Мавзу: Геодезияда координаталар ва баландликлар системалари


Download 0.86 Mb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1570502
  1   2   3
Bog'liq
Жой реълефи ва унинг турлари.Хариталарда реълефнинг кўриниши. Горизонталлар хусусияти

Жой реълефи ва унинг турлари

Маълумки, инженерлик иншоотларини қуришда, янги ерларни ўзлаштиришда, уларни текислашда, суғориш тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда ер юзасининг паст-баландлигини инобатга олиш керак бўлади. Шунга кўра, жойдаги тафсилотлар ва жой релъефи топографик карта ва планда тўғри тасвирланган бўлиши керак.

Ер юзасидагт паст-баландликлар мажмуасига жой релъефи деб айтилади.

Релъеф шакллари. Ер сиртининг ҳар хил нотекисликларидан релъефнинг асосий шаклларини ажратиш мумкин. Буларга: тоғ (тепа), тизма тоғ, эгарсимон жой (бел), чуқурлик, сойларни киритиш мумкин (1-расм)


1. Тоғ (тепа) – ер сиртидаги ҳар томонлама кўтарилган гумбазсимон(конуссимон) жой бўлиб, унинг энг баланд нуқтаси чўққи, ён томонлари қиялик (ён бағир, нишаб), атроф билан туташган чизиғи эса – тоғ этаги дейилади.
2. Тизма тоғ – бир йўналишда чўзилиб кўтарилган ёки пасайган жой бўлиб, икки ён томони тикроқ пасаяди.Тизма тоғнинг энг баланд нуқталаридан (жойларидан) ўтган чизиққа сув айриғич чизиқ дейилади
3. Эгарсимон жой (бел) – икки тоғ ёки тепанинг ёнма-ён қўшилишидан ҳосил бўлади. Эгарсимон жойнинг икки томонидан қарама-қарши йўналишда сой бошланади. Кўпинча бир сойдан иккинчисига ўтган сўқмоқ йўл эгарсимон жой орқали орқа томондаги сой йўлига туташади, эгарсимон жойдаги бу йўл довон дейилади.
4. Чуқурлик (қозонсой) – тоғнинг акси бўлиб, ҳар томондан ўралган пастлик жой; энг чуқур жойига – туб деб, ён томонлари қиялик, қияликларнинг атроф билан учрашган чизиғи – чуқурлик чеккаси дейилади.
5. Сой – бир йўналишда кўтарилган тизма тоғнинг акси бўлиб, бир нуқтадан учи томон кўтарилади ёки бир учи очиқ йўналиш бўйича аста пасаяди, кейин икки ёни тикроқ кўтарилади.Сойнинг энг паст жойларидан ўтган чизиқ сув йиғувчи чизиқ дейилади, бу чизиқ бўйича ёғин сувлари оқади. Агар сой кенг бўлса ва узоққа чўзилса, водий дейилади.

Релъефни тасвирлаш


Релъефни тасвирлаш. РелЪеф план, карталарда бир неча усулда тасвирланади. Нуқталар баландлик белгисини ёнига ёзиш, баландлигига қараб оч ва тўқ ранглар билан бўяш, турли йўғонликда ва турли қалинликда штрихлар чизиш, горизонталлар билан тасвирлаш усуллари қўлланилади. Топографик план ва карталарда релЪеф, асосан, горизонталлар билан тасвирланади.
Горизонталлар билан тасвирланган жой релЪефи энг аниқ бўлиб, бундай карта ва планлардан ҳар хил лойиҳалаш ва инженерлик масалаларини ечишда фойдаланилади.
Баъзида горизонтал сўзини „изогипс“ деб ҳам ишлатилади, унинг маъноси „баландлиги бир хил бўлган чизиқ“ демакдир. Яъни горизонтал деб баландлиги бир хил бўлган нуқталарни туташтурувчи эгри чизиққа айтилади. Горизонталга яна бошқача таъриф бериш мумкин, карта, планларда денгиз сатҳидан бир хил баландликда жойлашган нуқталарни бирлаштирадиган чизиққа горизонтал деб айтилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling