ОҒИР ПРЕЭКЛАПСИЯДА ОЛИБ БОРИШ ТАКТИКАСИ – MgSO4ни юклама дозасини ҚВП ёки ШВПда қилиб, агар бу холат шу ерда аниқланган бўлса, кейин стационарга УАШ назоратида олиб борилади ва қабулдаги шифокорга ташхис қўйилган ва MgSO4ни юклама дозасини қилинган вактни кўрсатиб топширади
Оғир преэклампсияда ўтказилган даво ёрдам бермаган холда (магнезийни юклама дозасини ўтказгандан кейин 4 соат ўтиб хам оғир преэклампсияни белгилари сақланса) ҳомиладорликни тўхтатиш керак
Бу ҳолда туғдириш масаласида куйидагиларга ахамият берилмаслиги керак:
Хомиладорлик муддати;
Хомила ўпкасининг “етиганлиги”;
Туғруқ йўлларининг тайёргарлиги.
Она хаёти хавф остида бўлганлиги сабабли туғруқ она манфаатини кўзлаб олиб борилади
Туғруқ йўлларининг тайёрлиги факат туғдириш усулига (туғруқ йуллари орқали ёки кесарча кесиш) таъсир қилади.
Симптомлар кузатилгандан кейин 24 соат ичида туғруқ бўлиши керак
Эклампсияда судоргадан кейин туғруқ 12 соат ичида бўлиши керак.
- шу вақт ичида туғруқ йўллари орқали туғруқ бўлиши кузатилмаса – кесарча кесиш.
- агар хомила юрак уриши 1 дақиқада <100 ёки >180 зарб бўлса – Кесарча кесиш!
- преэклампсия ва эклампсия кузатилган аёлларда махаллий анестезия ёки кетамин кўлламанг.
Преэклампсияда хомиладорларда кузатиладиган органик узгаришлар:
Бош мияда:
энцефалопатия;
ишемия ва инфаркт;
қон куйилиши;
шиш;
эклампсия.
Юрак–қон томир тизимида:
Жигарда;
периферик некроз;
субкапсуляр қон куйилишлар;
HELP-синдром.
Ўпкада:
Буйракларда:
Хомилада:
ўсишдан орқада қолиши;
муддатдан олдинги оғрик;
йўлдош кўчиши.
Оғир преэклампсияни олдини олишда самарасиз усуллар:
- диуретикларни буюриш;
- антикоагулянтларни буюриш (гепарин, варфарин);
- оқсил ва калорияга бой махсулотларни истеъмол қилишни кўпайтириш;
- вазни юқори аёлларга калорияга бой махсулотларни чеклаш;
- рационга темир, фолатлар, магний, цинк ёки балик ёгини кўшиш;
- туз ва суюкликларни чеклаш.
Эклампсияни бирламчи бахолаш ва олиб бориш:
ҳодимларни ёрдамга чақиринг
Зудлик билан нафас олиши ва ҳушини баҳоланг.
Нафас йўллари ўтказувчанлигини текширинг, АҚБ ва пульсини ўлчанг
Аёлни чап ёнбошига ётқизинг
Жароҳатланишдан сақланг, аммо куч билан ушламанг
Катта калибрли игна билан в/ичига инфузияни бошланг
1 дақиқада 4л тезликда кислород беринг
Аёлни назоратсиз қолдирманг.
100>
Do'stlaringiz bilan baham: |