Махаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаган дори воситалари тузилиши
Тайёр дори тури ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тузилиши.
Цех – ишлаб чиқаришнинг асосий бўлими бўлиб, унда бир турдаги жараёнлар (М: экстакция, қадоқлаш) ёки бир турдаги махсулотлар (М: таблетка, ампула, гален препаратлари) ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлади.
Асосий цехлар – корхонанинг асосий тайёр дори воситасини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Ёрдамчи цехлар – асосий цехларнинг ишига ёрдам беради ёки хизмат қилади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишда зарур бўлган меъёрий ҳужжатлар.
Регламент (чеклама)-дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг асосий қонунлари бўлиб, у қуйидаги турларига бўлинади:
- Лаборатория регламенти (ЛР);
- Тажриба-саноат регламенти (ТСР);
- Саноат регламентлари (СР);
ЛР - лаборатория шароитида ишлаб чиқаришни технологик жараёнларини турғун бўлишини таъминлаб берувчи маҳсулотни тайёрлаш усуллари, шароитлар ва техника хавфсизлигини ўз ичига олади.
Тажриба-саноат регламенти - дори воситасининг Фармакопея мақоласи билан бир вақтда янги маҳсулотга ишлаб чиқилади, янги турдаги маҳсулотнинг тажриба намуналарини тайёрлаш ва янги саноат ишлаб чиқаришни лойиҳалаштиришда бошланғич маълумотларни киритиш мақсадида ишлатилади.
Саноат регламенти - дори воситаларини серияли ишлаб чиқаришда жараён босқичларини, бажариладиган вазифаларни, асбоб-ускуналарга бўлган талабларни, сифат назорати усулларини ўз ичига олган, ҳар бир технологик жараёнлар батафсил баён қилинган ҳужжатдир
Дори воситаларининг сифатига бўлган талабни белгиловчи меёрий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Давлат фармакопеяси - ДФ (ГФ).
Умумий фармакопея мақоласи - УФМ (ОФС).
Вақтинчалик фармакопея мақоласи - ВФМ (ВФС).
Фармакопея мақоласи - ФМ (ФС).
Тармоқ стандарти - ТС (ОС).
Фармакопея - дори воситаларининг сифатли тайёрланишини, сифат ва миқдорий назоратини белгиловчи, номланиши ва сақлаш шароити кўрсатилган давлат стандартлари йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |