- Тошкент архитектукра -қурилиш институти
- «Гидрогеология ва мухандислик
- гидрологияси»
-
- доц. Махмудова Д.Э.
Мавзу: ГЕОЛОГИК ХАРИТАЛАР ВА КЕСИМЛАР ТУЗИШ УСУЛЛАРИ. Геологик харита деб ер юзига чиққан тоғ жинсларини горизонтал юзада кичрайтирилган масштабда шартли белгиларда, индексларда, рангларда, таркибини, ёшини, ётиш шароитини, тарқалиш майдонларини график усулда тавсифловчи чизмага айтилади. - Геологик харита деб ер юзига чиққан тоғ жинсларини горизонтал юзада кичрайтирилган масштабда шартли белгиларда, индексларда, рангларда, таркибини, ёшини, ётиш шароитини, тарқалиш майдонларини график усулда тавсифловчи чизмага айтилади.
- Геологик харита, ер қобиғини юза қисмининг геологик тузилиши хақида тушунча беради.
- Ернинг ички қисми тузулишини эса, геологик кесим акс эттиради. Геологик харита ва кесимлар еримизнинг тузилиши тўғрисидаги барча билимларимизни мужассамлаштирувчи ғоят катта аҳамиятга эга бўлган ҳужжат ҳисобланади. Геологик хариталар ҳудуднинг геологик тузилишининг мураккаблигига ва харитадан кўзланган мақсадга мувофиқ турли хил масштабда тузилади. Майда масштабли геологик хариталар, масштаби 1:500000 ва ундан кичик. Ўрта масштабли геологик хариталар, масштаби 1:200000 ва 1:100000. Йирик масштабли хариталар, масштаби, 1:10000 ва ундан катта.
Геологик хариталар мазмун жиҳатидан стратиграфик (тоғ жинсларини ёшини акс эттирувчи) ва литологик (тоғ жинсларининг таркибини акс эттирувчи) турларга бўлинади. Агар хариталарда тарқалган тоғ жинсларининг ёши ва таркиби биргаликда тасвирланса уни геолого-литологик хариталар деб юритилади. Ерларни инженер-геологик шароитини кўрсатувчи инженер-геологик хариталар, ер қобиғининг тузилишини (структурасини) акс эттирувчи тектоник хариталар ва бошқалар ҳам геологик хариталар тоифасига киради. - Геологик хариталар мазмун жиҳатидан стратиграфик (тоғ жинсларини ёшини акс эттирувчи) ва литологик (тоғ жинсларининг таркибини акс эттирувчи) турларга бўлинади. Агар хариталарда тарқалган тоғ жинсларининг ёши ва таркиби биргаликда тасвирланса уни геолого-литологик хариталар деб юритилади. Ерларни инженер-геологик шароитини кўрсатувчи инженер-геологик хариталар, ер қобиғининг тузилишини (структурасини) акс эттирувчи тектоник хариталар ва бошқалар ҳам геологик хариталар тоифасига киради.
- Геологик хариталар топографик асосда геологик съёмка натижаларидан фойдаланиб тузилади.
- Геохронологик жадвалда қабул қилинган ранглар ва белгилар
-
Do'stlaringiz bilan baham: |