эрон мероси» асарлари ҳамда Ж. Камерон, В. Хинс, Ю.Б. Юсуповларнинг асарларида қадимги Эламнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва маданий тарихи ёритилади. И.М. Дяконов, Е.А. Грановскийларнинг асарларида Эронда илк қабилалар миграцияси, И.М. Дянконов, И.Г. Алиевнинг асарларида Мидия тарихи ва маданияти ёритилади. Қадимги Эрон диний еътиқодлари В.И. Абаев, В.В. Струве, А. Дандамаев, Ж. Дюшен-Гилмен ва Г. Видегрен асарларида ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |