Мавзу: Халқаро туризмнинг ривожланиш тенденсиялари Режа


Download 35.41 Kb.
Sana29.04.2023
Hajmi35.41 Kb.
#1400469
Bog'liq
Халқаро туризмнинг ривожланиш тенденсиялари Zaripova M


Мавзу: Халқаро туризмнинг ривожланиш тенденсиялари


Режа:



  1. Халқаро туризм

  2. Унинг ривожланиш тенденсиялари

Улкан хилма-хил саёҳатлар маълум гуруҳлари орасидан зарурларини ажратиш шундан иборатки, туризмнинг конкрет тури кўп жиҳатдан тур бўйича хизматлар тўпламини, нарх белгиланишини тақозо этади. Сафар ташкилотчиси фаолияти характери, қабул қилувчи минтақа хусусияти, маркетинг ва туристик бизнесни бошқариш бўйича етакчи фаолият ўрнини эгалловчи бошқа кўплаб параметрларни белгилайди.


Халқаро туризм классификациясини келтириш бўйича кўпроқ ёйилган белгилар таклиф типи, сафарни уюштириш усули, саёҳат мақсади, ҳаракатланиш усули ҳисобланади.
Географик омиллар
Табиий географик омиллар. Кишилар табиат қўйнига чиқиб, жуда кўп манзарали жойларни кўриш ва улардан баҳраманд бўлишга интилади. Сайёҳлик, дам олиш учун табиий шароитнинг хилма-хиллиги даражаси ва хусусияти муҳим аҳамиятга эга. Яъни маълум бир ҳудуднинг ер усти кўриниш манзараси (ландшафти), иšлими, ўсимлик ва ҳайвонат дунёси хилма-хиллиги кишиларнинг дам олиши, ўз саломатлигини тиклаши учун асосий воситалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Шу сабабли сайёҳлик фирмалари экзотик, бетакрор табиий объектларни кўпроқ реклама қилишадилар. Айниқса Осиё, Африка, Марказий ва Жанубий Америка, Австралия ва Океания каби мамлакатлар ўзининг диққатга сазавор табиий экзотикалари билан Европа ва Шимолий Амрикалик сайёҳларни ўзига жалб қилади. Колумбияда «Колумбия қушлари» номи билан аталадиган ноёб сайёҳлик тури, «Пан-Америкэн» авиакомпаниясининг 24 кунлик Австралия ва Янги Зеландияга қиммат баҳо тошлар ва минералларни топиш учун саёҳат уюштириши мисол бўлади.
Халқаро туризмни ривожлантиришда мамлакат ва ҳудуднинг географик ўрни яъни унинг денгиз ва океанга яқинлиги, қирғоқ чизиқларининг хусусияти, турли хил сув, автомобил ва темир йўллар билан кесишиш жойи, тоғли ва ўрмон манзарали жойларга яқинлиги, улар билан таъминланганлик даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Жумладан, халқаро туризмни ривожланишда Европа мамлакатлари, Вест Индия, Сингапур каби минтақалар ва ҳудудлар географик жойланиш хусусияти билан алоҳида ажралиб туради.
Кўп минглаб туристларнинг келиб кетишида туристик ўлканинг ер усти тузилиши рельефи катта рол ўйнайди. Тоғли, хуш манзарали, мураккаб рельеф тузилишига эга бўлган ўлкалар туристлар оқимини ўзига кўпроқ жалб қилишади. Мураккаб тоғ рельфи ландшафти эстетик жиҳатдан текислик, ясси ҳудудларга нисбатан туристларни кўпроқ жалб этиш имкониятига эга. Тоғли ўлкалар ўзининг тоза ва соф ҳавоси билан ажралиб, тоғ спортини ривожлантириш имконини туғдиради. Европанинг Альп, Осиёнинг Химолой, Африканинг Атлас, Американинг Кордильера ва Австралиянинг Катта сув айирғич тоғлари, Янги Зелландиянинг Жанубий Альп то1⁄4лари халқаро туризм соҳасида йирик марказларга айланиши бежиз эмас.

Халқаро туризмнинг ривожланиш жараёнлари кўп холларда мамлакатлар ва ҳудудларнинг табиий иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Бу ўринда табиий иšлим шароити етакчи ўринни эгаллайди. Табиий иšлим шароити туризм ҳаракатини мавсумий характерга айлантирувчи асосий омил бўлиб ҳисобланади. Табиатда об-ҳавонинг ўзгариши, табиий офатларнинг тез- тез такрорланиш ҳодисалари, табиат инжиқликлари туристлар оқимининг кескин камайишига сабабчи бўлади. Шу сабабли туризмнинг энг ривожланган минтақалари ер шарининг мутадил иқлим зоналарига тўғри келади. Жумладан, Ўртаер денгизи, қора денгиз, Кариб денгизи, Адриатика денгизи, Болтиš денгизи, Япон денгизи, Жанубий Хитой денгизи қирғоқларида жойлашган мамлакатларда туризм халқаро аҳамиятга эга.


Дунё океани ва денгиз қирғоқлари халқаро туризм соҳасининг ривожланишига катта таъсир кўрсатувчи омиллар бўлиб хизмат қилади. Улар иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга сайёҳлик, сайр-томошаларни уюштиришда, алоҳида ўринни эгаллайди.

Айниқса, Франция ва Италиянинг денгиз қирғоқлари, Руминия ва Болгария шарқий соҳиллари, АaШда Колифорния ва Флорида денгиз бўйлари, Багам ва Бермуд ороллари пляжлари билан сўзсиз халқаро туризм ва куротлар масканига айланган.


Океан ва денгиз сувларининг чўмилиши учун қўлай бўлган қирғоқлари таркибига қуйидаги элементлар киради. Микроиқлим, денгиз ва океан сувларининг қуруқликка туташ бўлган жойларида сувнинг ҳарорати, чуқурлиги, сув тўлқинлари, кўтарилиши, қайтиши, оқимлар, сувнинг шифобахшлиги, тозалиги, тиниқлиги, денгиз суви тагининг рельефи, сувдаги йиртқич қонхўр балиқлар (акула) ва ҳайвонларнинг бор-йўқлиги ҳ.к., қирғоқ чизиқларининг тузилиши, пляжлардаги қумлар ва ётқизиқларнинг сифати, ранги, шакллари ва қолаверса бир қатор омиллар таъсир этади.
Дарё ва кўллар ҳам туризм ресурси ёки бойлиги бўлиб хизмат қилади. Улар ер усти ландшафтларини ясатади, микроиқлим шаротини ҳосил қилади, туристлар учун балиқ овлаш, сув спорти билан шуғулланиш, туристик марказлар, курорт масканларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун хизмат қилади. Ҳозирги кунда Австрия, Швецария, Буюкбритания, Венгрия, Польша каби мамлакатлардаги дарё ва кўл сув ҳавзалари туризмнинг энг ривож топган турлари бўлиб ҳисобланади. Аммо, кейинги йилларда Ғарбий Европадаги Рейн дарёси суви ҳаддан ташқари экологик жиҳатдан ифлосланиб кетиш натижасида, у туризм ва дам олишда олдинги ўз ўрни ва мавқеини йўқотмоқда.
Халқаро туризмни ривожлантиришда ўрмон бойликларининг роли ҳам анчагина. У туристларнинг дам олишида, ҳиссиётини (эмоциясини) мувозанатлантиришда, лирик шарт-шароитларни вужудга келтиришда, «ташқи дунё»дан ажралган ҳолда, қисқа вақтларда яшашида муҳим рол ўйнайди. ўрмонлар тоза ҳавони ишлаб чиқарувчи асосий манъба, саломатликни қайта тикловчи маскан, курорт ҳудудларида шовқинни қайтарувчи асосий воситалардан ҳисобланади.
Хорижий сайёҳларни ўзига кўпроš жалб šилувчи омиллардан бири - бу экзотик (ғалати, ажойиб) ҳайвонлар яшайдиган жойлар қўриқ хоналар,
давлат буюртмалари, миллий боғлар, ов қилиш учун ажратилган махсус ҳудудлардир. Бундай ҳайвонат ва ўсимлик дунёсининг марказлари юздан ортиқ бўлиб, Африка, Осиё, Европа, Австралия, Америка (АҚШ, Канада) нинг сайёҳат қилиш минтақалари ва ҳудудлари ҳисобланади.
Кўпгина хорижий туристларни ўзига жалб қиладиган омиллардан бири, бу шифобахш минерал сувлар бўлиб ҳисобланади. Унинг асосий масканларига Россия, Грузия, Венгрия, Словакия, Чехия, Украина каби бир қатор мамлакатлар мисол бўлади.
Хорижий туристларнинг тоғ шароитидаги спорт турлари альпинизм (Альп, Кордильера, Ҳимолай то1⁄4лари ҳ.к.), чанғи спорти (Скандинавия, Альп, Татра тоғлари) сув устида чанқида сузиш, сув остида сузишлар турлари борган сари ривожланиб бормоқда. Германия, Франция, Италия, Бельгия, Швеция, Буюкбритания, Греция ҳамда АҚШ мамлакатларида хорижий сайёҳлар спорт овлари, балиқ овлашларда кенг кўламда иштирок этмоšдалар.
Иқтисодий географик омиллар. Иқтисодий географик омилларга туризмнинг моддий техника базаси, яъни меҳмонхоналар фонди, умумий овққатланиш корхоналари (ресторан тармоқлари), спорт иншоотлари, томоша ва сайр қилиш, дам олиш, бир қатор сервис хизмати кўрсатиш объектлари ички ва ташқи коммуникация тармоқлари автомобил, темирйўл, ҳаво йўллари, денгиз ва дарё транспорти, алоқа воситалари, Интернет тармоғи киради. Халқаро туризмнинг жадал ривожланишига янги темир йўллар, автомобил трассалари, денгиз, дарё, ҳаво транспортлари, замонавий туристик автобуслар, енгил автомобиллар, шу жумладан ётиб ухлайдиган комфортабелли автомобил тиркагичлар, мотоцикллар, мотороллерлар, янги денгиз, дарё пассажир кемалари, теплоходлар, тез учар реактив ҳаво лайнерлари ҳ.к. буларнинг ҳаммаси халқаро туризмни ривожлантиришга катта имкониятлар туғдиради.
Маълум бир минтақада, ҳудудда халқаро туризмнинг ривожига таъсир этувчи иқтисодий-географик омилларга қўйидагилар киради:
 турстларни қабул қилувчи мамлакатлар, минтақалар, ҳудудларнинг иқтисодий-географик жойланиши;
 туристларни қабул қилувчи ва туристлар юборувчи мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражаси;
 ички туризм соҳасининг ривожланиш ҳолати;
 хорижий туристларни қабул қилувчи мамлакатларнинг меҳнат
ресурслари билан таъминланиш даражаси, малакали кадрларнинг
сони, уларнинг тайёргарлик даражаси ҳ.к.
 маълум бир ҳудудда рекрацион ресурсларнинг šиймати, транспорт
хизматлари тури, озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархи, меҳмонхоналарда жойлашиш нархлари, туристик объектлар қурилиш майдонларининг баҳоси;
траспорт, алоқа воситаларининг ҳудудда тутган ўрин ва ҳолати билан характерланади.
Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва демографик омиллар.
Иқтисодий омиллар. Туризм ривожланишига макроиқтисодий омиллар билан бир қаторда микроиқтисодий омиллар ҳам катта таъсир кўрсатади. Макроиқтисодий барқарорсизлик, ишсизлик даражасини ўсиши, пулнинг қадрсизланиши кабилар жамиятни қўзғатади ва безовта қилади. Айрим ҳолларда эса кишилар иши ўз уйида қолиб, ҳеч қаёққа сайёҳатга бормасдан ўтиришга тўғри келади. Қачонки, бирор мамлакатнинг иқтисодиёти юксалишда бўлса, қайси ким ишлаб чиқариш имкониятлари, яъни валюталар миқдорининг ортиб бориши билан белгиланади. Қайси бир мамлакатда туризмдан келадиган фойда ЯИМда салмоғи анчагина бўлган тақдирда инвестициялар яъни меҳмонхоналар қуришга ва инфратузилмасини ривожлантиришга сарф этилади. Шу билан бирга миллий даромадини ўсиши, айниқса аҳоли шахсий эҳтиёжи қобилиятини қондиришга қаратилган харажатларнинг ўсиши даражаси, уларнинг сайёҳликка бўлган қизиқишини уйғотади. Кишиларнинг дам олишида туристик маҳсулотлар ва туристик товарлар баҳоси энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Айниқса, туризмни молиялаштиришда валюта курси муҳим роль ўйнайди. Валюта алмаштиришнинг соддалиги, унинг осонлиги кабилар. 2002 йил 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари ўртасида евронинг муомалага киритилиши. Ушбу ҳудуддаги сайёҳлар учун ягона валютага ўтилиши жуда катта имкониятлар тўғдиради.
Халқаро туризмнинг ривожланишига одатда иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда кишиларнинг турмуш даражаси бир мунча юқори бўлганлиги сабабли, туризм ҳаракати оммавий тусга эгадир. Яъни бунинг асосий сабаби ишчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори, уларнинг татил пайтида оладиган татил пулининг кўплиги, нафақахўрларнинг нафақа пулининг юқори бўлиши билан характерланади.
Табиийки, халқаро туризмнинг ривожланиши даражасига мамлакатдаги иқтисодий вазиятлар (иқтисодий инқирозлар, валюта инфляцияси, ишсизлик даражасининг ўсиши ва пасайиш ҳолати кабилар) ижобий ва салбий таъсир кўрсатадилар.
Савдо алоқалари. Ҳорижий мамлакатларда сайёҳатга борадиган туристлар, одатда, ўша ерда нималарни харид қилиши қизиқтиради. Бу ноёб, маҳаллий ҳунармандчлик маҳсулотларини, сувенерларни, қариндош уруғлари, оила аъзолари учун харид қилишидир. Бундай сувенерлар, совғалар одатда сайёҳлар гавжум жойларда магазинларда, дўкончаларда сотилади.
Туризм ривожланган бир қатор мамлакаттларда хорижий давлатлардан келадиган сайёҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда саноат экспортини ривожлантиради. Ҳозирги кунда Бирлашган Араб Амирлиги (БАА), Греция, Италия, Сингапур, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея каби мамлакатлар хорижий туристларга узоқ муддатли фойдаланиладиган товарлар (кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, электорника, радио, телефон, телевизор, видеотехника асбоблар)ини сотишга киришганлар.
Сиёсий омиллар. Сиёсий омилларга келганда туристларни қабул қилиб олувчи ва туристларни жўнатувчи мамлакатларда муҳим туристик маршрутлар йўналишидаги ҳудудларда, минтақаларда сиёсий вазиятнинг ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади.
Маълумки, мамлакатдаги ички вазиятнинг қай даражада турғунлиги кўп ҳолларда халқаро туризм оқимининг йўналишини белгилайди. Табиийки, давлатлараро туристларни алмаштиришда, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро келишувчилик муносабатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Одатдаги дипломатик алоқалар, туризм соҳасидаги келишувлар, шартномалар, коммуникациялар ва транспорт воситаларидан ҳамкорликда фойдаланиш, туристик рекламаларни бир-бирлари билан алмаштириш-буларнинг ҳаммаси туризмнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Ижтимоий - демографик омиллар.
Дунё мамлакатларида демографик жараёнлар (аҳолининг туғилиши, ўлими, табиий кўпайиши, аҳоли миграцияси кабилар) ҳам халқаро туризм соҳасининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Ер шарининг турли давлатларида, ҳудудларида ва минтақаларида аҳоли сонининг кўпайиб бориши, айниқса шаҳар аҳолиси агломерация доирасининг борган сари кенгайиб бориши кишиларнинг дам олиши ва сайёҳликка чиқишни тақазо қилади. Шу борада туризмнинг ривожланишига таъсир этувчи демографик омилларни қуйидагича ифодалаш мумкин:
дунё халқларидаги бир-бирига ўхшашлик бўлиш умумий томонлари, уларнинг қизиқишлари ҳ.к;
айрим малакавий соҳалардаги кишиларнинг махсус сайёҳлик гуруҳда фаол иштирок этишнинг кучайиб бориши;
туризм таркибидаги хотин-šизлар ва ёшлар салмоғининг ортиб бориши;
халқаро аҳамиятга эга бўлган курорт ва санаториялар тармоғининг кўпайиб бориши, уларда даволанишга моил бўлган касаллар сонининг ортиб бориши;
кишиларнинг атроф муҳитга бўлган қарашлари, тушунчалари ва муносабатларнинг ўзгариб бориши ҳ.к. жуда катта роль ўйнайди.
Халқаро туризмнинг ривожланишида маданий-тарихий обидалар, этник шарт-шароитлар билан қушилиб кетади. Архитектура объектлари, музейлар, расмлар галереяси, маҳаллий мусаввирлар ишлари, тарихий ёдгорлик обидалари ҳам хорижий туристларни ўзига жалб қиладилар. Тарихий ёдгорликлар ва бошқа халқлар маданиятига қизиқиш халқаро туризмнинг энг муҳим стимулларидан биридир.
Халқаро туризмнинг ривожланишида этник шарт-шароитлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Дунё аҳолиси ирқи, миллати, тили, дини, турмуш тарзи, маданиятининг хилма-хиллиги билан кўпгина туристларда қизиқиш ўйғотди.
Сайёҳлар хавфсизлиги
Саёҳат хавфсизлиги. Туризмнинг ривожи билан сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш борган сари муҳим ва зарурат масала бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда туризм соҳасида сайёҳларни жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи ҳар бир мамлакат учун сайёҳларнинг дам олиш пайтларида,
транспорт ҳаракати йўналишларида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора тадбирлари ҳар бир мамлакат учун оддий, одатдаги ҳаётий ҳолда бўлмоғи зарур.
Халқаро келишилмовчиликлар ёки ҳарбий хатти ҳаракатлар, халқаро жиноятчилик, терроризм воқеа ва ҳодисалари халқаро туризм оқимига нафақат тўсқинлик қилади, балки унинг ривожига жуда катта зарба беради. Бу тўғрида халқаро туризмнинг асосий генератори (бошловчиси) бўлган ҳар бир мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлиги ўзларининг фуқаролари сайёҳатга борадиган мамлакатлардаги нохуш воқеа ва ҳодисалар тўғрисида хабардор қилиб бориши лозим. Сайёҳларни сайёҳатга борадиган мамлакталардаги нохуш воқеа ва ҳодисалар тўғрисида хабардор қилиб бориши лозим. Сайёҳлар сайёҳатга борадиган мамлакатдаги меҳмонхоналар, овқатланиш корхоналарининг санитария- гигиеник ҳолати, шу жумладан ичимлик суви тўғрисида объектив маълумотларини, юқумлик инфекцион касалликлар келиб чиқиши хавф-хатари тўғрисидаги зурурий маълумотлар билан олдиндан хабардор бўлиши керак.
Туризм ривожланишининг бутун тарихий тараққиётида сайёҳатчилар хавфсизлиги муҳим масалалардан бири бўлиб келган. БТТ маълумотларига кўра халқаро туризмда, иштирок этган сайёҳларнинг 2/3 қисми криминал ҳолатлар туризм ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи энг муҳим омиллардан деб ҳисоблаганлар. Маҳаллий аҳоли ўртасида одам ўлдириш, зўровонлик, босқинчлик, воқеа ва ҳодисалар одатда оддий бир кундалик ҳолат деб қараладиган бўлса, мабода мана шундай ҳодисалар хорижий туристлар ўртасида учрайдиган бўлса, у ҳолда нохуш хабарлар матбуот саҳифаларида тезкорлик билан тарқатилади.
Транспорт тармоқлари ва коммуникациялар
Халқаро туризмда транспортнинг тутган ўрни беқиёс муҳим бўлиб ҳисобланади. Айниқса пасажжир транспорти ва транспорт коммуникациялари сайёҳлар учун уларни ўз уйидан аэропорт ёки темир йўл, автомобил, денгиз, дарё сув йўли вокзалларига, сайёҳларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга, вокзалдан меҳмонхонага, меҳмонхонадан туристик манзилларгача қўлай, хавф- хатарсиз ҳолда олиб бориб қўйишда йўл очади. Халқаро туризмни транспорт воситаларисиз умуман тасаввур қилиб бўлмайди.
Пасажжир ташувчи транспорт воситалари билан туризм соҳаси ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуддир.
Транспорт воситаларининг такомиллашуви, яъни замонавий қулай транспорт турларининг яратилиши халқаро туризмнинг динамик ҳолатда ривожланиши билан ифодаланади. Сўнгги йилларда халқаро туризмда сайёҳликка талабнинг ортиб бориши, транспорт тармоқларининг қатнашиши, туристик алмашинишни таъмин этишда ва уни тўхтатиб туришда асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Кўпгина оммавий туристик хизматларни ташкиллаштиришда транспорт ва коммуникацияларнинг роли беқиёс муҳимдир. Айниқса транспорт тармоқлари жумладан, автомобил йўллари, уларнинг туристик аҳамияти ва
ўтказувчанлик қуввати муҳим роль ўйнайди. Хориждан келган ҳар бир сайёҳ учун биринчи таъсурот самолёт трапидан тушиб, аэропорт вокзалига кириши, ёки темир йўл поездида келганлар учун темир йўл вокзалидан бошланади. Ундан сўнг транспорт воситаларида вокзалдан меҳмонхонагача борилади. Шу сабабли туризм учун хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ҳолати сайёҳлар учун қулай, безарар ва тусиқсиз бўлиши зарур.
Қўлай, тўла жиҳозланган замонавий транспорт воситалари, янги пассажир кемалари, поезд вогонлари яратилиши халқаро туризм соҳасида янгидан-янги туристик йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Мисол, Сибир ўлкаси шимоли, Аляска, Гренляндия ва Шпицберген, Скандинавия шимолий ҳудудлари, Оловли Ер ороли ва «жуда совуқ» ўлкаларга уюштириладиган сайёҳатлар сони борган сари ортиб бормоқда.
Туристик инфратузилмалар
Туристик инфратузилмалар ўз таркибига меҳмонхоналар, овқатланиш корхоналари, алоқа йўллари йиғиндиси (йўллар, шох йўллар, аэропортлар, кемалар тўхтайдиган жойлар ҳ.к.), коммуникациялар (сув қувурлари, электр тармоқлари, марказий иситиш корхоналари, оқова сув тармоқлари, ахлат тўпловчи корхоналар, телефон, алоқа, (почта бўлимлари), ҳуқуқни ҳимоя қилиш, жамоат – тартибини сақловчи идоралар, тиббиёт ташкилотлари, маиший хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, дўконлар, спорт иншоатларини бирлаштиради ва туристик хизмат кўрсатувчи корхоналар билан чамбарчас ҳолда боғлангандир.
Туристик инфратузилмалар туристик зарурий шарт-шароитларини, сайёҳларнинг хавфсизлиги, соғлик-саломатлигини таъминлашга қаратилган. Маълумки, сайёҳ учун қайси бир жойда тинчлик осойишталик, маиший қўлайлик яратилган бўлса, у ўша жойга боришга интилади. Турист автомобилдами, поезддами, меҳмонхонадами қисқаси қаерда бўлмасин у ўзини хавф – хатарсиз ҳолда сезиши, унга зарурат биринчи ёрдам кўрсатилиши зарур. Мобода зарурат туғилса, у ер куррасининг ҳар қандай жойи билан боғланиш имкониятига эга бўлиши, юқори даражада тиббиёт маслаҳатлари, зарурий сервис хизмати олиш имконига эга бўлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва туристлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилотлар сайёҳларни ҳар қандай хавф- хатарлардан ҳимоя этиши лозим. Кўпгина мамлакатларда сайёҳларни қуриқловчи махсус полициялар ташкил қилинган. Халқаро туризмда яна муҳим нарса шундан иборатки, туристларни жойлаштириш жойларида (меҳмонхоналар, турбазалар, санаториялар, конгресс марказлари ҳ.к.) халқаро андозаларга мос келган ҳолда сайёҳлар учун ўзининг жисмоний формасини сақлаб туриш учун спорт майдончалари, сузиш бассейнлари, тренажерлар, югуриш йўлакчалари бўлиши талаб этилади. Ундан ташқари хорижий сайёҳлар талаб ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда ахборот марказларининг бўлиши, унда хорижий сайёҳларга ўз она тилида турли хил хизмат турларидан фойдаланишни талаб этади.
Илмий –техника тараққиёти (янги технологиялар)
Фан-техника ютуқлари туризм индустрияси ва меҳмондўстликда, йўловчилар ташишда, ахборотлар алмашиш соҳаларида кенг кўламда фойдаланилмоқда. Ҳаво траснпортида янги замонавий тез юрар, йирик пассажирлар ташишга мўлжалланган ҳаво кемаларнинг ишлаб чиқарилиши сабабли сайёҳларга хизмат кўрсатиш ривожланиб бормоқда.
Темир йўл транспорти соҳасида технологик омиллар борган сари ривожланиб, ўз аксини поездлар қатнови тезлигини оширилиши билан ифодаланади. Ҳозирги кунда Япония ва Франция каби мамлакатларда тез юрар пасажжир поездлар тезлигини соатига 485 км.га етказишга эришилди. Темир йўл транспортининг авиация транспортидан афзаллиги шундан иборатки, темир йўл вокзаллари шаҳар марказида жойлашган бўлиб, сайёҳлар учун қулай имкониятлар туғдиради.


Телекоммуникация технологиялари ва электроника саноатининг ривожланиши компюьтер тизимида меҳмонхона ўринларини, транспортда чипталарни банд қилишга имкон яратди. Янги технологиларнинг пайдо бўлиши туристик маҳсулотларни ташкил этишда ва уларни сотишда сифат ўзгаришларига сабаб бўлди. Халқаро туризмнинг келажакда ривожланиши биринчи ўринда туристик маҳсулотларнинг такомиллашуви, профессионал турагентлик тармоқларининг ривожланишини, тур операторлар маҳсулотлари соҳаси, маркетинг хизматларининг фойдаланиш даражаси ва инсон омиллари билан боғлиқлиги бўлиб ҳисобланади.
Download 35.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling